Ташриф буюрувчи қуйидагиларга мажбур: - НКМКнинг бўлинмаларидаги иш жойларига ёки ишлаб чиқариш объектларига ташриф этишдан олдин хавфсизлик техникаси бўйича йўл-йўриқ олганидан ва ушбу йўриқнома билан танишгандан кейин ва фақат жавобгар шахснинг кузатуви остида кириш мумкин.
-фақат белгиланган йўналиш бўйича эҳтиётланиб юриш керак ва ундан четга чиқмаслик лозим;
- объект ёки иш жойига кириш ва чиқишда фақат белгиланган ўтиш жойлардан ўтиш зарур;
- тўхтаб турган автомобилларни орқасидан ўтиш керак;
-транспорт воситаларининг кабинаси ёки салонидан, унинг тўлиқ тўхтаганидан кейингина тушиш ва чиқиш даркор.
Транспорт воситалари ҳаракатланаётганида, ундан сакрашга рухсат этилмайди.
Иш вақтида, биноларда жойлашганда ва муассаса биноси бўйлаб ҳаракатланганда ходим қуйидагиларга мажбур:
Оёқ остига гоҳ-гоҳ қараб ва ўнг томондан қадам ташлаб юриш; югурмаслик ва орқасини ўгириб олдинга қараб ҳаракатланмаслик.
Олдинда бораётган одамгача бўлган масофани узатилган қўлдан кам бўлмаган оралиқда сақлаш.
Деворнинг бурчагини 1 метрдан кам бўлмаган масофада шошилмасдан айланиб ўтиш.
Бино намли йиғиштирилганидан кейин ҳаракатланган пайтда конструкциясида шиша бўлган деразалар, витриналар ва стендлар яқинида, бинога кириш жойларида эҳтиёткорликка риоя қилиш.
Зинапоя маршларида ҳаракатланганда: ўрнатилган тутқичлар бўлса уларни ушлаб бориш;
зиналар поғоналари устидан ҳатлаб ва қадам ташлаб ўтмаслик;
панжара тутқичининг устидан осилмаслик;
бошқа ходимларни огоҳлантирмай туриб уларни қувиб ўтмаслик;
олдинда кетаётганларни шошилтирмаслик ва орқада келаётганларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслик;
мобиль телефон орқали гаплашмаслик (қаватлараро майдончаларида тургандан ташқари);
қўлларни чўнтакларда ушламаслик;
агарда ҳаракатланиш йўли кўринмаётган бўлса, ўзининг олдида предметларни ушлаган ҳолда ташимаслик;
бўлиши мумкин бўлган тўсиқлар (очилиб қолган ромлар, эшиклар) га эътибор бериш;
қўллар билан ёнида кетаётган одамларнинг эътиборини чалғитадиган фаол имо-ишоралар ва бошқа жўшқинликни намоён қилишга йўл қўймаслик;
орқасини ўгириб орқага қараб ҳаракатланмаслик;
мўрт синадиган предметларни тегишли упаковкасиз ташимаслик.
Тўхтамаслик ва ҳаракатланиш йўллари (зинапоя, эшик олди, эшиклар ўрни ва ш.к.) да тўпланишиб турмаслик.
Орқадан келаётган одамларнинг олдида эшикни ёпиб қўймаслик.
Эшик қайси томонга – бинонинг ичкарисига ёки ташқарисига очилишига боғлиқ бўлмаган ҳолда эшикнинг дастасини шиддатли тортмаслик ва итармаслик.
Эшикларни оёқ билан очмаслик, уларни елка ва шунингдек орқа билан итармаслик. Агарда мустақил равишда эшикни очишнинг иложи бўлмаса, унда эшикни очиб беришни бирор кишидан илтимос қилиш.