Бошни якка тартибда ҳимоялаш воситалари
Халқ хўжалигининг кўп соҳаларида бошни ҳимоя қилиш учун ҳимоя каскалари кенг қўлланади. Каскалар ходимлар бошини механик шикастланишлардан асосий якка тартибда ҳимолаш воситаси ҳисобланади.
Электр хавфсизлиги бўйича асосий талаблар
Электр токининг шикастловчи таъсири электр жароҳатлар ҳамда ток уришларга олиб келади.
Куйишлар, электр белгилар, терининг электр металлизацияланиши, кўзнинг шикастланишлари – электр шикастланишлар деб ҳисобланади.
Электр токининг уриши – одам танаси орқали ток ўтиши пайтида унинг бутун организмининг шикастланиши, асаб тизимини, юрагини ва нафас олиш органларининг тўлиқ ёки қисман фалажлигини юзага келтиради. Электр токи одамнинг асаб системаси ва танасининг мушакларига таъсир қилади.
Нохуш ҳодиса, авария ва шунингдек бахтсиз ҳодиса юз берганида ташрифчиларнинг хатти–ҳаракатлари.
Ҳар қандай нохуш ҳодиса, авария ва шунингдек бахтсиз ҳодиса юз берганида ташрифчилар, бу тўғрисида бевосита кузатувни амалга ошираётган жавобгар шахсни огоҳлантиришлари керак ва зарурият туғилганида юқорида кўрсатиб ўтилган шошилинч телефон рақамлари орқали муносиб хизматларга хабар бериши лозим.
Шошилинч хизмат телефон рақамлари:
Ёнғин содир бўлганида -101 рақамига
Тиббиий ёрдам - 103 рақамига
НКМК диспетчери
(79) 227-71-21
Марказий Навоий кон - металлургия комбинати Ўзбекистон республикасининг етакчи корхоналаридан бири бўлиб ҳисобланади.
НКМКнинг соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги сиёсати – авария вазиятларининг вужудга келиш эҳтимолини пасайтирувчи ҳамда одамга зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллар таъсирини минималлаштирувчи ва олдини олувчи технологик, техник ва ташкилий чора – тадбирларни ўтказиш.
Ташриф этувчилар қуйидагиларни билиши шарт:
НКМКнинг кўпдан-кўп ишлаб чиқариш объектлари хавфи юқори объектлар ҳисобланади ва бу жойларда мураккаб ва мужассамланган жиҳозлар, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган идишлар ва ш.к. ишлатилади. Ишлаб чиқариш цехларида, майдонларида, объектларида ва ш.к. да ёнувчи ва енгил аланга олувчи суюқликлар ва зарарли моддалар, шунингдек электр машиналари ва агрегатларидан фойдаланилади. Фақат НКМК бошқармаси ёки бўлинмаларининг раҳбарлари ва мутахассисларидан ажратилган жавобгар шахс кузатуви остида объектларга ташриф амалга оширилади. Ташриф берилаётган объект ёки иш жойларида, агарда шахсий ҳиомя воситалари фойдаланиш зарур бўлса, ташриф ташкил этилаётган таркибий бўлинма томонидан берилади.
Ташриф этувчининг объект ёки иш жойларида бўлиши даврида шахсий ҳиомя воситаларидан қўлланилишига қараб фойдаланишга мажбур.
НКМКнинг ишлаб чиқариш объектлари ва иш жойларига ташриф этувчисига, ташрифи вақтида қуйидаги хавфли ва зарарли омиллар таъсир қилиши мумкин:
- юқоридан нарсаларнинг қулаб тушиши;
- ҳаракатланаётган транспорт ва ишлаб турган бошқа техник воситалардан шикастланиш;
- зарарли, кимёвий ва заҳарли моддалардан заҳарланиш;
-темир йўл транспортининг қўзғалувчан таркиби ҳаракатидан шикастланиш;
-электр токидан шикастланиш;
- юқоридан йиқилиб тушиш оқибатида шикастланиш.
Ташриф этувчининг эҳтиётсизлиги ва нотўғри ҳаракати оқибатида, у билан қуйидагилар содир бўлиши мумкин:
- текис, равон бўлмаган ва сирпанчиқ текисликлар бўйлаб ҳаракатланиш вақтида йиқилиши;
- ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаганлиги сабабли назорат қилиб бўлмайдиган олов.
Do'stlaringiz bilan baham: |