IV — боб. Номзодлар билан танловолди суҳбат ўтказиш Суҳбат бошлангунга қадар номзоддан соғлиги ҳолати сўралади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар танловга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва унга навбатдаги танловда иштирок этиш ҳуқуқи тушунтирилади.
Суҳбатлашиш жараёнида Комиссия аъзолари томонидан ҳар бир номзодга хохиш истагини билдирган бўш лавозимга тайинланган тақдирда амалга ошириши лозим бўлган вазифаларидан келиб чиқиб саволлар берилади ҳамда назарий билимлари бўйича суҳбат ўтказилиб жавоблари баҳоланади.
Номзод берилган саволларга жавоб бера олмаса ёки Комиссия томонидан берилган жавоблар асосида номзоднинг билим даражасини аниқлашнинг имконияти бўлмаса, комиссия раисининг рухсати билан қўшимча саволлар берилиши мумкин. Қўшимча саволлар олдинги саволларга берилган жавобларни аниқлаштириш мақсадида берилиши ва олдинги саволлар доирасидан четга чиқмаслиги лозим.
Суҳбат натижалари бўйича ҳар бир савол 5 (беш) баллик тизимда баҳоланади. Жами бўлиб 5та саволлар берилади. Жавобларни баҳолаш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
2 балл — Қониқарсиз жавоб бериш:
3 балл — Қониқарли жавоб бериш;
4 балл — Яхши жавоб бериш;
5 балл — Аъло жавоб бериш.
IELTS — International English Language Testing System — Xalqaro ingliz tilini bilish tizimi бўйича тегишли амалдаги ҳужжатларга эга бўлган шахсларга, ҳужжатлардаги даражага қараб 1 баллдан 3 баллгача қўшимча баҳо берилади.
Суҳбат якунлари бўйича комиссия аъзолари томонидан номзодга қўйилган баллар умумлаштирилиб,умумий балл ҳисоблаб чиқарилади.
Комиссия томонидан номзодга қўйилган баллар белгиланган шаклдаги жавоблар варақасида қайд қилинади.
Номзод томонидан 20 ( йигирма) ва ундан юқори умумий балл тўпланганида, иккинчи — асосий танловга ўтказишга тавсия этилади.
V — боб. Номзодлар ўртасида асосий танловни ўтказиш
Танловолди суҳбатдан ўтган талабгорлар билан асосий танлов танловолди суҳбат ўтказилганидан сўнг 15 кунлик муддат ичида ёки Комиссия раиси белгилаган муддатда ўтказилади.
Асосий танловда иштирок этишга келган талабгорлар Комиссия аъзоларига : — паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни ;
— меҳнат дафтарчасини, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотномани;
— ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар тегишинча ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани;
— қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳномани ёки бошқа тегишли ҳужжатни тақдим этади
24. Асосий танловда Комисия аъзолари томонидан ишга кирмоқчи бўлган талабгорга бўш иш ўрни лавозимида бажариши лозим бўлган мансаб вазифаларидан келиб чиққан ҳолда тегишли саволлар берилади.
25 Асосий танлов натижалари бўйича ҳар бир савол 5 (беш) баллик тизимда баҳоланади. Жами бўлиб 5та саволлар берилади.
26. Жавобларни баҳолаш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
2 балл — Қониқарсиз жавоб бериш:
3 балл — Қониқарли жавоб бериш;балл
4 балл — Яхши жавоб бериш;
5 балл — Аъло жавоб бериш.
IELTS — International English Language Testing System — Xalqaro ingliz tilini bilish tizimi бўйича тегишли амалдаги ҳужжатларга эга бўлган шахсларга, ҳужжатлардаги даражага қараб 1 баллдан 3 баллгача қўшимча баҳо берилади.
27.Асосий танлов якунлари бўйича комиссия аъзолари томонидан номзодга қўйилган баллар умумлаштирилиб,умумий балл ҳисоблаб чиқарилади.
28.Комиссия томонидан номзодга қўйилган баллар белгиланган шаклдаги жавоблар варақасида қайд қилинади.
29. Номзодлар томонидан 20 ( йигирма) ва ундан юқори умумий балл тўпланганида энг кўп балл тўплаган номзод билан меҳнат шартномаси тузишга тавсия этилади.
30.Шундан сўнг асосий танловдан ўтган номзод билан меҳнат шартномаси шартларини келишув жараёни бошланади.
31.Меҳнат шартномаси шартлари келишилганидан сўнг меҳнат шартномасини тузиш жараёни расмийлаштирилади.