93
саноатнинг ривожланиши ишлаб чиқаришнинг муқаррар равишда истеъмолдан ўзиб
кетишига олиб боради. Капитализм ўзи учун хал этилмайдиган муаммони қиймат ва
«устама қиймат»ни реализация қилиш муаммосини келтириб чиқаради, ялпи ортиқча
ишлаб чиқариш кризиси капитализмга хос хусусиятдир. С.Сисмондининг уйлашича, ички
капиталистик бозор қисқариб боради, чунки ишчиларнинг даромадлари камаяди.
Капиталистлар ўз даромадининг бир қисмини истеъмол қилмайди, балки жамғаради,
майда ишлаб чиқарувчилар хонавайрон бўлади ва уларнинг истеъмоли камаяди. Вазиятни
ташқи бозорлар енгиллаштириши мумкин. Аммо бундай бозорларни қидириш тобора
қийинлашади. Капитализм мақбул эмас ва мумкин ҳам эмас.
С.Сисмонди «учинчи шахслар», яъни майда ишлаб чиқарувчиларга мадад беришга
умид боғлайди. У буржуа мамлакатларининг хукуматларига мурожаат этиб, улар
капиталистик ривожланишни тўхтатсинлар деб сўрайди. Жамият майда ишлаб чиқаришга
қайтган тақдирдагина гуѐ мўл-кулчилик бошланар эмиш. С.Сисмондининг тутган урни-
такрор ишлаб чиқариш асосий қонунларини тушунмаслик натижасидир. Ишлаб чиқариш
билан истеъмол ўртасидаги зиддиятни, шахсий истеъмолнинг такрор ишлаб чиқариш
зиддиятини, шахсий истеъмолнинг такрор ишлаб чиқариш жараѐнлари учун
муҳимлигини тан олганлиги С.Сисмонди ўртага ташлаган концепциянинг ижобий
жиҳатидир.
С.Сисмонди иқтисодий кризисни даромадлар ўртасидаги номувофиқлик деб
тушунади, айрим олимлар чинакам илмий назария капитализм шароитида ишлаб
чиқариш билан истеъмол ўртасидаги номувофиқликни тан олади, бироқ унга тобе ўрин
беради деб таъкидлаган эди. Етарли истеъмол қилмаслик назарияси кризислар
арафасидаги даврда ишчиларнинг истеъмол қувватининг ошиб бориши, етарсиз истеъмол
қилиш эса капитализмдан аввал ҳам мавжудлиги, аммо кризислар фақат капитализмнинг
белгиси эканлиги ва сурункали бўлмаслиги вазиятини изоҳлай олмайди. Иқтисодий
кризисларнинг ҳақиқий сабаби ишлаб чиқаришнинг ижтимоий ҳарактери билан
истеъмолнинг хусусий ҳарактери ўртасидаги зиддиятдир.
С.Сисмонди капиталистик йўлдан воз кечишни таклиф қилди, капитализмни
тартибга
солишга,
ишчилар
билан
капиталист
ўртасида
патриархалчилик
муносабатларини ўрнатишга, ишчиларни фойдани тақсимлашда қатнаштиришга,
ишсизлар ва ногиронлар ҳақида ғамхўрлик қилишга ва бунинг учун махсус фондларни
вужудга келтиришга, майда ишлаб чиқаришни сақлаб қолиш ва қўллаб-қувватлашга,
мануфактурага бўлган йирик мулкчиликни кўп сонли капиталистлар ўртасида
тақсимлашга чақирди. У ѐлланма ишчиларни ҳам мулкдорлар синфи сафига қўшишни
орзу қилди. С.Сисмонди давлатнинг ѐрдамига умид қилди.
Унинг ижтимоий тадбирлар дастури майда буржуача ва реакцион хаѐлпарастлик
ҳарактерига эгадир. С.Сисмонди объектив тарихий жараѐнга тўсқинлик қилишга уринди.
Шу сабабли у реакционер бўлиб қолади, ўз мулоҳазаларини Францияда ҳали ҳам кучли
бўлган феодал тузум ҳимоячиларига қўл келишини сезмайди.
XIX аср охирларида рус народниклари С.Сисмондининг хулосаларини кўкларга
кўтариб мақтаганликлари сабабли Ленин С.Сисмондининг иқтисодий қарашларини
батафсил ва муфассал таҳлил этиш зарур деб билди. Чунки С.Сисмондининг
хулосаларини бундай мақташ марксизмнинг иқтисодий таълимотини ѐйишга ҳалақит
берар эди. У ўзининг «
Иқтисодий романтизм» таърифига доир» асарида
С.Сисмондининг майда буржуа сиѐсий иқтисодчиси эканлигини исботлади, унинг
қарашлари ички зиддиятли ва ноизчиллигини, классик мактабдан ўзиб кетиш йўлидаги
уринишлари заифлигини курсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: