Қуйидаги аччиқ қовун суви давоси йилда бир марта қилинади:
Бир миқдор аччиқ қовун суви + бир миқдор сув ёки сут аралашмаси ховучдан бурун ичигача тортилади. 3-4 сониядан кейин ташланади. 2-4 соат кейин аксириш ва қаттиқ бурун оқиши бошланади. Оқиш 1-2 кун давом этиши мумкин.
Бир ҳафта ўтиб:
Бир миқдор аччиқ қовун суви, бир миқдор зайтун ёғи билан аралаштири- лади ва бодомсимон безларига сурилади. Бу жараён синуслардан ва миядан яллиғ ва балғамни кўчиради. Бурун оқишини кўпайтириб, мияни тозалайди.
Бир ҳафта ўтиб:
Аччиқ қовун барги суви, ёки сув билан яримга-ярим аралашти- рилган аччиқ қовун суви сузилиб, қулоқларга 1-2 томчи томизилади. Қулоқларни тозалайди, миядаги токсик моддаларни қулоққа ёки қулоқ орқасига туширади.
274 Касалликлар ва уларнинг давоси
Бир ҳафта ўтиб:
2 ош қошиқ майдаланган газанда уруғи + 1 ош қошиқ майдаланган шамбала (бўй ўти) уруғи + 3 ош қошиқ янги сиқилган ва сузилган аччиқ қовун суви ёки 5 ош қошиқ аччиқ қовун барги суви + 200 гр. асал яхши- лаб аралаштирилади ва кунда 3 марта 1 чой қошиқ ичилади. Балғамни туширади, ўпка, буйрак ва жигарни тозалайди.
Эпилепсияни даволашда ишлатиладиган ҳайвон дорилари:
Тошбақа сафроси бурунга тортилади;
Ёввойи қуён гўшти ейилади; қуритилган ёввойи қуён меъдаси сирка билан ичилади; қуён сафроси бурунга тортилади (хусусан қон гуруҳи “В” ва ”AВ” бўлганлар учун);
Каклик сафроси бурунга тортилади, қуритилган ва янги майдаланган каклик жигари ҳар кун бир чой қошиқ сув билан ичилади;
Эшак жигари қовурилиб ейилади (қон гуруҳи “0” ва “В” бўлганлар) ёки туёқлари ёқилиб кули эрта-кеч 1/2 чой қошиқ ютилади (қон гуруҳи “А” ва “АВ” бўлганлар);
Қуритилган туя мияси эзилиб эрта-кеч 1 чой қошиқ сув билан ичилади;
Табиий пишлоқ мояси (бузоқ, қўзичоқ, қўй, туя болалари ошқозонларининг ич тўқима қисми) қуритилади ва ҳар кун янги майда- ланган 1 чой қошиқ сув билан ичилади.
Хулоса:
Мия ўзини бош терисининг қичиши, яра, аксириш, кўз ёши, бурун ва қулоқ оқиши, қулоқ орқаси яралари воситасида тозалайди.
Бу сабабдан, аксириш ва бурун оқишини кўпайтирадиган дориларни томоққа ва бодомсимон безларга суриш, тароқ ишлатиш керак ва тароқнинг тахта, суяк каби табиий моддадан бўлишига диққат қилиш лозим.
Эпилепсия курсида бош терисига сурилган дорилар билан бирга мия мизожи тузалади. Ошқозон, жигар ва буйракларнинг яхши ишлаши таъ- минланиб, бузилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган токсик модда иш- лаб чиқарилишига тўсиқ бўлади.
Хожамот (қон олдириш), зулук ва банка қўйиш билан токсик модда ва тиққинлар ташқари чиқади. Зийнат сифатидаги ой тоши (хажар ал- қамар, селенит) тақиш, илиқ сув билан ювиниш, илиқ сув ичиш, янги ёки табиий қуритилган анжир ейиш, ёввойи жамбул чойи ичиш, кўп юриш, оёқларнинг массаж олиши, арғимчоқда учиш, аксириш ва бош қашиш, хожамот билан қон олдириш, зулук қўйиш, бош терисига зайтунёғи су- риш ва сочларни тез-тез тараш эпилепсия хуружлари (приступлари)ни камайтиради.
Иссиқ сув ичиш ва иссиқ сув билан ювиниш, қуёшга ва кучли лам- пага қараш, қаттиқ шамолда қолиб кетиш, тез юрган очиқ автомобилда бўлиш, қуёш чиқаётиб ёки ботаётиб ухлаш, уйқудан аввал ейиш-ичиш,
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 275
таомдан кейин мева ейиш, аралаш ейиш, кам чайнаш, ич қотиши, ки- мёвий дорилар ва кимёвий моддалар ишлатиш эпилепсия хуружларини кўпайтиради.
Исҳоқ С. ҳикоя қилади:
“Болалагимда онамни бир йил эмганимни биламан, айтарлик безовтали- клар ҳам бўлмади.
Мендаги безовталик феврал, 2003 йилда, ҳид ҳолида бошланди. Авваллари бир муддатли ҳид эди. Илк келган ҳиднинг орқасидан бир неча кун ўтгандан кейин айни ҳидни яна ҳис қилдим ва яна қисқа пайт давом этди.
Кейин айни ҳид аралаш кела бошлади. Бир кун ишдан уйга келгунимча 3 мар- та такрорланди, кейин танам калтак егандек, кучсиз ҳолга келди. Бу ҳолат маънавий деб ўйлаб, домлага бордим ва менга баъзи дуолар тавсия қилди. Бир кеча иш жойимда атрофимда айни ҳидни сездим. Ётган жойимдан турдим ва сураларни ўқий кетдим. Ёнимдагиларнинг ҳам ўқишини хоҳладим, кейин ўтди. Кейинроқ айни ҳолат ҳожатхонада келди. У ерда ўқий олмадим, лекин ке- тишларини бақирдим. Бақирганимда нормал ҳолга келдим, лекин ҳолсиз бўлиб қолдим ва ўша кун ҳолсизланиб юрдим.
Do'stlaringiz bilan baham: |