6.1. «Бирлашма» нинг бошқарув органлари:
Бирлашма аъзоларининг умумий йиғилиши ва ижроия органи бошқарув органларидир.
Бирлашма аъзоларининг умумий йиғилиши бирлашманинг юқори бошқарув органидир.
6.2. Бирлашма аъзоларининг умумий йиғилиши - бир йилда камида бир марта чақирилади. Йиғилишлар умумий ёки навбатдан ташқари чақирилиши мумкин. Бирлашма аъзоларининг 3/2 қисми ҳозир бўлганда йиғилиш ваколатли ҳисобланади. Йиғилиш ўтказиш куни ва жойи Ижроия органи томонидан белгиланади.
Бирлашма аъзолари умумий йиғилишининг ваколати доирасига қуйидагиларкиради:
Бирлашма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек бошыа бирлашмаларда иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Бирлашма таъсис шартномасини тузиш;
Бирлашманинг Уставига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш, янги таҳрирдаги Уставни тасдиқлаш;
Бирлашмани қайта ташкил этиш;
Бирлашмани тугатиш комиссиясини тайинлаш, оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш ҳамда тугатиш;
БирлашмаУставига кўра Бирлашма Бошқарувини сайлаш (тузиш), ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
Бирлашманинг аудиторини сайлаш;
Бирлашманинг йиллик ҳисоботларини, бухгалтерия балансларини, ҳисоб варағини тасдиқлаш;
Бирлашма раиси ва ўринбосарларини сайлаш ҳамда чақириб олиш;
Бирлашма йиллик фаолият натижаларини тасдиқлаш;
Шўъба корхона, ваколатхона ва филлиалларини ташкил этиш, тугатиш, уларнинг Уставларини тасдиқлаш;
Бирлашманинг иш тартиби қоидалари ва бошқа ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш, Бошқарув ва Ижро этувчиаппаратининг ташкилий тузилмаларинибелгилаш;
Бирлашма фаолиятини тўхтатиш тўғрисида қарор қабулқилиш;
Бирлашма бошқаруви органи мансабдор шахсларини мулкий жавобгарликка тортиш ҳақида қарорлар қабулқилиш;
Бирлашма аъзоларининг аъзолик бадаллари, тўловлар микдорини, шаклини ва тўлаш тартибини белгилаш.
6.3. Бирлашма фаолиятининг асосий йўналишини белгилаш, шунингдек бошыа бирлашмаларда иштирок этиш, Бирлашма Таъсис ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ масалалар Бирлашма аъзоларининг тўртдан уч қисмининг кўпчилик овози билан, бошқа масалалар юзасидан эса қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
6.4. Бирлашма аъзосини Бирлашма аъзолигидан чиқариш масаласи кўриб чиқилаётганда, ушбу аъзо ёки унинг вакили йиғилишда қатнашмайди.
6.5. Умумий йиғилишда қабул килинган қарорлар Бирлашманинг Устави ёки қонунчиликка зид бўлиши мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |