Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi


БУГУНГИ ЁШЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ ДУНЁҚАРАШИНИ



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

 
БУГУНГИ ЁШЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ ДУНЁҚАРАШИНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШДА АЛИШЕР НАВОИЙ АСАРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
 
Мусфира Мунавварова 
Ф.ф.н. доцент 
 

Бугунги ёшларнинг маънавий дунёқарашини шакллантиришда Алишер
Навоий асарларидан фойдаланиш ҳақида фикр юритар эканмиз, аллома асарларида 
кўтарилган хилма-хил долзарб вазифаларга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Хусусан, 
«Садди Искандарий»да амалбозликни, тўрачиликни, худбинликни инкор этувчи, 
инсон шахси ва эркини ҳимоя қилувчи, қонун ва адолат олдида ҳукумдор шоҳ ҳам, 
фуқаро ҳам тенг эканлигини ёқловчи қарашлар бугун ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Атоси замонида ҳар навъ иш, 
Ки андин халойиққа озор эмиш. 
Тамомин улус бошидин қилди дафъ,
Етушсун деб андин халойиққа нафъ. 
Яна шоҳлар ҳадис этган русум, 
Ки бедод эмиш эл аро бу умум. 
Алар тархини бузди бунёддин, 
Халойиқни қутқарди бедоддин. 
Адолат тариқини фош айлади, 
Сиёсат анга дурбош айлади».
261
Асарда Искандарнинг мамлакат фаровонлиги, осойишталиги ва янада тараққий 
261
Алишер Навоий. Садди Искадарий. Т:. «Фан» 1991-йил, 33-бет.


286 
этиши учун олиб борган ислоҳотлари аслида темурий шаҳзодаларга ибрат сифатида 
айтилган эди. Давлат ҳокимиятини мустаҳкамлаш чуқур ислоҳотларни талаб 
қилишини, бошқарув мунтазам такомиллашиши лозимлигини Навоий Искандар 
тимсолига сингдиради. Мамлакат ва халқнинг фаровонлигини ҳар жиҳатдан тадқиқ 
этган Навоий миллий жипслик ғоясига муҳим урғу берган. Чунончи, мамлакат 
аҳлининг жипслиги ҳам шоҳнинг одил сиёсати билан бевосита боғлиқдир. Адолат 
билан бошқарилган мамлакатда фуқароларнинг маънавий, иқтисодий муносабатларида 
кескин зиддиятлар бўлмайди, мамлакат аҳли адолат билан бошқарилмаса, 
салтанатнинг парокандаликка юз тутиши муқаррардир. 
Алишер Навоий: 
«Рафиқ икки дарвеш беиштибоҳ, 
Эрур яхшироқ адув икки шоҳ!»,
262
- деганда ҳар қандай икки дарвешнинг 
дўстлигини бир-бирига душман бўлган шоҳлар низоларидан устун қўяр экан, шоҳлар 
орасидаги келишмовчилик ва зиддиятлар натижасида мамлакатнинг парчаланиб 
кетиши мумкинлигига ишора қилган. Ўзаро иттифоқ асосида бошқарилмаган 
давлатдан иқбол юз ўгириши мумкинлигидан жиддий хавотирланган. Навоий яшаган 
даврда темурий шахзодалар орасидаги парокандалик салтанат қудратига ўз нуқсини 
урганлигини, бу билан мамлакатда ўсиш ўрнига инқироз бошланиши мумкинлигини
Навоий англаб етган. Шунинг учун ҳам юқорида зикр этилган хулосаларга Навоий 
асарларида такрор-такрор дуч келишимиз тасодифий эмас.
Мамлакат аҳли: турли табақа ва касб-кор вакиллари, ягона куч, муштарак тизим 
соҳиблари. Шундай экан, улар ўз бурчларини шу муштаракликка зид бўлмаган ҳолда 
идрок этсалар, мақсадга мувофиқ бўлади. Хусусан, шоҳнинг маслаҳатчилари, вазирлар, 
беклар, ноиблар ҳақида куюниб фикр юритганда, саъй-ҳаракатлари мамлакат 
равнақига қаратилмаган амалдорларнинг танқид қилиниши бежиз эмас. Улар мамлакат 
тақдирини белгилайдиган амалларда турганлари ҳолда миллий манфаатларни идрок 
этишдан йироқ, «тариқлари-худнамолик», «варзишлари-худпарастлик», «расмлари-
худоролик»дан нарига ўтмайди. Бундай жамиятда фуқаро маъмур бўлолмаслигидан, 
мамлакат ва мулк тақдирини уларга ишониб бўлмаслигидан безовталанган аллома 
мамлакатдаги ички парокандаликнинг келиб чиқиш сабабларидан шоҳни огоҳ этмоқчи. 
«Маҳбуб ул-қулуб» асарида мусулмон жамиятида ўзига хос таъсир ва мавқега 
эга табақа вакилларининг таъмагирлик, шариат қонунларини бузиш ҳолатларининг 
танқид қилиниши орқали Навоий жамиятининг маънавий парокандаликка тушиш 
сабаблари ва хавфидан огоҳ этади.
Умуман, Искандарнинг хотирида «Адолат билан оламни олиш мумкин» деган 
ғоянинг ўрнашиб қолишига устувор аҳамият берилиши, мамлакат аҳлининг жипслиги, 
маъмурлигини мамлакат ва давлат мустақиллигига асос қилиб олиниши, аслида, 
Искандар образи ва таъбири орқали Амир Темурнинг «Куч - адолатда» деган ғоясини 
бадиий усулда ташвиқ этиш эди.
Хулллас, Навоий қарашлари миллий юксалишнинг маълум бир тарихий босқичи 
бўлибгина қолмасдан, бугунги мустаққиллик шароитида ўзликни англашда, миллий 
манфаатларни идрок этишда, давлат ва халқ манфаатларини бир бутунликда билишда 
ўз аҳамиятини заррача йўқотган эмас. Маънавий мўлжаллар халқ ёки миллатнинг 
маълум бир ривожланиш босқичи билангина чегараланиб қолмайди. Унинг асосий 
хусусиятларидан бири ўзи мансуб миллат ва халқ ҳаётини яхлит қамраб олиб, ўтмиш 
ва келажак ўртасида маънавий-руҳий кўприк бўла олишидадир. Шунинг учун ҳам 
8 Алишер Навоий. Садди Искандарий.Т:. «Ғафур Ғулом» 1991-йил, 137-бет. 


287 
ёшларимизнинг маънавий дунёқарашини бойитишда Алишер Навоий асарларидаги 
маънавий мўлжалларни ўрганиш улкан аҳамиятга эга 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish