138
яъни яккаҳоқимликка, иқтисодий қулликка
олиб боришини исботлайди,
хўжаликда бозор тизимининг «аралаш» ва «буйруқбозлик» иқтисодиѐтидан
устунлигини кўрсатиб беради, капитални абадий категория деб эълон
қилади, капитализм даврида эксплуатация мавжудлигини инкор этади,
давлат иқтисодиѐтининг социалистик ғоялари тўла тушкунликка маҳкумлиги
ва ўз табиатига кўра ҳалокатли эканлигини таъкидлайди.
Бу таълимотга асосланиб, бир қанча мамлакатларда ҳозирги яхши
таниш бўлган иқтисодий сиѐсатлар ишлаб чиқилди.
Шулар ичида
неолиберализмга асосланган немис назариѐтчиси, ГФРнинг сиѐсий ва давлат
арбоби
Людвиг Эрҳард (1897-1877) яратган назария «ижтимоий
йўналтирилган бозор хўжалиги»нинг асосини ташкил этади. У ўз
назариясини яратди ва уни ГФРда канцлер Аденауэр даврида амалга оширди
ҳам. Бу назариянинг асосий қоидалари қуйидагилардан иборат: эркин
баҳоларнинг зарурлиги, эркин рақобат, талаб ва таклифнинг мувозанати,
иқтисодиѐтнинг
мувозанати; давлат бозор хўжалигида шу шартларни
кафолатлаши ва унинг ижтимоий йўналтирилган ривожланишини
таъминлаши керак. Бу ғоялар Л.Эрҳарднинг 1956 йилда чоп этилган «
Барча
учун фаровонлик» китобида ифодалаб берилган.
Немис олимлари
А.Рюстов, Вольтер Ойкен (1891-1950), швейцариялик
В.Ребке (1899-
1966)лар орделиберализм, яъни «ўрта йўл» таълимотига асос солган бўлиб,
ижтимоий бозор унинг бир варианти ҳисобланади. Улар «инсонпарвар
жамият», «хўжаликларнинг идеал типлари» ҳақида фикр юритадилар.
Бу модель «асосчилари»дан бири сиѐсий иқтисодчи Вильгельм Ребке
капитализм ва социализм орасидаги «учинчи йўл» борлигини кўрсатиб
берди. Дунѐда ривожланган мамлакатлар бўлмиш ГФР, Швеция ва бошқалар
шу йўлни танладилар (Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐти. Т.,
«Шарқ» НМК, 1996, 5-бет).
Дастлаб 1961 йилда пайдо бўлган «рационал кўтилмалар»
назарияси
ҳозирги даврда кенг тарғиб этилмоқда. Ж.Ф.Мўт товарлар ва қимматли
қоғозлар бозорига бағишланган мақоласида «нима учун бирон бир қоида ѐки
формула ҳеч қачон нархларнинг ўзгаришини тўғри прогноз қила олмайди?»
деган саволга жавоб беришга ҳаракат қилди. Унинг фикрича, амалда барча
мавжуд информация савдогарлар томонидан дарҳол қайта ишланади ва
уларнинг кўра билиши, демак «кўтилмалар» рационал бўлиб чиқади.
70-йилларда кейнсчилик сиѐсати АҚШ иқтисодиѐтида макроэкономик
масалаларни ҳал этишда самарасиз бўлиб қолди, шунда Р.И.Лукас,
Т.Ж.Сарджент, Н.Уоллеслар Мўтнинг мақоласида айтилган ғояларни
такомиллаштириб, молия активидаги нархлар ҳаракатини «рационал
кўтилмалар» асосида тушунтириб бердилар.
Уларнинг фикрича, иқтисодий
агентлар ҳам ўз кутилмаларини сиѐсатчилар (давлат ходимлари) қўлидаги
информация асосида шакллантирадилар ва ўз-ўзидан тушунарлики,
иқтисодиѐтга сиѐсатчиларнинг имкон борича камроқ аралашуви учун
ҳаракат қиладилар. Амалда иқтисодий агентлар нархлар прогнозини
шакллантиришда, яъни нархлар ўзгаришини кутганда, бозордаги ҳақиқий
баҳоларни аниқлаш каби усуллардан фойдаланар эканлар. Бу кўтилмалар ҳар
139
доим ҳам бехато бўлади, дегани эмас ва кўра билиш мукаммал эмас, чунки
иқтисодиѐт
тасодифий, олдиндан айтиб бўлмайдиган шок ўзгаришларига
учраб туради, бу эса нархларнинг субъектив кўтилмаларининг ўртача
миқдорига ѐки «математик кўтилма»га тенг бўлади, бу аслида объектив
тақсимотдир. Рационал прогноз ѐки кўтилма шундай хусусиятга эгаки,
кутилаѐтган хато ҳар доим нолга тенг бўлади. Р.И.Лукас «рационал
кутилмалар» назарияси учун 1995 йилда Нобель мукофоти лауреати бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: