Юмшок тог жинсларининг каттиклиги f=1.2 булганлиги учун тог жинсини тугридан-тугри казиб олинади.
Скаль тог жинслари каттиклиги f=18 булганлиги учун ушбу тог жинсини бургилаш портлатиш усули ёрдамида казиб олишга тайёрланади.
1.2Бурғулаш ускунаси турини танлаш.
Тоғ жинсини қазиб олишнинг портлатиш усули тоғ жинсини массивдан ажратиб олиш ва уларни белгиланган катталикда майдалашдан иборат. Ярим қояли тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлашда портлатиш усули билан юмшатиш кенг қўлланилади. Ушбу усул карьерларда қояли тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлашнинг ягона усули ҳисобланади. Барча карьер жиҳозларининг иш унумдорлиги ва кон ишларига кетган харажатлар маълум даражада портлатиш ишлари сифати ва уларни ташкил этишга боғлиқдир.
Скаль тоғ жинслари бурғулаш портлатиш ишлари ёрдамида қазиб олишга тайёрланади. Юмшоқ тоғ жинслари эса тўғридан тўғри массивдан экскаватор ёки бошқа қазиб олувчи машина орқали қазиб олинади.
Ҳозирги кунда очиқ кон ишларида шарошкали бурғулаш станоги кенг қўлланилмоқда. Ушбу усул ёрдамида 82,5 % бурғулаш ишлари, 15,7 % атройида шнекли буруғулаш машинаси ёрдамида ва 1% и зарбли бурғулаш машинаси ёрдамида амалга оширилади. Қолган 0,8% ьурғулаш ишлари эса термик ва зарбли – канатли бурғулаш машинаси ёрдамида амалга оширилади.
Тоғ жинси массивида скважиналарни бурғулашда, бурғулаш снаряди диаметри ва меҳнат унумдорлиги турлича бўлган бурғулаш дастгоҳлари ишлатилади. Дастгоҳларни (бурғулаш дастгоҳларини) танлаш эса, тоғ жинси хусусиятлари, бурғулаш ишлари ҳажми ва портловчи скважиналар параметрларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Зич ва ярим қояли тоғ жинсларини бурғулашда – кесувчи коронкали ва айланма бурғуловчи СБР турдаги станоклардан фойдаланилади, қояли тоғ жинсларида – бурғулаш ишлари ҳажми катта бўлганида, шарошкали бурғуловчи дасгоҳлар қўлланилади. Шунингдек, ўрта ва кам иш унумли карьерларда – зарбли айланма бурғуловчи дастгоҳлар қўлланилади. Кристалл структурага эга бўлган ўта қаттиқ тоғ жинсларида бурғулаш ишларини олиб боришда, СБО турдаги дастгоҳлар ва ўта кўп ёриқли ва таркибида карстлар бўлган тоғ жинси массивларида – канатли-зарбли бурғулаш дастгоҳлари қўлланилади.
Кончилик саноатида портловчи скважиналарни бурғуловчи станоклар бўлган техник талаблар ГОСТ 26698-85 орқали аниқланди.
Ушбу стандарт очиқ кон ишлари учун 3 гуруҳдаги станокларни тавсия этади:
СБШ – скважинани ҳаво ёрдамида тозаловчи шарошкали долотали айланма бурғуловчи (шарошкали бурғулаш) станок. Бурғуланадиган скважинанинг шартли диаметри 160 дан 400 мм гача бўлган 5 та ўлчамли тури мавжуд. Тоғ жинси қаттиқлиги =618;
СБУ – скважинани ҳаво ёрдамида тозаловчи зарбли – айланма бурғуловчи (пневмо зарбли) станок. Бурғуланадиган скважинанинг шартли диаметри 100, 125, 160 мм бўлган 3 та ўлчамли тури мавжуд. Тоғ жинси қаттиқлиги =1020;
СБР – скважинани шнек ёрдамида тозаловчи кесувчи коронкали бурғуловчи (шнекли бурғулаш) станок. Бурғуланадиган скважинанинг шартли диаметри 160, 200 мм бўлган 2 та ўлчамли тури мавжуд. Тоғ жинси қаттиқлиги =16;
Станокнинг шартли белгисига станок тури ва бурғуланадиган миллиметрдаги скважинанинг шартли диаметри киради. Масалан: СБШ-320-36 скважина диаметри – 320 мм, скважина чуқурлиги - 36 м.
Очиқ кон ишларида қаттиқлиги f=16 бўлган тоғ жинсларини бурчак остида бурғулашда кесувчи коронкали бурғулаш станоклари, қаттиқлиги ўртача f=68 бўлган тоғ жинсларида шарошкали бурғулаш станоги, қийин бурғуланувчи йирик блокли тузилишга эга қаттиқлиги f=1020 бўлган тоғ жинсларида зарбли – айланма бурғулаш станоги қўлланилади.
Бизга берилган топширик буйича ишлаб чикариш унумдорлиги:
Скал тог жинслари учун 3 млн.м3/йил .
Тог жинси каттиклиги f=18 .Карйернинг йиллик ишлаб чикариш унумдорлиги ва тог жинси каттиклигини хисобга олган холда,бургулаш станогини танлаймиз.Берилган параметрлар буйича СБШ-220ИЗ бургулаш станогини танлаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |