Визуал материаллар
1-илова.
2-илова.
6–машғулот бўйича хулоса.
1. Ёруғлик ўлчовлари учун энг кенг тарқалган селенли фотоэлементлардир, уларнинг спектриал- сезгирлиги ёруғликнинг нисбий спектрал самарали нурланишининг нормаллаштирилган функциясига тўғри келади.
2. Ташқи эффектли Ф.Э. вакуумли (электронли) ва газ тўлдирилган (ионли) бўлади, уларнинг колбаси ҳаво сурилгандан сўнг инертли газ билан тўлдирилади.
3. Ионли (газ тўлдирилган) Ф.Э. лар электронли (вакуумли) Э. ларга нисбатан юқори интеграл сезликликка эга.
4. Люксметрлар ёрдамида ёруғликни спектриал таркиби ҳар қандай манбадан ёритилганликни қайта ҳисобламай ўлчаш мумкин, чунки бундай люксметрларнинг спектриал сезгирлигининг чизиғи нисбий спектриал ёруғлик самарадорлигини Нормаллаштирилган чизиғига тўғри келади.
7- Мавзу.
|
Иссиқлик нурланишининг қонунлари
|
7.1. Маъруза машғулотининг ўқитиш технологияси.
Вақти-2 соат
|
Талабалар сони ________ нафар
|
Ўқув машғулотининг шакли
|
Кириш, визуал маъруза
|
Маъруза машғулотининг режаси
|
1. Иссиқлик нурланишининг назарияси.
2. Планк ифодасининг бошқа кўриниши.
3. Вина-Голицыннинг силжиш қонуни.
4. Стефан - Больцман қонуни.
|
Ўқув машғулотининг мақсади: Иссиқлик нурланишининг назарияси, Планк ифодасининг бошқа кўриниши, Вина-Голицыннинг силжиш қонуни, Стефан - Больцман қонуни тўғрисида билимларни ҳамда тўлиқ тасаввурни шакллантириш.
|
Педагогик вазифалар
- иссиқлик нурланишининг назариясини тушунтириб бериш;
– асосий тушунчалар тўғри-сида маълумот бериш;
– абсолют қора жисмнинг нур таркатиш кобилятини тушунтириш;
– Планк ифодасининг бошқа кўриниши билан таниш-тириш;
– Вина-Голицыннинг силжиш қонуни. тўғрисида маълумот бериш;
– Стефан - Больцман қонуни-ни тушунтириш;
|
Ўқув фаолиятининг натижалари:
Талаба:
- қизиган қаттиқ жисмларнинг нурланишига мисоллар келтиради;
– система, жараён, харакат ва иссиклик нурланишини тушунтириб беради;
– абсолют қора жисмнинг нур таркатиш кобилятини тушунтиради;
– Планк ифодасининг бошқа кўриниши, Вина-Голицыннинг силжиш қонуни, Стефан - Больцман қонунларини шарҳлаб беради;
– иссиқлик нурланишининг қонунлари тушунтириб, ёзиб беради
|
Ўқитиш услуби ва техника-си
|
– Визуал маъруза, блиц-сўров, баён қилиш.
|
Ўқитиш воситалари
|
– Маърузалар матни, проектор, плакатлар, доска, бўр.
|
Ўқитиш шакли
|
– Жамоа , гурух ва жуфтликда ишлаш.
|
Ўқитиш шарт-шароити
|
– Проектор, жиҳозланган аудитория.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |