Бирлашмани қайта ташкил этиш (бирлаштириш, қўшиш, бўлиб юбориш, ажратиш, қайтадан тўзиш) Бирлашма аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига биноан амалгаоширилади.
Бирлашмани тугатиш умумий йиғилишнинг, суднинг қарорларига ёки қонунларда кўрсатилган бошқа асосларга кўра,амалга оширилади. Бирлашма умумий йиғилишнинг карорига кўра тугатилаётган бўлса, бу ҳақда зудлик билан рўйхатга олган орган ёзма равишда хабардор қилиниши шарт.
Умумий йиғилиш ёки Бирлашмани тугатиш тўғрисида қарор қабул килган бошқа орган тугатиш комиссиясини тайинлайди, тугатиш тартиби ва муддатини белгилайди.
Тугатиш комиссияси Бирлашма тугатилиши ҳақида матбуотда хабар беради ва кредиторларнинг талабларини билдириш тартиби ва муддатини белгилайди, бу муддат тугатиш ҳақида эълон килинган кундан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги лозим.
Тугатиш комиссияси тузилган пайтдан бошлаб унга Бирлашма ишларини бошқариш ва тугатилаётган Бирлашма номидан судда катнашиш ваколатига эга.
Тугатиш комиссияси Бирлашмани тугатиш учун зарур бўлган ишларни амалга оширишга ҳақли.
Тугатиш комиссиясининг аъзолари ўзларининг фаолиятлари натижасида Бирлашма ёки учинчи шахсга етказилган зарар учун биргаликда жавоб берадилар.
Тугатиш комиссияси қарздорларни аниқлайди, Бирлашма тугатилиши тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади, ва дебиторлик қарзлари бўйича қарзларни тўлаш чораларини кўради.
Тугатиш комиссияси қарздорлар томонидан даъво қилиш муддати ўтгандан сўнг, оралиқ тугатиш балансини тузади. Оралиқ тугатиш балансида Бирлашма мулкининг таркиби тўғрисидаги, карздорларнинг даъволари рўйхати ва уларнинг кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатиб ўтилади. Оралиқ тугатиш баланси умумий йиғилиш томонидан ёки Бирлашмани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган орган томонидан тасдиқланади.
Агарда Бирлашма пул маблағлари қарздорларнинг даъволарини қоплаш учун етарли бўлмаса, тугатиш комиссияси суд қарорини ижро этиш учун Бирлашмага тегишли бўлган мулкларни аукцион савдога чиқариб сотишни амалга оширади.
Кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш тугатиш комиссияси томонидан оралиқ тугатиш баланси тасдиқланган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 56-моддасида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
Тугатиш комиссияси қарздорларга қарзлар тўланиб бўлингач, тугатиш балансини тузади. Тугатиш баланси умумий йиғилиш ёки Бирлашмани тугатиш тўғрисида қарор қабул килган орган томонидан тасдиқланади.
Кредиторларнинг талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин Бирлашманинг мол-мулки ортиб қолган ҳолларда, тугатиш комиссияси томонидан улар бирлашмани тугатиш тўғрисидаги юқори орган қарорида кўрсатилган усулларда ва йўналишларда фойдаланилади ва (ёки) хайрия қилинади.
Агар ортиб қолган мол-мулкни бирлашманинг мақсадлари учун фойдаланишнинг имкони бўлмаса, бирлашманинг асосий мақсадига ўхшаш соҳаларда вазифаларни амалга оширувчи нотижорат ташкилотларга мулк қилиб берилиши мумкин.
Барча ҳолларда мол-мулкнинг тасарруф этилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатлар расмийлаштирилади.
Ортиб қолган мол-мулкнинг Бирлашма муассислари (қатнашчилари), раҳбар органи аъзолари ёки бошқа ходимлари ўртасида тақсимланишига йўл қўйилмайди.
11.14 Бирлашма давлат руйхати реестридан чиқарилган пайтдан бошлаб тугатилган ҳисобланади. Бирлашма тугатилиши билан ушбу Устав ўз кучини йўкотади.
11.15 Ушбу Уставда назарда тутилмаган ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конун ҳужжатларига мувофик ҳал этилади.