Қичитқи ўти (газанда) Utrika dioika, Utrika urens
Қичитқи ўти темир моддаси манбаси ҳисобланади. Кучли қон тоза- ловчи ва ишлаб чиқарувчи, яллиғланишни ва шишларни кетказувчи, им- мунитет тизимини қувватлантирувчи ва қондаги қанд моддасини туши- рувчи, аллергик реакцияларни бошқарувчи, яроқсизланган тўқималарни (мумкин қадар) янгидан қурувчи, барча камчиликларни тўлдирувчи ва қаришни секишлаштирувчи сифатларга эга. Газанда бўғимлар, рев- матизм ва орқа касалликларига, простатит, тироид ва лимфа безла- рининг катталашишига, буйрак ва ўт пуфаги тошларига, ҳар қандай яллиғланишга, анемия ва аллергик касалликларга, саратон, алзгеймер ва мултипл склероз (MS) га қарши қўлланилади. Қисқаси ҳар қандай касал- ликларга шифодир.
Бир чой қошиқ янги майдаланган қичитқи ўти уруғи + бир чой қошиқ қичитқи ўти суви ёки бир чой қошиқ аччиқ қовун ёғи билан аралашти- рилиб, иккига бўлинади ва ҳар икки бурун тешигига қуйилади. Қафасли суяк қопламаларини очишда таъсирли восита, бўшлиқларни тозалайди, бурундаги тиқилишларни кетказади. Катталашган лимфа безларига ва тироид безига сурилса, шишларини қайтаради.
Газанда арпа суви билан пиширилиб ичилади. Ўпка яллиғланиши ва балғамдан xалос қилади. Айни шаклда пиширилиб, ичилган газанда уруғи астмага қарши жуда фойдали.
Газанда ёғини ичиш ич қотишига фойда беради. Мўррисафий билан пиширилган газанда ичиш ҳайзларни кесади. Қичитқи ўти ва унинг уруғи ҳомилага фойдали бўлиб, туғишни қулайлаштиради.
Янги қичитқи ўти уруғи туйилиб, занжабил суви билан намлана- ди ва ёғли қоғозга сурилади. Саратон яраларига ва ҳар қандай шишга қўйилади. Дока латта билан ўраб, 10-12 соат кутилади.
Қичитқи ўти ёқилади, ундан қолган кули, эриган қоя тузи билан аралаштирилиб, ёғли қоғозга сурилади, саратон яралари ва шишларга қўйилади. Дока латта билан ўраб, 10-12 соат кутилади.
84 Табиий дори-дармонлар
Янги ёки қуруқ қичитқи ўти эзилиб, сирка билан аралаштирилади. Сўнг ёғли қоғозга қўйилиб яллиғланган бўғим, эгзема, садаф (псориаз), варикоз, катталашган талоқ, жигар ва ҳар қандай шишга (яллиғланган шишларга ҳам) қўйилади. 10-12 соат кутилади. Яллиғланиш ва шишни кетказади.
Эзилган янги қичитқи ўти ёки суви сирка билан ёки сиркасиз бош терисига сурилса, садаф (псориаз) ва кепакни (қазғоқни) йўқотади, яра- ларни ёпади, сочларни кучлантиради, порлатиб, яхшилайди.
Қуруқ қичитқи ўти туйилиб, чой қилиб ичилиши, таом устига се- пилиб ёки салатга қўшиб ейилиш мумкин. Гўшт билан пиширилган қичитқи ўти шифо хусусиятларини йўқотади.
Анжир Ficus carcia
Ҳадиси шарифда: “Агар жаннатдан келган мевани айтишим керак бўлганида, анжирни айтган бўлардим. Чунки жаннат меваларининг уруғи йўқ. Босур (Геморрой) ва суяк бўғимлари касал бўлганлар бу ме- валардан ейишсин”, дейилган.
Анжир барча меваларнинг фойдаларини ўзида мужассамлаштирган. Қоннинг қуюқлигини сақлайди, қуюқ қонни суюқлаштиради, балғамни кетказади. Яраларни яхшилайди, ичакларни очади ва бўшатади, барча касалликларга шифодир.
Ҳар куни эрталаб узум сиркасида 8-10 соат турган 3 дона қуруқ ан- жир еган киши, иссиқлик билан боғлиқ касалликлардан омон бўлиб, сафродан зарар кўрмайди.
Ҳар куни тоза зайтун ёғи ичида бир кеча турган 3 дона анжир еган киши жигар касаллигига учрамайди. Анжир жигар, талоқ, буйрак, қовуқдаги тиқилишларни очади. Ичакларни ишлатиб, бегона микро- бларни чиқариб юборади, соғломларини жойлаштиради. Саратоннинг олдини олади.
Янги анжирни ювмасдан, пўсти билан ейиш керак. Ювиш керак бўлса, ювилганидан кейин 3-4 соат кутиш керакки, устидаги фойдали микроблар кўпайсин. Ҳафтада 1-3 кунни фақат анжир билан ўтказиш жуда фойдали.
Do'stlaringiz bilan baham: |