Ҳисобни жодволга киритамиз.
0
|
-
|
5
|
15
|
25
|
35
|
45
|
55
|
65
|
75
|
I
|
кд
|
234
|
230
|
210
|
190
|
170
|
150
|
130
|
40
|
∆ω
|
стер
|
0,095
|
0,283
|
0,463
|
0,628
|
0,774
|
0,897
|
0,993
|
1,058
|
Ф
|
лм
|
22,2
|
65
|
97,5
|
119,5
|
131,5
|
134,5
|
129
|
42,4
|
Нурланувчининг умумий ёруғлик оқими:
лм
Назорат саволлари:
1. Ёруғлик оқимига таъриф беринг?
2. Ёруғлик кучи қандай аниқланади?
3. Ёруғлик оқими ва кучининг ўлчов бирликлари қандай?
4. Ёриуғлик кучи тақсимлашининг бўйлама эгри чизиқларини тушунтириб беринг?
4-МАЪРУЗА
Ёруғликни мураккаб баҳолаш катталиклари
Режа:
1. Ёритилганлик.
2. Порланганлик.
3. Равшанлик.
Ёритилганлик
Бирор юзани ёритилишини миқдорий равишда баҳолаш учун ёритилганлик тушунчаси қўлланилади.
Ёртилганлик-сирт (юза) устига тушаётган ёруғлик оқимини сиртнинг юзига нисбатидир. Амалий ҳисобларда мана шу юза сифатида полдан 0,8 метр баландликда жойлашган горизонтал текислик қабул қилинади ва шартли иш юзаси деб аталади.
Юзаси ds2 бўлган элементнинг ёритилганлиги тенг
Агар юза ўлчамлари чегараланган бўлса, унда юзанинг ўртача ёритилганлиги олинади:
Ёритилганлик сиртга тушаётган ёруғлик оқимини юзаки зичлигини ифодалайди.
Ёритилганликнинг бирлиги, люксдир (лк). Люкс, бу 1м2 юзанинг ёритилганлиги бўлиб, шу юзада бир текис тақсимланган 1 лм ёруғлик оқимини ҳосил қилади: 1 лк=1 лм/м2
Нуқтасимон манба учун ёритилганлик ва ёруғлик кучи қандай боғланганлигини кўриб чиқамиз.
Расмда: йўналишдаги А манбанинг ёруғлик кучи; β-юза элементига нормал билан ёруғлик йўналиши орасидаги бурчак.
Элементар моддий бурчакнинг қиймати:
Демак, ёруғлик оқими тенг бўлади.
dS2 юза элементининг ёритилганлиги тенг
Порланганлик
Ёруғлик оқимини ўтиши ёки қайтарилиши натижасида , ёритилаётган юзаларни (сиртларни) ифодалаш учун порланганлик тушунчаси қўлланилади. Порланганлик - нурланаётган сиру ёруғлик оқимини шу сиртнинг юзига нисбатидир.
Элементар юза |(dS1)ни порланганлиги тенг
Агар юза чекли ўлчамларда бўлса, унда юзанинг ўртача порланганлигини оламиз
Порланганлик ёритилаётган юза ёруғлик оқимини юзаки зичлигини ифодалайди. Бирлиги сифатида - 1лм/м2- қабул қилинган. Бу 1 лм ёруғлик оқимини бир маромда нурлаётган (бир[ томонга) 1м2 текис юзанинг порланганлигидир,
Агар ёруғлик оқимини тўлиқ ўтказиб юборадиган ёки қайтарадиган сиртлар бўлса, унда порланганлик миқдори ёритилганликка тенг бўлади. Амалда ҳамма сиртлар уларга тушаётган ёруғлик оқимини ё қисман қайтаради ёки қисман ўтказиб юборади. Шунинг учун оқимнинг кайтарилган қисми қайтариш коэффициенти (р) билан ифодаланади, унда
Жисмдан ўтган ёруғлик оқими эса ўтказиш коэффициенти билан ифодаланади, унда
Равшанлик
Равшанлик қуриш сезгирлигини бевосита аниқловчи ягона катталикдир. Ёрукликни сезиш даражаси турдаги ёруғлик оқимининг зичлигига (ёритилганликка) боғлиқ бўлади.
бу ерда: dФкор - кўз қорачиғига тушаётган нурланувчи юза (сирт)-нинг ёруғлик оқими;
dS2-dS1 - сирт элементининг тўрчадаги тасвирининг юзи;
-кўз муҳитида ёруғлик оқими сингилишини ҳисобга олувчи ўтказиш коэффиценти.
Юқоридаги ифодага асосан
Унда
(моддий бурчаклар тенглигидан) бўлгани учун
бу ерда: ўзгармас катталик.
Шундай қилиб ёруғликни сезгирлик даражасини аниқловчи турдаги ёритилганлик катталигига боғлиқ бўлиб, бу равшанлик деб аталади.
Равшанлик маълум йўналишдаги ёруғлик кучини шу йўналишга перпендикуляр бўлган текисликдаги нурланувчи сирт тасвирининг юзасига нисбатидир.
¡лчамлари чекли бўлган нурланувчи юзалар учун ўртача равшанлик тушунчасини киритиш мумкин:
Равшанликнинг бирлиги сифатида кандела тақсим метр квадрат (кд/м2) олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |