Биологиядан факультатив машғулотлар
Биологиядан факультатив машғулотларнинг мақсади ва вазифалари. Мактабда "Ўсимликлар ҳаёти", "Ҳайвонлар ҳаёти", "Инсон ҳаёти фаолияти муҳофазаси", "Қишлоқ хўжалик ўсимликлари, физиологияси ва ўсимликшунослик", "Молекуляр биология" факультатив машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш йўллари. Факультатив машғулотларнинг режаси ва ишланмалари. Ўқувчиларнинг мустақил таълимни ташкил этиш.
Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Лаборатория ишлари биология ўқитиш методикасининг хусусий масалаларига бағишланган бўлиб, умумий ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун тузилган ДТС, дарсликлари ва ўқув дастурларини таҳлил этиш, турли мазмундаги мавзуларни ўқитиш методикаси, дарс типлари ва турлари, биология дарсларида таълим мазмуни, ўқитиш методлари ва воситаларининг узвийлигини амалга ошириш асосида дарс ишланмаларини лойиҳалаш кўникма ва малакаларни таркиб топтиришни назарда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |