88
товарлар қиймматига тенг бўлади, бунда эса ҳақиқатан ортиқча ишлаб чиқариш амалда
мумкин бўлмай қолади. М.Блаугнинг фикрича, «Маҳсулотлар маҳсулот учун тўланади»
қоидаси ички, худди шунингдек ташқи савдода қўлланилади – бу Сэй қонунинг
моҳиятидир. Шундай оддий бир ғоя иқтисодиѐт оламида катта шов-шувга сабаб бўлди.
Ҳар қандай ишлаб чиқаришнинг ўзи даромадларни яратади ва шу қийматга мос
равишда товарлар сотиб олинади. Иқтисодиѐтда умумий талаб таклифга тенг бўлади,
фақат айрим диспропорциялар вужудга келади, яъни айрим товарлар кўпроқ, бошқалари
эса камроқ ишлаб чиқарилади. Аммо бу ҳолатдан умумий инқирозларсиз чиқиб кетилади.
Барча ишлаб чиқарувчиларнинг асосий манфаати алмашув қимматида бўлса,
истеъмолчиларда эса бир маҳсулотнинг бошқасига алмашувидир. Пул бу жараѐнда
вақтинча фақат воситачилик ролини ўйнайди. Охир-оқибатда маҳсулотларга маҳсулот
билан ҳақ тўланади. Бундан яна бир хулоса чиқадики, унда ҳар бир ишлаб чиқарувчи
барча ишлаб чиқарувчилар ютуғидан манфаатдордир.
Агар аввалги ҳолатда меҳнат ва капитал ўртасидаги қарама-қаршиликлар ечилган
бўлса, энди «манфаатлар гармонияси»
барча капиталистларга, шаҳар ва қишлоқлар ва
хатто бутун мамлакатлар ўртасидаги муносабатларга ҳам тегишлидир.
Сэйнинг бу қонунида протекционализмга қарши фикр билдирилади, чунки бу
сиѐсат чет эл маҳсулотларини келтириш, яъни импорт ва ички товарларни сотишга
тўсиқдир. Тўла савдо эркинлиги ҳамда стихияли тартибга солинувчи капиталистик ишлаб
чиқариш Сэйнинг асосий ғоясидир.
Сэйнинг «бозорлар назарияси» кўп мунозараларга сабаб бўлди, ҳақиқатдан ҳам
ибтидоий даврда алмашув натурал ҳолда олиб борилган, яъни маҳсулот бошқа
маҳсулотга
маълум нисбатда алмаштирилган, унда ҳарид қилиш ва сотиш жараѐнлари
албатта мос келган. Аммо энг оддий товар муомаласида ѐки харид қилиш сотишга
ҳамоханг бўлиши шарт бўлмай қолди, товарни сотган одам дарҳол бошқа товар харид
қилмаслиги ҳам мумкин бўлиб қолди. Сотиш ва харид қилиш вақт ва макон жиҳатдан
ажралиб туради, шу туфайли инқирозларга абстракт имконият туғилади. Капитализм
даврида бу имконият ҳақиқатга айланиб қолди. Дастлабки кучли иқтисодий кризис 1825
йилда рўй берди ва доим маълум қонуниятлар асосида такрорланиб турибди.
Уз даврида Сисмонди, Мальтус ва Ж.Милль бу қонун тўғрисида ўз фикр-
мулоҳазаларини билдирдилар. Бунда капиталистик хўжаликда товарларнинг баҳоси
хўжалик конуюнктурасига мос равишда абсолют мослашув ва дархол реакция қилиш
хусусиятига эга деб ҳисобланади.
Ҳозирги даврда ҳам бу масала бўйича иқтисодчилар ўртасида неоклассик йўналиш
билан кейнсчилик тарафдорлари орасида мунозара давом этмоқда (бу ҳақда қуйида
гапирилади).
«Сэй қонуни»нинг ижобий томони шундаки, унга кўра капитализм ўз
ривожи
давомида ўзига ўзи бозор яратади, келажаги бор жамият деб қаралади ва Сисмондининг
капитализм ривожига қарши фикрини инкор этади, реализация муаммосини ҳал этишда
«Учинчи шахслар»га эхтиѐж қолмайди (бу ҳақда олдинги бобда фикр юритилган). Сэй
аргументларига асосланиб, буржуазия демократик давлат аппаратини қисқартириш, савдо
ва соҳибкорлик эркинликлари тўғрисида прогрессив ғоялар илгари сурилди.
XIX асрнинг 40-50 йилларида француз ва халқаро ишбилармонлар орасида
Ф.
Бастианинг (1801-1850) номи ва унинг иқтисодий қарашлари кенг оммалашди. У бой
француз ишбилармони оиласида туғилди. Бастия 40-йиллари бир қанча памфлетлар
чиқариб, уларда эркин савдо фойдасига
протекционизмни инкор этувчи, вино ишлаб
чиқарувчилар манфаатини ҳимоя қилувчи, социалистик ғояларга қарши бўлган
қарашларни фаол тарғиб этди. Бу памфлетлар ғояси мазмун жиҳатдан оригинал бўлмаса-
да, ѐрқин ѐзилиш шакли билан ажралиб туради.
Ф.Бастианинг энг асосий ғояси жамиятдаги ижтимоий антагонизмнинг
мавжудлигини инкор этишдир. Унингча, уша даврдаги жамият дунѐдаги «
энг гўзал,
мукаммал, мустаҳкам бўтунжаҳон ассоциацияларидандир. Барча қонуний манфаатлар
89
уйғунлашгандир». Ф.Бастиа 1850 йилда «
Иқтисодий гармониялар» китобини чоп этди.
Унда у гармония (уйғунлик)нинг асосини алмашув ва соф, ҳеч нарса билан чекланмаган
рақобатда кўради. Ф.Бастиа ўз ғоясини исботлашда Сэйнинг фикридан фойдаланган
бўлиб, хизматлар назарияси бунга мос келади,
яъни алмашув, харид - савдо ўзаро тенг
«хизматлар»ни алмашиш демакдир. Сэй буйича бу «хизматлар» нафақат одамлар, балки
буюмлар ва табиат кучлари томонидан кўрсатилса ҳам, Бастиа жамият ҳаѐтининг қандай
соҳасида бўлмасин, фақат шахсий хизматларни устун қўяди. «Хизмат» деганда ишлаб
чиқариш давомида реал меҳнат сарфинигина эмас, балки шу хизматдан фойда келтирувчи
ҳар қандай ҳаракат, фаолият ва куч тушунилади. Бундан шу нарса аниқ бўлиб қоладики,
қиммат яратишда ишлаб чиқаришга фақат ишчилар эмас, балки капиталист ва ер эгалари
ҳам катта «хизмат» кўрсатадилар. Капиталистнинг «хизмати» унга фоиз олиш
имкониятини беришини Ф.Бастиа шундай кўрадики, капиталист капитални аванс ѐки
ссуда тарзида сарфлаб, истеъмолни орқага суради ва уни капиталистнинг «қурбони» деб
ҳисоблайди. Бу юқорида биз келтирган Сениорнинг тийилиш назариясининг ўзидир.
«Тийилиш» сўзи урнига «орқага суриш» сўзи қўйилган, холос.
Меҳнат ва капитал ўртасидаги уйғунлик, яъни гармонияни янада тўлароқ
исботлаш мақсадида Бастиа ўзининг капитал жамғарилиши «қонуни»ни яратди ва унда
Рикардонинг фойда ва иш ҳақининг бир-бирига қарама-қарши эканлиги тўғрисидаги
таълимотини инкор этишга ҳаракат қилди. Ф.Бастианинг бу «қонуни»га кўра, меҳнат ва
капитал манфаатлари олий даражада ҳамоҳангдир. Оқибатда капиталистнинг фойдаси ва
ишчининг маоши бир вақтда ва бир миқдорда ошиб боради, хатто ишчиларнинг ҳиссаси
капиталистларникидан тезроқ ўсар экан, демак, оқибатда капиталистнинг фойдаси
нисбатан камаяди. У бу фикрни исботлашга уриниб ҳам ўтирмайди. Унингча фойда
нормаси ва капиталистларнинг миллий даромаддаги ҳиссаси масалаларини қориштириб
юборган. Фойда нормасининг пасайиб бориш тенденцияси
ишчиларни эксплуатация
қилишнинг кучайиши билан мос келиши мумкин, демак капиталистларнинг миллий
даромаддаги ҳиссаси ҳам ошиб боришини кутиш мумкин.
Ф.Бастиа ўзининг бу назарияси ѐрдамида капиталистлар ва ер эгалари ўртасидаги
қарама-қаршиликларни ҳал этади. У ер рентасини ер эгасининг ѐки унинг ота-
боболарининг шу ерни ишлаш ва яхшилаш хизмати учун берилган мукофот деб
ҳисоблайди. Шундай қилиб капитал ва ер эгалиги ўртасидаги уйғунлик шу билан ҳал
этиладики, ер рентаси ерга қўйилган капитал фоизининг бир кўринишига айлантирилади.
Бундай изоҳлаш ер рентасининг иқтисодий категория сифатидаги хусусиятини инкор
этади, унинг фойдадан ҳеч қандай фарқи қолмайди. Ишланмаган
ерлардан олинадиган
рента умуман бу схемага мос келмайди.
Демак, Бастианинг изоҳи бўйича ўша даврдаги буржуа жамияти турли синфлар
ўртасидаги ўз хизматлари билан алмашиб турувчи «уйғунлашган ҳамкорлик» жамияти
тарзида намоѐн бўлади. Иқтисодий эркинлик бу хизматлар алмашувининг
эквивалентлигининг
гарови
ҳисобланади,
чунки
бу
эркинлик
номўтаносиб
ҳаракатларнинг олдини олади. Протекционизмни чекланмаган эркин рақобат билан
алмаштириш эса социалистларнинг жамиятни мукаммалроқ иқтисодий жамиятга
айлантириш тўғрисидаги чақириқларига қарама-қарши қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: