Ичакларни сано билан ҳаракатга келтирмоқ;
Зиғир уруғи билан тозалаш ва шишларни йўқотмоқ; Саримсоқ билан зарарли микробларни ўлдирмоқ;
Семизўти, исмалоқ, сабзи ёки қатиқ суви билан яраларни ёпмоқ; Анжир ва хурмо билан керакли микробларни ичакларда кўпайтириб,
уларни қувватлантирмоқ;
Рўза билан ошқозон ва ичаклар ҳолатини аввалги ҳолатига келтирмоқдир.
Ошқозон ва ичаклар даволанар экан, барча тана даволанган ҳисобланади. Чунки Аллоҳнинг яратган мукаммал ускунаси шундай ишлайди. Шундай экан, замонавий тиббий услубларнинг бир аъзони даволаб, бутун танани хароб қилганини ҳар куни турли мисолларда кўрмоқдамиз.
Паразитлар
Ер юзини чириб бошлаган органик моддалардан тозалаш учун мин- глаб хил қурт, бир ҳужайралилар ва микроблар бор. Инсон танасида ҳам бу тозалашни амалга оширувчи тахминан, икки минг хил жонзoт турла- ри (қурт, бир ҳужайралилар ва микроблар) бор.
Атрофимизда бўлган мингларчa турли паразит ва улaрнинг уруғлари нафас ва ҳазм тизимига киради, органларда ва тўқималарда жойла- шиб, кўпайишади. Фақат соғлом вужудгина паразитларни ўзига қабул қилмайди, тўғрироғи, соғлом танада паразит яшашига шароит йўқ.
Аммо ҳазмсизликдан қийналадиган, қўшимчали таомлар eйдиган ки- шининг ичаклари, жигари, мияси, ошқозоности бези ва мускулларида
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 171
қолдиқлар тўпланиб, чириш юзага келади, тананинг кимёвий таркиби бу- зилади ва бу паразитларнинг кўпайишига шароит тайёрлайди. Ичакларда ҳосил бўлган яралар воситасида паразит уруғлар қонга аралашиб, бутун аъзо ва тўқималарга тарқалади. Иммунитет тизими кучи билан эса уруғлар капсулланиб, пассив холга келтирилади. Капсулалар билан қопланган уруғлар жиддий касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Масалан, гиж- жа уруғларининг - шизофренияга, эгземага, депрессияга ва астмага, қил (острица) қуртларининг - мигренга сабаб бўлгани аниқланган.
Аммо иммунитет тизими заифлашган, тананинг кимёвий таркиби дори ва кимёвий моддалардан бузилган бўлса, паразит уруғларни капсу- лалар билан пассив ҳолга келтирaoлмайди ёки ҳосил бўлган капсулалар эриб, уруғдан чиққан паразитлар ичакда эмас, аъзолар ва тўқималарда жойлашиб, кўпаяди.
Одам яшар экан, қабр ҳаётида олдига чиқадиган бу қўрқинчли пара- зитлар уруғларини ҳаётлигида бириктирмоқда. Инсон руҳи танани тарк этгандан сўнг, бу капсул шаклида мавжуд бўлган паразит уруғлари қабрда жонлана бошлайдилар. Аммо бугун ахвол ўзгарди, бугун бу паразитлар ҳали ўлмаган инсон вужудида жонланиб, унга қабр азобини бу дунёда кўрсатмоқда. Паталогоанотомик тадқиқотларда ичи ёрилган жасадлар- нинг 90 фойизида бир ҳужайрали ва оддий қуртларга дуч келинган.
Баъзи паразитлар саратонга (ракка) ҳам йўл очади.
Баъзи паразитлар, хусусан, ичакларда табиий равишда яшайдиган трематотлар юқорида кўрсатилган сабаблар билан тўқимаси бузилган, ярали ичаклардан қон айланишига аралашади, тўқималаргa ёйилaди.
Тўқималарда пропил алкогол, формальдегит ёки бошқа эритувчилар бўлса, трематотлар кўпайиш имконини топишади. Бу моддалар ҳар уйда ишлатиладиган косметик, кир ювиш кукуни, шишадаги ичиш сувлари, ша- кар ва озуқа саноати маҳсулотларида мавжуд бўлиб, танада тўпланмоқда.
Паразитлар жигарда - гепатитга, ошқозон ости безида - диабетга, ти- мус (бўқоқ) безида - ОИТСга, мияда - алзгеймер, шизофрения ёки де- прессия ўхшаш синдромларга, ўпкада - астмага, буйракларда - гломерю- лонефритга, простата безида - простатитга, бачадонда - эндрометриозга, кўз ва мускулларда - оғриқ ва қичишга сабаб бўлади.
Паразитлар кўпайганда ўсиш (каттайиш) факторини ҳам ишлаб чиқаради. Ўсиш фактори тўқималардаги ҳужайраларнинг бўлинишига йўл очади.
Паразитлар қанчалик тез кўпайса, шунчалик кўп ўсиш фактори иш- лаб чикарилади ва тўқималарнинг ҳужайралари шунчалик тез бўлинади.
Паразитларнинг тўқималардаги кўпайиш тезлиги тўқималардаги қолдиқ моддалар миқдори билан боғлиқ. Қолдиқлар қанча кўп бўлса, беморнинг ҳолати шунчалик xавф остида. Танадаги оғир металлар ва эритувчилар паразитларнинг кўпайишини ташвиқ қилиб, ўсиш факто- рини ҳам активлаштиради.
172 Касалликлар ва уларнинг давоси
Бу жараён тадқиқотчилари наздида ҳар қандай саратонда (ракда) ку- затилади. (“Шиш ва саратон” бўлимига қаранг.)
Ухлаётиб оғиздан сўлак оқиши, уйқуда чўчиш, тишларни ғичирлатиш, терлаш, тер ва ахлатнинг ёмон ҳиди танада паразит мавжудлигидан да- лолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |