Нашрга тайёрлаган


Сунъий хушбўй ҳидлар (ароматлар)



Download 0,95 Mb.
bet16/257
Sana09.06.2022
Hajmi0,95 Mb.
#647992
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   257
Bog'liq
Haqiqiy tibbiyot kitobi

Сунъий хушбўй ҳидлар (ароматлар)


Сунъий хушбўй ҳидлар (ароматлар) нозик модда бўлгани учун сўлак безлари, нерв тизими ва руҳга тўғридан-тўғри таъсир қилади.
Инсон мияси фикрни, кўз кўрган ва қулоқ эшитган нарсаларни назо- рат қила олади.Ўз фитратига уйғун нарсаларни қабул қилиб, қолганини рад қилади.
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 31
Фақат мияда ҳидларнинг таъсирини бошқара оладиган ускуна йўқ. Шу боис, ҳидлар ҳеч бир тўсиққа учрамай, тўппа-тўғри инсон руҳига таъсир қилади.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг ҳадисларига кўра, баъзи ҳидлар фариш- таларни чақириб, ёвуз руҳларни қувади. Масалан, исириқ, мушк, анбар, гул, райҳон, хина ҳидлари фаришталарни чақиради.
Баъзи ҳидлар эса ёвуз руҳларни чақиради, фаришталар у ҳидларга дош бера олмай, у ердан узоқлашадилар. Спирт, сигарет, сийдик, ит ҳиди, ўлимтик, қон каби нажас моддалар ва баъзи ўсимликлар ҳиди шу- лар жумласидан.
Авваллари ҳидлар табиий йўллардан олинарди. Масалан, мушк ҳиди
- кийикларнинг жинсий безларидан, гул, фиалка, лаванда, ясмин, атир ҳиди - тўғридан-тўғри ўсимликлардан олинар эди.
Бугун косметик ва баданни озиқлантирувчи моддалар, озиқ-овқат мах- сулотларида табиий ароматлар ўрнига ҳид ва таъм берадиган “табиий”га яқин ароматлар қўлланилмоқда. Ген технологияси ва нанотехнология воситасида мушк, гул ҳиди, сариёғ, сут ва қатиқ хушбўй ҳидлари, қайта ишланган гўшт, турли асал, қаҳва, қўзиқорин, апельсин, қулупнай, нок каби мева ва сабзавот ароматлари, ялпиз, долчин, занжабил, дарахт сақичи каби қоразираворлар арзон йўл билан кўпайтирилмоқда.
Табиий ўсимликлардан табиий йўллар билан олинган ва “эссен- циал ёғ” ёки “ҳавога тарқалувчи ёғ” номли ҳидли ёғлар юз йиллардан бери қўрқув, андиша, стресс, депрессия каби руҳий муаммоларни, бош оғриғи, ҳузурсизлик ва тери касалликлари каби жуда кўп муаммоларни даволашда қўлланиб келинмоқда.
Масалан,

  1. Гул ёғининг ҳиди туғиш жараёнида туғишнинг осон кечишини таъ- минлайди.

  2. Атлас кедри, тафарик, ясминнинг атир тарқатувчи ёғлари руҳий муаммоларни кетказувчи, асаб таранглигига барҳам берувчи, тинчлан- тирувчи, мувозанатни сақловчи ва кучли антидепссанлардандир.

  3. Ясмин ёғи ҳиди руҳий толиқиш, жинсий хоҳишсизликни кетказа- ди, сезувчанликни орттиради ва аёллик кучини орттиради.

Ҳидларнинг даволаш йўлида ишлатилиши ва жиддий муаммолар- ни еча олиши ҳидлар инсон мияси ва баданига қандай катта таъсирга эга экалигини кўрсатмоқда. Шундай экан, ҳидларнинг бу қадар кучли таъсирга эга эканлигини ҳисобга олсак, бугунги кунда табиий”га яқин ароматлар ғирт тескари таъсир кучига эга. Яъни арзимас кўринган бу аромат киши мувозанатини бузади, уни депрессияга ёки турли касалли- кларга мубтало қилади.(“Зеҳн назорати” бўлимига қаранг.)
Парфюмерия, крем, помада, соч желеси, соч бўёғи, соқол олиш мате- риаллари, дезодорантлар, макияж материаллари каби пардоз махсулот-
32 Касалликларнинг сабаблари
лари; шампун, лосьон, совун, тиш пастаси, қуёш креми, гигиеник нарса- лар, тайёр латталар, болаларнинг тагликлари ва терликларида минглаб кимёвий ва синтетик моддалар бор.
Бу моддаларнинг 60% қон айланиш тизимига аралашиб, қон ва тўқималарга қoришади. Бадандан чиқмаган бу кимёвий моддалар гор- монал тизим, мия ва руҳ-бадан мувозанатига таъсир қилиб, жинсий аъ- золарининг хароб булиши ва бепуштликка олиб келади, ҳомиладорлик, туғиш ва эмизишда муаммолар келтириб чиқаради, саратон ва шу каби касалликларни келтириб чиқаради, аллергияларга ва мутацияларга са- баб бўлади.
Масалан, косметика ва баданни парваришлаш маҳсулотларида энг кўп қўлланган моддалар Парабенлар (яъни метил, этил, пропил, бутил парапенлар) ва Фталатлардир.
Парабенлар тиш пастаси, шампун (болалар шампуни ҳам), крем, қуёш креми, соч желеси каби маҳсулотларда қўлланилади. Парабенлар- нинг кимёвий таркиби aстроген гормонига ўхшайди.
Аёллар танасида йиғилган парабенлар aстроген каби ҳаракатланиб, кўпайиш органларининг бузилишларига, кўкрак ракига, эндрометриоз, кисталарга, бепуштлик ва туғишдаги камчиликларга сабаб бўлади.
Эркаклар танасида йиғилган парабенлар маний (дўли, сперма)нинг зарарланишига ва ўлишига, простата ракига, эндрометриозга замин тай- ёрлайди. Бу моддалар шунингдек,терининг қизариши, шишиши, қичиши ва оғришига сабаб бўлади.
Фталатлар лосьон, шампун, суюқ совун, детержан каби махсулот- лар ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Парфюм ва шампун идишла- ридан тиббий қувурларгача, пластик қоплардан тиш чўткаларигача, ўйинчоқлардан косметика ва дориларгача - ҳар соҳада қўлланилган фта- латлар атроф муҳитга осонгина ёйилади.
Энг қўрқинчлиси, бу модданинг чақалоқ ўйинчоқларида, эмизиклар- да, памперсларда қўлланилишидир. Бу болаларда ёшлигиданоқ рак ка- салига чалиниш хавфини туғдираётгани исботлангандир.
Бу модда ҳомиладор аёлларда эмбрионнинг тестостерон ишлаб чиқаришига тўсқинлик қилади, ўғил болаларда маний озлигига, жинсий органларида аномалияларга сабаб бўлади. Уретранинг пениснинг орқа тарафига ўтиши, тестисларнинг ўз ўрнида турмаслигига сабаб - фталат- лардир.
Яна фталат спермларнинг генетикасини ўзгаришига, унинг сони ва ҳаракатчанлигининг озайишига, бепуштликка ҳам сабаб бўлмоқда.
Фтлатлар кансероген (ракка мойил)дир. Айниқса, аёлларда кўкрак раки, эркакларда простата ва тестис ракини орттирган бир моддадир.
Косметика ва баданни парваришлаш моддаларида кўп қўлланилган метионин, лард, керактин, желатин, глицерин (глицерол), гидролиз про-
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 33
теин ва шунга ўхшаш моддалар тирноқ, қил, қон, ўлик уй ҳайвонлари ва чўчқа маҳсулотларидан тайёрланишининг эҳтимоли катта.
Совун, шампун, крем, парфюм, дезодорант, тиш пастаси, кир ювиш воситалари, тайёр ейиш ва ичиш маҳсулотларида бу турдаги ароматлар мавжудиги сабабли уларни қўллаганимизда таҳоратимиз йўқолиши- йўқолмаслиги, еб-ичган нарсаларимизнинг ҳалол-ҳаромлиги аниқ эмас.

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish