236
ўқувчилар шахсини, жамоа аъзолари, раҳбариятни ҳурмат қилиш тамойилларига амал қилиш;
ўқувчилар орасида миллий ғояни тарғиб қилувчи ва маънавиятини бойитувчи маърифий-тарбиявий
ишларни олиб бориш;
санъат ва халқаро ижтимоий ҳаѐтда юз бераѐтган воқеаларнинг миллий тарбияга салбий таъсирини
тез англаш ва маърифий йўллар билан уларнинг олдини олиш.
Бакалаврларнинг стажерлик фаолиятига масъул органлар ва шахсларга қўйиладиган талаблар.
Бакалаврга қўйиладиган талаблар:
стажерлик фаолияти бўйича йиллик иш режасини («устоз» билан ҳамкорликда) тузиш ва уни изчил
амалга ошириш;
умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва тарбия жараѐнини норматив ҳужжатлар
асосида ўрганиб чиқиш;
амалдаги ҳужжатлар асосида ўз шахсий режаларини ишлаб чиқиш;
интернетдан янги ахборотларни олиш ва уни ўқув жараѐнига киритиш;
ўқитиш методлари ва технологияларини эгаллаш ва ўқувчи шахси хусусиятларига мос равишда метод
ва технологияларни танлай олиш;
ўқув адабиѐтлари (асосий ва қўшимча)даги материалларни ижодий қайта ишлай олиш;
таълим муассасаси ички тартиб-қоидаларига амал қилиш;
ўзининг фаолиятига баҳо бера олиш ва ҳисобот тайѐрлаш.
Кадр тайѐрлаган олий таълим муассасаси раҳбариятига қўйиладиган талаблар:
олий таълим ахборот-ресурс маркази базасидан, шунингдек, олий таълим муассасасининг
интернетдаги порталидан бепул фойдаланишга имконият яратиш;
бакалаврнинг ўқув-методик ва илмий-методик ишларига раҳбарлик қилиш учун мутахассис
тайинлаш;
бакалаврларнинг стажерлик фаолияти натижаларини умумлаштириш, илмий-тадқиқотлар олиб
бориш ва такомиллаштириш.
Иш берувчи таълим муассасаси раҳбариятига қўйиладиган талаблар:
бакалаврга таълим муассасасининг ахборот-ресурс маркази базасидан тўлиқ фойдаланишга рухсат
бериш;
муассасанинг интернетга уланган компьютерида ҳар куни камида бир соат ишлашига шароит яратиш;
йиллик стажерлик фаолияти режасини шакллантиришга ѐрдам бериш ва уни метод бирлашмада
ҳамда педагогик кенгашда тасдиқлаш;
йиллик иш режасининг бажарилишини педагогик кенгашда ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш ва
методик ѐрдам ташкил этиш;
бакалаврга тажрибали мутахассисни «устоз» сифатида бириктириш ва унинг ҳам фаолияти
ахборотини педагогик кенгашда муҳокама қилиб бориш ва баҳо бериш;
ўрнатилган намунада вазирликка ва олий таълим муассасасига маълумотнома йўллаш (электрон
почта орқали).
Кадрларга буюртмачи бўлган таълимни бошқаришга ваколатли давлат органи раҳбариятига
қўйиладиган талаблар:
таълим муассасаларида бакалаврларнинг ўқув-методик таъминотини таҳлил қилиб бориш ва уни
йўлга қўйишнинг зарур чораларини кўриш;
халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаларининг ѐш кадрларнинг фаолиятини
такомиллаштириш бўйича амалга ошираѐтган тадбирларини вазирлик Ҳайъати ѐки бошқарма кенгашларида
муҳокама қилиш;
бакалаврларнинг педагогик кўникишларига қаратилган чора-тадбирлар кўриш, улар фаолиятини
мувофиқлаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: