2.7. Яллиғ печда эритишнинг амалиёти. Яллиғ печда юқори хароратда эрийдиган шихта моддалари қўлланилади. Шунининг учун жараёнга нисбатдан катта ёқилғи сарфланади. Қаттиқ, суюқ (мазут) ва табиий газ ишлатилиши мумкин. Мазутни тахминий кимёвий таркиби, %: Ср 82,5; Hр10,6; Nр 0,3; Oр 0,2; Sр 3,1; Ар 0,3; Wр 3,0. Табиий газни таркибида, %: СH4 92,0 - 95,3; Сm Hn 0,4 - 4,9; H2 1,3 - 2,0; СO 0,6; СO2 0,3 - 0,4; H2 S 0,2; N2 3,0; O2 0,5. Иссиқнинг чиқариш қобилияти, кДж/кг: мазут - 38976, табиий газни эса - 36492. Ёқилғини тури ва шаклни танлашда асосан иқтисодий муаммоларни аҳамияти катта. Ўзбекистон шароитида қаттиқ ёқилги - кўмир кукуни қўлланилмайди. Асосан - табиий газ ишлатилади. Қиш даврида, газни етишмовчилик шароитида, мазут кенг қўлланилади.
Яллиғ печда асосан мазутни 40, 100 ва 200 маркалари қўлланилади. Мазутни танлашда уни таркибида парафин борлиғига аҳамият берилади. Чунки парафин мазутни ёпишқоқлигини ошириб юборади ва уни ёқишда катта муаммолар туғдиради.
Яллиғ печни асосий ёқилғиси - табиий газдир. Газ печда 0,07 - 2,5 * 105 Па ли ортиқча босим билан берилади. Ортиқча бериладиган ҳавони қ = 1,00 - 1,05. Горелкаларни ишлаб чиқиш унумдорлиги бир соатга 1100 м.
Яллиғ печлар аниқланган иссиқлик тартиб бўйича ишлайди. Тартибни асосий белгилари: иссиқлик юклама, бир горелкага ҳавони сарфи, печни охирида ҳавони тортиш кучи, печдан чиқаётган газнинг таркиби ва печни ишчи хажмида хароратнинг тақсимланиши.
Иссиқлик юкламаси печни ишлаб чиқариш унумдорлигини аниқловчи омилдир. Буни белгиси - бир соатда ёқилгини сарфланишидир: кг ёки м .
Иссиқ юкламаси қуйидаги тенглама билан аниқланади:
W = Qрн * В , кДж/с.
бунда: Qрн - ёқилгини энг паст иссиқлик чиқариш қобилияти, кДж/кг (м );
В - бир соатда ёқилгини сарфи, кг ёки м3.
Ҳар печга иссиқлик юкламаси тажриба орқали аниқланади ва уни қиймати омиллар билан боғлиқдир: печни ўлчамлари; ишлаб чиқариш унумдорлиги, газ ўтказиш системасини имкониятлари. Агарда оқилона иссиқлик юкламаси аниқланмаса, ёқилгини бефойда сари кўпаяди, газнинг тезлиги 10 м/с дан ошиб кетади, чангни ажралиб чиқиши ошади ва бошқа зарарли кўрсаткичлари фойда бўлади.
Олмалиқ заводида печнинг фойдали сирти 240 м3 , иссиқлик юкламаси 218 * 10 кДж/с, иссиқлик кучланиши 907 * 106 кДж/(м * с).
Ёқилғи ҳисобида газ ишлатилса, чиқаётган газнинг таркиби, %: СO2 8 - 9; H2O 17,5 - 18,5; N270 - 72; SO2 1,5 - 3,0.
Печнинг охирида харорат нормаль ҳисобланади, агарда газнинг харорати шлак хароратига нисбатдан 70 - 1000С га кўпроқ бўлса. Хароратнинг печни боши ва оёғида 200 - 250 0С ўзгарса - бу нормал ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |