5.2.4 Ихтисослик фанлари блоки бўйича талаблар
Бакалавр:
- ихтисосликка мос таълим соҳасининг асосий илмий-методик муаммолари ва ривожининг
истиқболини ҳамда уларнинг турдош соҳалар билан ўзаро алоқасини тушуниши;
- ихтисосликнинг муайян соҳаси билан боғлиқ бўлган асосий объектларни, ҳодиса ва жараѐнларни
билиши, уларни илмий-тадқиқ қилиш усулларидан фойдалана билиши;
- ўрганилаѐтган фан, метод ва технологияларга қўйиладиган илмий-методик талабларни таърифлаб
беришни уддалаши, уларни амалга оширишнинг мавжуд илмий-методик воситаларини билиши керак.
Бакалавр ихтисослигига қўйиладиган муайян талаблар ихтисослик фанлари туркумидан танланган
вариантдаги ўқув фанларининг мазмуни бўйича олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |