Научный совет dsc



Download 0,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/29
Sana23.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#139039
TuriАвтореферат
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29
Bog'liq
fozilov

 
 
 
 
юридик фанлар доктори, профессор в.б. 
Расмий оппонентлар: 
 Кабулов Рустам
юридик фанлар доктори, профессор 
Каримов Хуршид Акрамович 
юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) 
Етакчи ташкилот: 
 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 
ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш 
маркази 
Диссертация 
ҳимояси 
Тошкент 
давлат 
юридик 
университети 
ҳузуридаги 
DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2020 йил 28 январь соат 14:00 даги 
мажлисида бўлиб ўтади (Манзил: 100047, Тошкент ш., Сайилгоҳ кўчаси, 35. Тел.: (998971) 233-66-
36; факс: (998971) 233-37-48; e-mail: info@tsul.uz).
Диссертация билан Тошкент давлат юридик университети ахборот-ресурс марказида 
танишиш мумкин (890-рақами билан рўйхатга олинган). (Манзил: 100047, Тошкент ш., А.Темур 
кўчаси, 13. Тел.: (998971) 233-66-36).
Диссертация автореферати 2019 йил 14 январда тарқатилди.
(2020 йил 14 январдаги «13» - рақамли реестр баённомаси).
 
 
 
 
И.Р. Рустамбеков,
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш 
раиси, юридик фанлар доктори, профессор в.б.
 
Д.Ю. Хабибуллаев, 
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш 
котиби, юридик фанлар номзоди, профессор 
 
Г.З. Тулаганова, 
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш 
қошидаги Илмий семинар раиси, юридик 
фанлар доктори, профессор 


25 
Кириш (Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда халқаро 
ҳамжамият, шу жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 
жиноий даромадларни легаллаштириш энг кенг тарқалган ва хавфли 
трансмиллий жиноятлардан биридир деб топилган. Замонавий дунёда 
жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштиришда ортиб 
бораётган 
жамоат 
хавфи 
дунё 
ҳамжамиятидаги 
мамлакатларнинг 
аксариятини ташвишга солмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, «сўнгги 
йилларда жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ турли хил 
жиноятлардан келадиган даромадлар глобал ялпи маҳсулотнинг 2 фоизидан
5 фоизигача, яъни 1 дан 3 триллион АҚШ долларигача миқдорни ташкил 
этади»
1
. Жаҳон молиявий тизимининг глобаллашуви шароитида пулларни 
легаллаштиришга қарши курашишдаги давлатлар саъй-ҳаракатларини 
халқаро миқёсда мувофиқлаштириш зарурати туғилади.
Жаҳонда жиноятчиликка қарши кураш, судлар томонидан содир этилган 
жиноятлар учун одиллик принципига асосан жазо тайинлаш, жиноят 
қонунчилигини либераллаштиришга алоҳида аҳамият берилмоқда, жумладан, 
жиноий 
фаолиятдан 
олинган 
даромадларни 
легаллаштириш 
учун 
жавобгарликни белгилаш ҳамда унга имкон берган сабаб ва шароитларнинг 
олдини олиш, ушбу жиноятни тўғри квалификация қилиш ва уни содир 
этганлик учун жавобгарликни такомиллаштириш, бу борадаги халқаро 
стандартларнинг миллий қонунчиликка имплементациясини кучайтириш 
соҳасида тадқиқотлар ўтказишга алоҳида аҳамият берилмоқда. 
Мустақиллик йилларида республикамизда жиноий фаолиятдан олинган 
даромадларни легаллаштириш учун жавобгарликни белгилаш, уни халқаро 
стандартларга мувофиқлаштиришга аҳамият берилди, фуқароларнинг ҳуқуқ ва 
эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини самарали ҳимоя қилишга 
тўсқинлик қиладиган ҳуқуқий бўшлиқлар ва қарама-қаршиликларни 
бартараф этиш ҳамда Жиноят кодексида қўлланиладиган атама ва 
тушунчаларни уларнинг мазмунига аниқ таъриф бериш ҳамда ягона шаклда 
қўллаш орқали такомиллаштириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга 
оширилди. Шу нуқтаи назардан «жиноят ва жиноят-процессуал 
қонунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштириш, алоҳида жиноий 
қилмишларни декриминаллаштириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш 
тартибини инсонпарварлаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва 
ҳуқуқбузарликларнинг 
олдини 
олиш 
борасидаги 
фаолиятни 
мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини ошириш, трансмиллий жиноятлар 
учун жиноий-ҳуқуқий жавобгарликни жорий этиш»
2
суд-ҳуқуқ соҳасини 
ривожлантиришнинг устувор йўналишлари қаторида белгиланиб, бу соҳани 
тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда. 
1
http://www.imf.org/external/russian/pubs/ft/ar/2017/pdf/ar16_rus.pdf
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ–4947-сон Фармони // Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70. 


26 
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси 
тўғрисида»ги (2014) Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида»ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сонли, «Суд-
тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини 
кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2017 йил
30 
ноябрдаги 
ПФ–5268-сонли, 
«2017–2021 
йилларда 
Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш 
йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги 2019 йил
17 январдаги ПФ–5635-сонли фармонлари, «Жиноят ва жиноят-процессуал 
қонунчилиги 
тизимини 
тубдан 
такомиллаштириш 
чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги 2018 йил 14 майдаги ПҚ–3723-сон қарорлари ва соҳага оид 
бошқа қонун ҳужжатларининг ижросини амалга оширишга ушбу 
диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. 

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish