Нашрга тайёрлаган


Менопоз даврида пайдо бўлган безовталикларга даво



Download 0,95 Mb.
bet141/257
Sana09.06.2022
Hajmi0,95 Mb.
#647992
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   257
Bog'liq
Haqiqiy tibbiyot kitobi

Менопоз даврида пайдо бўлган безовталикларга даво:


Менопоз даврига оид ҳеч қандай махсус касаллик бўлмагани учун, аввалдан бор бўлган касалликлар даволанади:

  • Даво, ошқозон-ичак давосидан бошланади.

  • Қон олдириш (хожамот) кўпайтирилади. Аввал ҳар хафта, кейин ҳар ой, кейин ҳар 3 ойда бир хожамот қилинади.

  • Ҳар йил жигар тозалаб турилади.

  • Тананинг табиий совуқлиги камайишни бошлаганидан, енгил, таби- ий, ширин ва осон ҳазм бўладиган таомлар ейилиши керак.

  • Ичакларни бўшатиш учун майдаланган сано аралашмаси ва ора-си- ра магний сульфат ишлатилади. (“Қабизлик” бўлимига қаранг.)

  • Рўзани кўпайтириш йилда камида 3 ой рўзадор бўлиш ва ҳар хафта- да 1 кун очлик тутиш тавсия қилинади. Буларни қилганлар, ибодатлари- ни ҳам кўпайтиришса, мукаммал соғлиққа етишадилар.

  • Бу ёшдан кейин нам, яъни ҳужайралардаги сув йўқотиши ва қариш жараёни тезлашади. Бу сабабдан сув сифатига диққатни қаратиш, туриб қолган сув ва оғир сувлардан қочиш ва фақатгина енгил сув ишлатиш керак. Сифатли сув топилмаса ўрнига мева, сабзавот, тарвуз ейиш, мева- сабзавот сувлари ва янги қатиқ суви ичиш керак. Тананинг табиий нам йўқотишини тезлатган, сув-туз мувозанатини бузган сунъий, қўшимчали тузлар ва барча қўшимча моддали таомлардан узоқ туриш керак.



МУСКУЛ ВА СУЯК КАСАЛЛИКЛАРИ


Ревматик касалликлар
“Ревматизм” синфига 200 га яқин касаллик киради:

  • Бўғим ревматизмлари: остеоартрит (бўғим охакланиши), ромато- ид артрит (бўғим яллиғланиши); • Умуртқа ревматизмлари; • Подагра;

  • Бaҳчaт касаллиги; • Юмшоқ тўқима ревматизмлари (фибромиялгия, бўйин, бел оғриқлари каби); • Томир ревматизмлари (васкулит); • Безгак, люпис ва б.

Буларнинг орасида энг кўп кузатилган - суяк эришидир (остеохондроз).
Ревматик касалликлар умуман бўғимлардан бошланaди, кейин ўпка, юрак, жигар, буйрак, мия каби ички аъзоларга ўтади. Бу аъзоларда бош- да томир ревматизми (васкулит) юзага келади. Васкулит эса буйрак, юрак фаолиятининг нормал эмаслиги ва нафас қисишига сабаб бўлади.
Бугун ревматик касалликларнинг тиббий давоси йўқ ва ишлатилган тиббий дориларнинг жиддий, зарарли ён таъсирлари бор холос.
Ревматик касалликларнинг сабаби, барча бошқа касалликларда бўлганидек, мизожга тўғри келмаган озуқалар, кўп ва аралаш ейиш, тай-
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 239
ёр, қўшимчали таом ва ичимликлар, синтетик дори-дармонлар, кимёвий моддалар ва ҳаракатсизликдир.
Қон гуруҳи “0” бўлганлар буғдой ва сут маҳсулотлари сабабли рев- матик касалликларга бошқа қон гуруҳлиларга қараганда кўп учрашади. Чунки қон гуруҳи “0” бўлганлар буғдой ва сут маҳсулотларини ҳазм қила олмайдилар.
«0» гуруҳининг иссиқ сафроси сут ва сут маҳсулотларини ёқиб оҳакка айлантиради, тўпланиб томирларга, аъзоларга ва тўқималарга юборила- ди. Бўғимларда охакланиш ва томир ревматизмига замин хозирлайди.
Ҳазм қилинмаган буғдой маҳсулотларининг қолдиқлари юмшоқ тўқима ревматизми, бўғим яллиғланиши ва турли оғриқларга сабаб бўлади. Ишлатилган қўшимча моддали таомлар, кимёвий маҳсулотлар ва синтетик дори-дармонлар касалликнинг жараёнини тезлатади ва қаттиқлаштиради.
Қон гуруҳи “В” бўлганларнинг сийдик йўллари ва буйрак ишлаши тузилиш жиҳатдан паст бўлгани учун туз ва токсинларни танадан етар- ли даражада чиқара олмайди ва шу тарз ревматик касалликларга замин хозирланади. Қон гуруҳи “А” бўлганларнинг ҳолати эса “Тери Касалли- клари” бўлимида айтилган.

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish