Фойдали қазилма бойликларига хўжалик, қурилиш, саноат ва илмий мақсадлар учун қазиб олинадиган ва хом ашё ҳолида ёки қайта ишлангандан сўнг ишлатиладиган барча турдаги тоғ жинслари киради. Фойдали қазилмалар қурилиш ва саноатнинг асоси ҳисобланиб, мамлакат иқтисодиётида катта ўрин эгаллайди. Уни хом-ашё сифатида қазиб олиш ва қайта ишлаш миқёси эса давлатнинг ишлаб чиқариш савиясини, бойлиги ва иқтисодий ривожланишини белгилайди.
Ҳар хил тоғ жинсларини қазиб олишда ва турли-туман қазилмалар, чуқурликларни ковлаш мақсадида ер устида туриб олиб бориладиган ишлар йиғиндисига очиқ кон ишлари деб айтилади. Катта миқёсдаги очиқ кон ишлари фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан узвий алоқададир. Бунда ер остида ётган фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан алоқадор барча ишлар ва жараёнлар, очиқ кон иншоатлари орқали амалга оширилади. Ер ости усулида қазиб олишда эса фойдали қазилма бойликларини махсус жиҳозланган ер ости иншоатлари ёрдамида қазиб олинади. Конларни очиқ усул билан қазиб олишда кончилик ишлари икки қисмга бўлинади:
очиш ишлари (қопловчи жинсларни қазиш, ташиш ва жойлаштириш ишлари);
қазиб олиш ишлари (фойдали қазилма бойликларини қазиш, ташиш, бир жойга тўплаш ёки тушириш ишлари).
Ўзбекистон ўз ер ости бойликлари билан ҳақли суръатда фахрланадаи – бу ерда машғур Менделеев даврий системасининг деярли барча элементлари топилган. Ҳозирга қадар 2,7 мингдан зиёд турли фойдали фазилма конлари ва маъдан намоён бўлган истиқболли жойлар аниқланган. Улар 100 га яқин минерал хом ашё турларини ўз ичига олади. Шундан 60 дан ортиғи ишлаб чиқаришга жалб қилинган. 900 дан ортиқ кон қидириб топилган бўлиб, уларнинг тасдиқланган захиралари 970 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.
Назарий кисм.
I. ТОҒ ЖИНСЛАРИНИ ҚАЗИБ ОЛИШГА ТАЙЁРЛАШ.
1.1Тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлаш усулини танлаш.
Тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлаш жараёни қазиб олишнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида, тоғ жинсининг табиий ҳолатини ўзгартиришга йўналтирилган жараённи ўз ичига олади.
Тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлашда поғонадаги қаттиқ тоғ жинслари портлатиш ёрдамида парчаланади ва ўртача қаттиқликдаги тоғ жинслари эса механик усул билан парчаланади.
Механик усул билан майдалаш портлатиш усули билан майдалашга қараганда анча фойдалидир, чунки унумдорлиги юқори, таннархи кичик ва ишдаги хавфсизлиги юқоридир. Механик усул билан майдалашни мустаҳкамлик коэффициенти f=6 гача бўлган тоғ жинсларига қўллаш мумкин.
Портлатиб юмшатиш усули мустаҳкамлик коэффициенти f=6 дан юқори бўлган тоғ жинсларига қўлланилади. Очиқ кон ишлари амалиётида тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлашда портлатиб майдалаш усули кенг қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |