Аёллар ҳайз, ҳомила, эмизиш воситасида танадаги зарарли модда- лардан тозаланишади, бу тарзда, оғир касалликлардан, хусусан, саратон касалидан сақланишади.
Хроник қонашлар касал аёл учун аслида қутқарувчи фактор ҳисобланади. Қонашлар танада соғлиққа зарарли нарсаларнинг касал- лик даражасида кўпайганини кўрсатади.
Аёл қонаш воситасида бу зарарли моддалардан ва токсинлардан
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 231
қутилади.
Аммо, афсуски, аёллар қонаган бачадоннинг қийматини фақат уни жарроҳлик йўли билан олдириб ташлаганларидан сўнг билишади.
Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дейдилар: “Аллоҳ таъоло барча махлуқотни яратиб бўлганидан кейин бачадон туриб, Раҳмоннинг этагидан тутди. Аллоҳ таъоло унга “воз кеч”, деди. Бачадон “Бу туришимнинг сабаби, боғлар(иплар)нинг кесилишидан (олиб таш- ланишимдан) Сенга сиғина-ман”, деди. Аллоҳ таъоло унга “Сени сақлаганни - сақлашим, сен билан алоқасини узган билан - алоқамни узишим сени рози қиладими?”, деди. Бачадон “Ҳа, Роббим! Рози қилади”, деди. Аллоҳ таъоло “Бу ҳақ сенга берилди”, деди”. (Бухорий
, “Жомеус-Саҳиҳ”, 134 ҳадис)
Нега бачадон Аллоҳдан паноҳ истади?
Чунки аёллар бола тушириш учун бачадонларига спица тиқишарди. Бу ҳолда бачадон иккита фожиа билан юзма-юз келарди: биринчидан, кўз қорачиғи каби сақлаган боладан жудо бўлса, иккинчидан, бу жараён сирасида баъзан бачадон ўзининг тешилганини ҳам кўрарди.
Ёки aбортда бачадон ичи кавланиб, бола майда-майда қилиб олиниб, бу ваҳшат жараёни “бачадон йиғлаши”(uterin cry)га қадар давом этарди.
“Цезар амалиёти” одатда, табиий туғиш вақти келмасдан қилинади. Бачадон, на бола, на ўзи туғишга тайёрланмасдан кесилганини, бола- нинг ўз жойидан қўпориб олинганини кўрган бўлиши мумкин.
Ёки кичик бир муаммо пайдо бўлса, бачадоннинг вужуддаги вази- фаси зўровонлик билан тугатилиб, ўша Ҳадиси қудсийда айтилгандек, боғлари суғириб олиниб, ахлатга улоқтирилишини кўради.
Термизий (6-жилд, 164 - саҳифа) баёнида бу кудсий хадис шун- дай талкин этилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:«Аллоҳ таоло деди: «Раҳмон - Менман, раҳмни(бачадонни) Мен яратдим ва уни Раҳмон исмимнинг бир парчаси айладим. Ким уни парваришласа, Мен хам унга яхши қарайман. Ким у билан боғини кесса, Мен ҳам у билан боғимни кесаман».
Эслатма: Танага боғлар билан боғланган биргина аъзо бачадондир. Айни пайтда, бачадон инсониятнинг давоми ҳамда кўпайишининг ягона маконидир ва баданда бир Жаннат мисолидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |