Насос станцияси (НС)


Насос станция биносини лойиҳалашнинг техник шартлари ва қоидалари



Download 0,6 Mb.
bet3/5
Sana23.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#177628
1   2   3   4   5
Bog'liq
Насос станцияси

Насос станция биносини лойиҳалашнинг техник шартлари ва қоидалари.
Насос станция биноси ўлчамлари жиҳозларнинг оптимал иш режимини таъминлаши, уларга хизмат кўрсатишнинг ва хизматчи ходимлар иш шароитининг қулайлигини таъминлаш керак. Бино қурилишининг минимал харажатларига эга бўлиши ва мустаҳкам бўлиши керак.
Насос станция биносини лойиҳалашнинг асосий шартлари қуйидагилардан иборат;

  • бино лойиҳасининг оптимал ечимини техник – иқтисодий ҳисоблар билан аниқлаш керак;

  • асосий насосларнинг жойлашиш сатҳини тўғри белгилаш жуда муҳим, бу кўрсаткич ҳисобланган сатҳга тенг ёки пастда жойлашиши керак;

  • насос станциясининг энергия тақсимлаш қурилмалари ва хизмат хоналари машина залининг ёнида ёки алоҳида биноларда жойлашиши керак. Йирик насос станцияларда зал бўйлаб қурилган қўшимча хоналар ўрнатилиши лозим (19.5 - расм);

  • муракаб кабель тизимига (системасига) эга бўлган станцияларда (қуввати 1000 кВт дан, сони тўрт ва ундан ортиқ агрегатларига эга) баландлиги 1,8 метрдан кам бўлмаган қўшимча қават бўлиши лозим;

  • оғирлиги 100 кг дан ошадиган жиҳозлар юк крани ҳаракати зонасида жойлашиши керак.

Насос станция биносининг горизонтал текисликда жойлашиш шартлари (планда)
Ер остида жойлашган ва блокли насос станцияси бинолари ер усти ва ер ости қисмлардан иборат. Бу икки қисм орасида маълум боғлиқлик бўлиши керак:
а) бинонинг ер ости қисми.
Бинонинг ер ости қисмида асосий насослар (горизонтал насосларда электродвигателлар ҳам), қувурлар, техник сув таъминоти системаси, мой хўжалиги, дренаж системаси ва бошқалар жойлашади.
Бу қисмни лойиҳалашда қуйидаги тавсияларни ҳисобга олиш керак:

  • бино ер ости қисми ҳажми минимал бўлиши керак;

  • бино ер ости қисми ўлчамларига қараб ер ости қисми ўлчамларни катталаштириш мумкин эмас;

  • вертикал агрегатлар қўлланганда вални ўзайтириш йўли билан электродвигателлар ер усти қисмига олиб чиқилиши керак;

  • бино ер ости қисми туби ва деворлари қалинлиги 0,1Нст дан кам бўлмаслиги керак (Нст – пастки бьеф максимал сув сатҳидан бино тубигача бўлган масофа, м);

  • бино узунлиги 18 м дан ошса, унга кириш – чиқиш жойи иккита бўлиши керак;

  • бинонинг ер ости қисмида ер устида жойлаштирилиши мумкин бўлмаган энг зарур жиҳозлар жойлашиши керак;

  • ер ости қисми конструкцияси иложи борича содда, қуриш осон бўлган элементлардан иборат бўлиши керак.

Бино ер ости қисми ва бўйини аниқлашда қуйидагиларга эътибор бериш керак:
- агрегатлар бир қаторда жойлашиши керак, агар насослар горизонтал бўлиб, улар сони тўртдан ошса, икки қаторда жойлаштириш мумкин;
- агрегатлар орасидаги ёки агрегат биноси конструкциялари орасидаги масофа:
а) қуввати 1000 кВт гача бўлгани учун – 1 м.
б) қуввати 1000 кВт дан ошиқ агрегат учун – 1,2 м.
Жуда зарур бўлганда бу ўлчамларни 0,2 – 0,4 м гача узайтириш мумкин;
- агрегат билан бошқарув жиҳозларининг (пульт ёки блок) олди томони орасидаги масофа 2 метрдан ён қисми орасидаги масофа 1 м дан кам бўлмаслиги керак;
- двигателларнинг ҳаракатланувчи қисмлари орасидаги масофа 1,2 м дан кам бўлмаслиги керак;
- электр жиҳозлари шкафлари ва девор орасидаги масофа 1,0 – 1,2 м дан кам бўлмаслиги керак;
- икки қатор жойлашган агрегат қаторлари орасидаги масофа 1,2 – 1,5 м дан кам бўлмаслиги керак.
Бинонинг ер усти қисмида асосий электродвигателлар (блокли бино), асосий агрегатлар (ер устидаги бино), кўтариш – ташиш механизмлари, энергия тақсимлаш қурилмалари жойлашади.
Бу қисмни лойиҳалашда қуйидагиларга эътибор қилиш керак;

  • бино ер усти қисми бир қаватли бўлиб тўғри тўртбурчак шаклида бўлиши керак;

  • машиналар залининг баландлиги 4,8 метрдан ошиқ бўлганда хизмат хоналари ва тақсимлаш қурилмалари алоҳида қурилади.

- бинонинг эни қурилиш конструкциялари ўлчамига боғлиқ ҳолда қуйидаги стандарт қийматларга эга бўлади; В = 6; 9; 12; 15; 18; 21 ва 24 м
- агар бино эни 6,0 м ва каркассиз бўлса, унинг узунлиги ҳар 1,5 м да ошиб боради, масалан, В = 6,0; 7,5; 9,0; 10,5; 12,0 ва ҳоказо.
- агар бино эни 6,0 дан ошса девор устини ёпиш балкалар орқали амалга оширилади.
Балкалар орасидаги масофа 6,0 га тенг бўлган колонналарга ўрнатилади. Демак, бу ҳолда бино узунлиги ҳар 6,0 метрда ошиб боради, масалан, 6,0; 12,0; 18,0; 24,0 ва ҳоказо Лекин шуни таъкидлаш керакки, агар бинога юк кўтариш қуввати 5 т дан ошадиган кўприк кранлар ўрнатилса, унда бино эни қанча бўлишдан қатъи назар, у каркасли қилиб ёпилади.
Бинонинг горизонтал текисликдаги жойлашиш режасини шартли равишда учга бўлиш мумкин; машиналар зали, монтаж майдончаси, ёрдамчи хоналар (19.5 – расм).


Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish