Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

меркантилизм вужудга келди. Меркантилизм тўғрисида қисқа маълумот берадиган 
бўлсак, унинг моҳияти иқтисодий сиѐсатда мамлакатда ва давлат хазинасида нодир 
металларни кўпроқ тўплаш, таълимотда эса муомала (савдо, пул обороти) соҳасидаги 
иқтисодий қонуниятларни излашдир, яъни аввалги даврдаги ғоялардан кескин фарқ 
қилади. 
Кейинги муҳим ўзгариш, бу классик иқтисодий мактабнинг юзага келишидир 
(XVIII аср). Бу иқтисодий таълимот ичида физиократизм ҳам вужудга келдики, унинг 
умри унча узоқ бўлмади. Классик мактаб ғоялари ҳозирги даврда ҳам турли шаклларда 
қайта намоѐн бўлмокда (неоклассик, либерал, неолиберал...). Маркс номи билан боғлиқ 
бўлган марксизм таълимоти (нобозор иқтисодиѐт) ҳам тарихда муҳим ўринни эгаллайди. 
Ҳозирги даврда бу таълимот тўғрисида имкони борича гапирмасликка ва айниқса 
ѐзмасликка ҳаракат кучайиб бормоқда, кўпроқ унинг фақат салбий томонларини тилга 
олиш «мода»га кирган. Бунда «жон» бор албатта, шуни 1917 йили Россияда бошланган 
марксизмни ҳаѐтга тадбиқ этиш жараѐни самарасиз тугади. Кейинчалик шу йўлга ўтган 
бир қанча мамлакатларда ҳам эксперимент самарасиз якунланди. Лекин тарих учун 
инсониятга бу сабок жуда муҳим, шу сабабли уни четлаб ўтиш адолатдан эмас, деб 
ҳисоблаймиз. Хаѐлий социалистлар ва марксчиларнинг иқтисодий ғоялари ҳам 
ўрганилиши зарур. 
XIX аср 2-ярмида аввалги ғояларга, марксизмга муҳолиф равишда вужудга келган 
ва умумлаштирилган ҳолда маржинализм деб аталадиган таълимот ҳозирги замоннинг 
асосий иқтисодий ғояси хисобланади. Лекин шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, 
бирор таълимот доимо соф ҳолда амалда деярли қўлланилмайди. Ҳар бир таълимотнинг 
кўплаб турли оқим ва йўналишлари мавжуд. Одатда соф эркин бозор муносабатлари 
деярли учрамайди. Бозор муносабатларининг унсурлари, улар ўртасидаги нисбат ҳам 
доимо ўзгариб туради. Демак, иқтисодий таълимотлар тарихи фанининг муҳим 
хусусиятларидан бири, бу унинг доимо ҳаракатда, ўзгариш, ривожланишда эканлигидир. 
Бир мамлакат чегарасида иқтисодий таълимот таъсири остида иқтисодий сиѐсат ҳар доим 
ривожланишда бўлиши керак. 



90-йилларда тарихий жараѐнларда яна бир ҳолат қайд этилмокда. Бу 
«социалистик» деб аталган ва иқтисодиѐти маъмурий-буйруқбозликка асосланган 
(«режали иқтисодиѐт» ҳам дейилади) мамлакатларнинг бозор иқтисодиѐтига ўтиш даври 
амалга ошмоқда («ўтиш иқтисодиѐти» деб ҳам номланади). Бу тарихда биринчи марта 
рўй бермокда, охирги ун йилликлар тажриба бор. Аммо бу ҳолат кўп мунозараларга сабаб 
бўлмокда. 
Маърузаларимизда Ўзбекистон мисолида бозор муносабатларига ўтиш 
иқтисодиѐти концепцияси хусусиятлари баѐн этилади. 
Фанни ўрганиш вазифаси ва аҳамияти 
Иқтисодий таълимотлар тарихи фанининг бошқа фанлардан фарқли яна бир муҳим 
хусусияти шуки, ҳар бир ғоя, таълимот уни яратган бир ѐки бир гуруҳ инсонлар, олимлар, 
давлат раҳбарларининг фаолияти билан чамбарчас боғлиқ ҳолда берилади. 
Иқтисодиѐт бўйича Нобель мукофоти лауреати Милтон Фридменнинг фикрича, 
фанни ўрганишда олимларнинг «автобиография ва биографияларига мурожаат қилиш, шу 
йўл билан олимларни афоризм ва мисоллар ѐрдамида рағбатлантириш керак, фақат 
силлогизм (дедуктив фикрлаш) ва теоремалар билан чекланмаслик зарур». 
Шарқ, хусусан Марказий Осиѐ донишмандларининг иқтисодий ғояларини 
ўрганиш, аслини олганда, энди бошланди, шу сабабли маърузалар бу б8лими янги 
материаллар билан тўлиб боришига ишончимиз комил. 
Етакчи мамлакатлар тараққиѐтининг асосий омилларидан бири, бу давлатлар 
иқтисодиѐтининг бўлаѐтган ўзгаришларга тез адаптациясидир, яъни мослашувидир.
АКШ давлати тарихида қисқа вақт давомида иқтисодий сиѐсат бир неча бор 
алмашди ва иқтисодий равнақ сақлаб қолинди. Буюк депрессия (1929-1933 йй.)дан 
кейинги даврда АҚШ президенти Д.Рузвельт «янги йўл» курси билан Ж.М.Кейнснинг 
иқтисодий ғояларини амалда қўллади (давлатнинг иқтисодиѐтдаги роли кескин ошди
ваҳоланки ундан аввалги йиллари хусусий мулк (99 фоиз) асосий ва етакчи бўлган). 
Кейинроқ президент Р.Рейган даврида давлатнинг иқтисодиѐтдаги роли анча 
камайтирилиб, либерал (эркин) иқтисодиѐтга кенг йўл очиб берилди (рейганомика), 
оқибатда бу президент даврида қўшимча 14 миллион киши тадбиркорлигига йўл очиб 
берилди, янги-янги миллионерлар вужудга келди. Худди шундай ҳолат Б.Клинтон 
президентлик даврида ҳам қайд этилди. 
Буюк Британия иқтисодиѐтида ҳам буни кўриш мумкин (тетчеризм). Иқтисодий 
сиѐсат ва иқтисодий ғояларнинг бир-бири билан чамбарчас боғлиқлигини исботловчи 
мисолларни кўплаб келтириш мумкин. 
Айниқса, «социалистик» деб аталган ривожланиш йўлидан воз кечмаган Хитой ва 
Вьетнам давлатларининг иқтисодий тараққиѐти ҳам диққатга сазовордир. Бозор 
иқтисодиѐти унсурларининг кенг ривожланишига имкон берувчи иқтисодий ислоҳотлар 
туфайли катта ютуқларга эришилди. 
Иккинчи жаҳон уруши туфайли иккига ажратилган ГФР ва ГДРларнинг бу 
давлатлар қайта бирлашгандан кейинги иқтисодий ривожи ҳам жуда ибратлидир. 
«Социалистик» лагерь вакиллари ичида етакчи бўлган ГДРнинг тўла эркин бозор 
муносабатларига ўтиши учун хийла катта маблағ ва вақт талаб этилиши аниқ бўлиб 
қолди. Ваҳоланки, Россиянинг таниқли иқтисодчи олимлари бозор иқтисодиѐтига 
ўтишнинг «500 кунлик», хатто «100 кунлик» дастурларини таклиф этдилар (Шаталин, 
Явлинский...). Бу йўл ўзини оқламади.
Иқтисодий таълимотлар тарихига, балки бошқа фанларга ҳам хос бўлган яна бир 
хусусият шуки, иқтисодий ғоялар доимо диалектик ривожланишда бўлиб, уларнинг 
таҳлилига сўнгги нуқта қуйиш қийин. Бундан бир неча юз йил аввал юзага келган фикр ва 
ғояларнинг маъноси устида тортишув ва бахслар ҳали ҳам давом этиб келмокда. Масалан, 
ханузгача К.Маркснинг қиймат (русча - «стоимость») тўғрисидаги фикри аслида қиммат 
(русча - «ценность») бўлган, деган фикр мавжуд. Маркс асарларини немис тилидан 



таржимада йўл қўйилган хато туфайли жиддий тушунмовчилик юзага келган, дейилган 
(Блауг М. Экономическая мысль в ретроспективе.М. ,1994). 
Бу фан тарихи шуни аниқ исботламоқдаки, кўпгина иқтисодий ғоялар объектив 
хўжалик амалиѐти билан чамбарчас боғлиқ. Кўпгина олимлар авваллари (ҳозир ҳам учраб 
туради) ўз қарашларини мутлоқ универсал беками-кўст деб кўрсатишга уринганлар. 
Албатта, «абадий» қонуниятлар ҳам мавжуд бўлиб, уларни исталган тизимда кузатиш 
мумкин, аммо кўп ҳолларда олимлар бугунги хақиқатнинг тарихийлигини илғаб олишга 
ҳар доим қодир эмас. 
Яна бир муҳим масала устида тўхтаб ўтиш керакки, аввал юзага келган иқтисодий 
ғояларга шу кунги ўлчовлар билан баҳо берилади ва одатда илгариги ғоядаги «хато» ва 
«камчилик»лар аниқланиб, янги ғоянинг ундан афзаллиги «исботланади». 
Бунда диалектик мантиқ бор албатта, лекин юқорида таъкидланганидек, аввалги 
ғоялар туфайли одатда янги ғоялар юзага келади, шунинг учун бу ғоя «яхши», униси 
«ѐмон» каби баҳолаш адолатдан бўлмайди. А.Смитнинг машҳур асарида ўзидан аввалги 
даврда юзага келган антик дунѐ, меркантилизм, физиократизм таълимотлари таҳлил 
этилган, Европанинг иқтисодий тарихи синчиклаб ўрганилган ва янги гоя вужудга келган. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish