Импульс ишга туширилувчи люминесцент чироқларнинг уланиш схемаси ва техник характеристикаларини ўрганиш. Антистробоскопик икки чироқли бир фазали манба схемасини ўрганиш. (4 соат)
Ишнинг мақсади: Люминесцент чироқларнинг уланиш схемасини асосий ёруғлик ва электрик характеристикаларини ва хусусиятларини ўрганиш, ҳамда антистробоскопик икки чироқли бир фазали манба схемасини тадқиқ қилиш.
Назарий қисм
Люминесцент чироқлар цилиндрик шишали трубка-колбадан ташкил топган; колбанинг ички сирти нурланиш қобилиятига эга бўлган модда билан қопланади. Бу модда люминафор деб аталади. Шишали трубка (колба) аргон гази ва бир қанча симоб томчилари билан тўлдирилади. Люминафор ультрабинафша нурланишнинг кўринарли қисмига ўзгартиради. Трубка ичининг охирларига вольфрамли спиралдан иборат электродлар кавшарланган, электродларга кучланиш ток манбаидан берилади.
Чироқда нурланиш ҳосил қилиш учун дастлаб электродларни қиздириш керак. Дастлаб қиздириш иссиқлик эмиссиясини таъминлайди, сўнг разряд пайдо бўлади; бошида аргон муҳитида, кейин эса симоб буғларига ўтади. Ёйли разрядга эга бўлиш учун махсус ускуна стартир хизмат қилади, у қисқа вақт электродлар занжирига кетма-кет уланади. Стартер биметалли электродлари бор кичкина газ разряди чироғидан иборат.
Стартерда учқунли разряд ҳосил бўлади, бу вақтда биметалл пластинка қизийди, эгилади ва люминесцент чироқнинг электродлар занжирини ёқади. Занжирда ток оқиб ўтади, унинг миқдори тармоқ кучланиши ва занжир қаршилиги қийматлари билан аниқланади. Токнинг оқиб ўтиши натижасида чироқ электродлари қизийди, стартер электродлари эса совийди ва люминесцент чироқнинг электродлар занжирини узади. Бунда токнинг камайиши сабабли, ғалтакда ўзаро индукция эюк пайдо бўлади, чироқдаги кучланиш ошади ва чироқда электр разряди ҳосил бўлади. Бу кейинчалик, мувозанат қаршилиги тўғри танланса, барқарор ушлаб турилади. Чироқ билан кетма-кет ғалтак уланади, бу чироқдаги иш токини чеклаш ва чироқ уланганда пайдо бўладиган ёйли разрядни ушлаб туриш учун хизмат қилади.
Электр энергиясини спектрнинг кўринарли қисмида, нурланиш энергиясига ўзгартириш симоб буғларидаги электрли разряд ва уни спектрнинг ультрабинафша қисмидаги нурланишга ўзгартириш натижасида бўлади. Бу, ўз навбатида люминафорга таъсир қилади ва уни спектрнинг кўринарли қисмидаги энергияга ўзгартиради. Люминесцент чироқнинг нурланиш ранги асосан люминафор таркиби билан аниқланади.
Люминесцент чироқда электродлар оралиғининг бузилиши тармоқ кучланишининг қийматидан анча юқори бўлган ёндириш кучланиши деб аталадиган кучланишда бўлади.
Ҳозирги вақтда қиздирилган электродли замонавий люминесцент чироқларнинг қуйидаги хиллари ишлаб чиқарилади (улар бир-биридан нурланиш ранги билан фарқ қилади): «ЛД» маркали кундузги ёруғлик чироғи; «ЛХБ» маркали совуқ-оқ ёруғлик чироғи; «ЛБ» маркали оқ ёруғлик чироғи ва «ЛТБ» маркали иссиқ-оқ ёруғлик чироғи.
Люминесцент чироқнинг ёниши ва кейинги ишончли ишлашини таъминлаш учун ишга туширишни ростловчи ускуна «ПРА» қўлланилади. У, юқори кўрсаткичларда, узлуксиз ишлаши лозим. Ишга туширишни ростловчи ускуна стартерли ва стартерсиз бўлади. Стартерсиз «ПРА» чўғланма трансформаторлардан иборат. Схема тармоққа уланганда, чўғланма чулғамлар ёрдамида қиздирилади. Электродлар ҳарорати кўтарилиши билан ёндириш кучланишига эришилади; ёндириш кучланиши салт юриш кучланишига тенг бўлганда, чироқда разряд бошланади.
Люминесцент чироқлар чўғланма чироқларга қараганда юқори фойдали иш коэффициентига эга, ЛД-20 Втли чироқлар эса – кучланиши 127 В га мўлжалланган стартерга эга. Контактларининг куйиб қолишини камайтириш учун стартерга параллел қилиб С1 сиғимли конденсатор уланган.
Тажриба қилиш учун бевосита берилган схемаларда чироқлар тармоқнинг бир фазасига уланган. Бир чироқнинг занжирига қаршилик ғалтаги, ишга туширишни ростловчи ускуна (ПРА) уланган ва бу чироқнинг занжирида кучланишдан ортда қолувчи ток (I1) оқиб ўтади. Бошқа чироқнинг занжирига ғалтак билан кетма-кет конденсатор уланган, унинг қаршилиги ғалтак қаршилигидан тахминан икки марта каттадир (I2). Умумий занжирда икки чироқ токларининг геометрик йиғиндисига тенг бўлган ток оқиб ўтади.