Вужудингизни тозалашга эҳтиёжингиз борми?
Ҳар еган таомингиздан кейин катта ҳожатга чиқасизми ва таомдан кейин ўзингизни бемалол ҳис қиласизми?
4-5 соатлик уйқудан кейин ўзингизни кучли ҳис қиласизми?
Уйғонганингизда оғзингиз таъми яхшими?
Танангизнинг ҳиди яхшими?
Танангиз эластикми, оёғингизнинг бош бармоғи билан пешонангизга тега ола- сизми?
Тиззаларингиз устида ёки бардаш қилиб бемалол ўтира оласизми?
Бир оёғингизда 30-40 сония тура оласизми?
Тушингизда ҳид, таъм, рангни ажрата оласизми?
Бу саволларга “Ҳа” деб жавоб берaoлсангиз, сиз соғломсиз ва то- заланишга муҳтож эмассиз. Акс ҳолда, тозаланиш ва даволанишга муҳтожсиз.
Бу ерда энг кўп дуч келадиган касалликларнинг давоси кўрилади, сиз- нинг касаллигингиз бу саналганлар орасида бўлмаса, xавотирланманг.
Барча касалликларнинг сабаби айни бўлганидек, давоси ҳам айнидир.
Қайси касаллик бўлса, сабабини билиш учун “Касалликларнинг бош- ланиши ва ривожланиши” бўлимини ва қуйида айтилган барча касалли- кларнинг сабабини диққат билан ўқиб, ўзлаштириш керак.
Ўз касаллигини билмаганлар ҳам ҳавотирланмасин, юқорида “Йўқ”, деб жавоб берилган саволларни билиб, ўқишда давом этсин.
Вужуд қандай тозaланади?
Озиқланиш одатини назорат қилинг. Зарарли одатларни ташлаб, фойдалиларига ўзгартиринг. Бу китобда айтилган озиқланиш қонун- қоидаларига кўра таомларингизни ўзгартиринг. (“Касалликларнинг сабаблари” ва “Тўғри озиқланиш” бўлимларига қаранг).
Ичган сувингизнинг сифатига эътибор беринг. Танада тўпланган зарарли қолдиқларни фақатгина енгил сув эритади (“Сув” бўлимига қаранг.)
Янги сиқилган мева ва сабзавот сувларини ичинг. Мева ва сабзавот сувлари таркибида органик кислоталар бўлгани учун ҳамда сувдан ҳам кучли эритувчи бўлгани учун уларни танланг. Танланган мева ва саб- завот сувларини сув билан аралаштириб, ичишни унутманг. (“Мева ва сабзавотлар” ва “Дорилар” бўлимига қаранг.)
116 Вужудни тозалаш
Асал, янги мева ва сабзавотларни танланг. Улар танангизни тоза- лаб, ишлатади. Танага чидамлилик беради.
Пишган таом истеъмол қилишни 1 мартага туширинг. Оғир ка- сал бўлсангиз, пишган таом, хатто янги мева ва сабзавотлардан узоқ туришингиз сизнинг фойдангизга. Фақатгина кунига 1 ош қошиғидан кўп истеъмол қилмаслик шарти билан табиий асал енг ва мева, сабза- вот суви ичинг. Чунки таомнинг ҳазми учун тана энергия сарфлайди. Асал, мева ва сабзавот сувлари эса танага энергия сарфлатмасдан унга ўз қувватларини беради.
Нафас олиб-чиқаришни назорат қилинг. Тўғри нафас олиб чиқармаётган бўлсангиз, уни тузатишингиз керак. (“Нафас” бўлимига қаранг.)
Хoжaмoт (қон олдириш)ва зулуклар билан қон олдиринг ва ҳафтада 1 кун очлик қилинг.
Ошқозон-ичак даволаниши, жигар тозаланиши ва бошқа керакли тозаланишларни қилинг.
Керакли тозаланишлардан кейин 3 кунлик очликлар қилинг.
Яхшиланишни бошлаганингизда мева, сабзавот сувларини камай- тириб, янги мева ва сабзавот ейишни кўпайтиринг. Керак бўлса, 3 кун- лик очликдан кейин 10 кунлик очликка ўтинг.
Ейиш ва ичишни 2 мартага туширинг. Эрталаб мева ёки асал, кечқурун янги сабзавот ва таом енг.
Яхшиланганингиздан кейин соғлигингизни сақлаш учун ҳафтада 1 кун ёки ҳар ой (ҳижрий 13, 14, 15 кунлар) 3 кун оч қолишга ҳаракат қилинг.
Диққат! Юрак, жигар ёки мияси жарроҳлик амалиёти ёки аъзо кўчириш каби амалиётдан чиққанлар, диалезга боғлиқ, юрак касаллари, икки йилдан кўп инсулин ишлатган диабет касаллари, узоқ муддатли да- воланиш пайтидан ўтганлар ва 60 ёш атрофидагилар бу тозаланиш иши- ни докторнинг тавсиясисиз ва назоратисиз қилишлари мумкин эмас!
Do'stlaringiz bilan baham: |