Навоий вилояти Халк таълими бошкармаси


-бошловчи: Қўлимизни кўксимизга қў‘йиб, ҳурмат ила деймиз: Ҳамма: Ассалому - алайкум. 2-бошловчи



Download 187,5 Kb.
bet5/7
Sana25.02.2022
Hajmi187,5 Kb.
#269596
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ustoz va murabbijlar kuniga uslubij l

1-бошловчи: Қўлимизни кўксимизга қў‘йиб, ҳурмат ила деймиз:
Ҳамма: Ассалому - алайкум.


2-бошловчи: Билим чашмасини симириб, эҳтиромла деймиз:


Ҳамма: Сиз бор бўлинг, муаллим!


1-бошловчи:
Ассалому алайкум устоз, муаллим!
Таълимнинг меъмори, зарнинг заргари,
Муқаддас касбингиз асрларга муҳр,
Ҳаётнинг энг асл ноёб гавҳари.


Ҳамма:
Бугунги тантана, бу шодиёна,
Сизга бағишланур муаллим, мана!


Ўқувчилар ижросида "Муаллимим" қўшиғи куйланади. Шундан сўнг "Она ва қизалоқ" номли кичик саҳна куриниши намойиш этилади.


Саҳнада она ва қизалоқ ўзаро суҳбатлашмоқда.


Қизалоқ: Ойи, ойижон, айтақолинг, Ватан нима?
Она: Ватан – киндик қонинг тўкилган муқаддас тупроқ, сени, сен каби азиз фарзандларини асрагувчи меҳрибон қучоқ, серқуёш замин, болажоним. Сен бу ҳақда ўртоқларингдан ҳам сўраб кўрчи улар қандай фикр билдиришар экан.


Қизалоқ дўстлари олдига боради.Улар саволга шундай жавоб беришади.


1-ўқувчи: Ватан бу - туғилган маконим.
2-ўқувчи: Ватан бу - сизу бизга даҳлдор замин.


3-ўқувчи: Ватан бу - муқаддас бешигим.


4-ўқувчи: Ватан бу – остонаю бешигим


5-ўқувчи: Ватан бу - онамнинг айтган алласи.


6-ўқувчи: Ватан бу- падаримнинг қилган дуоси.
Ҳамма:
Сенга фидо бўлсин жон-таним,
ўзбекистон менинг Ватаним!


7-ўқувчи:
Ҳаёт чароғондир илм нуридан
Устоз гўё зиё сочгувчи қуёш.
Номингиз ҳамиша диллар тўрида
Сиз ибрат, ирода, сиз сабр- бардош.


8-ўқувчи:
То дунё бор экан бор бўлинг бардам,
Сермашаққат йўлда енгмасин чарчоқ.
Оташ қалбингиз-ла ёруғ дир олам,
Кўнгиллар сиз тутган қоғоздек оппоқ.


Ҳамма:
Азиз устозларим , муаллимларим,
Бир умр соғинчлик саломим сизга.
қўлларим кўксимда айлагум таъзим,
Чексиз ҳурмат ила каломим сизга.

Болалар ижросида “Ўзбекистоним” қўшиғи янграйди.
Қизлар ва ўғил болалар рақсга тушишади.
Саҳнада яна ўқувчилар.


1-ўқувчи: Устоз ёш қалбларни олам-олам зиёга йўллайдиган зот! Улар туфайли биз "Ватан" сўзининг теран мазмунини, жозибасини англадик. Энг гўзал туйғуларни, буюк муҳаббатни қалбимизга жо қилган бу азиз зотлар бизларни мустақил Ўзбекистоннинг ҳақиқий фарзандлари, баркамол авлодлар бўлиб камол топишимиз, учун ўз меҳри, бор билимини аямаган қалби дарё инсонлардир.


2-ўқувчи:
Сиз, муаллим инсон учун,
Ҳар бир илму урфон учун,
Раҳнамосиз бизлар учун,
Қалби дарё муаллимлар.


3-ўқувчи:
Кўклар сари парвозимиз,
Донг таратган овозимиз.
Сиз туфайли қалблар осмон,
Дил гулистон муаллимлар.


4-ўқувчи:
Навниҳол боғларнинг боғбони,
Ниҳолга фидодир минг жони.
Илм талаб карвоннинг сарбони,
Ўзингиз меҳрибон устозлар!


Ҳамма:
Тасаннолар айтамиз устоз, муаллимларга,
Ташаккур сизга бўлсин, ҳам зафар ёр сизларга.


Қизлар “Устозларим, бор бўлинг” қўшиғини куйлашади.



Download 187,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish