Ислом ўлкаларида динимизнинг “Ҳаром нарсани фақат тирик қолиш учунгина ейиши мумкин” (“Бақара”:173) деган рухсатига таяниб, бир кишининг баданидаги органни бошқа бир киши баданига кўчиришига фатво берилган.
Пайғамбаримиз (с.a.в.) “Ўлик бир одамнинг суягининг синдири- лиши тирик одам суяги синдирилиши кабидир ва ҳар иккиси ҳам гуноҳдир”, деганлар. (Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Ибн Ҳиббoн ривояти).
Баъзи олимлар бу ҳадисни шарҳларкан, шундай дейдилар: “Тирик бир одамнинг қорни ёрилишига, бўйнининг кесилишига; вужудини кесиб, ўпка, жигар, юрак ва буйрак каби бир аъзонинг ва кўзларнинг чиқарилишига изн берилмаганидек, буларни жонсиз бир жасадда амалга оширишга ҳам Исломда изн йўқдир”.
154 Касалликлар ва уларнинг давоси
Бир жонзотнинг аъзосини олишни истамоқ – ноҳақликдир, аммо жонли мавжудот ўзини ҳимоя қилиши мумкин. Лекин бир ўликнинг аъзосини олиш – жиноятдир, чунки жонсиз мавжудот ўзини ҳимоя қилаолмайди. Пайғамбаримизнинг (с.a.в.) билдирганига кўра, ўликнинг оғриқни ҳис этиши тирикнинг оғриқни сезишидан анча кучлидир.
Тириклигида ёки ўлганидан сўнг аъзосини беришга кўнгилли ҳолда розилик берган кишилардан аъзо олиш ҳам xавфлидир. Биз ўлимдан сўнг қандай ҳаёт бўлишини билмаймиз, ўрганганимизда эса жуда кеч бўлади.
Ҳазрати Исо: “Агар кўзинг сени гуноҳга бошласа, уни суғуриб таш- ла. Кўзингнинг йўқ бўлиши жаҳаннамда бутун вужудинг ёнишидан афзалроқдир”, деган. Ўз аъзоси шундай таҳликали бўлса, инсон қандай қилиб бошқа биттасининг кўзини, юрагини ёки буйрагини ўз вужудига ўтказа олади?!
Яна, «ўлим тахликаси бор эди, шу боис орган нақли (кўчириш)га мажбур бўлдик», дейдилар. Хўш, орган нақлидан кейин ўлим бекор қилинaдими?
Аллоҳ (Taoлo) кўчирилган орган (аъзо)ни рад этувчи механизмни яратиб қўйибди. Агар Аллоҳ орган нақлини таъқиқламаганда эди, бу механизмни яратмаган бўларди. Аъзо нақл этиш(кўчириш)ни амалга оширган киши бошқaсидан олиб қўйилган аъзони вужуди рад этмаслиги учун, умр бўйи иммунитетни қийнайдиган синтетик дорилар қўллашга, яъни, Аллоҳнинг қонунларига қарши курашишга мажбур бўлади.
Бугун дунё аҳли ишониб бўлмас ва қўрқинчли бир ҳодисага шоҳид бўлди. Австралияда 9 ёшдаги бир қизга жигар кўчириб ўтказилди. Ўтказилган жигар қизнинг қон тизимини ва иммунитет тизимни назорат остига олди: қизчанинг қон гуруҳи ва резус фактори ўзгарди, иммуни- тетнинг рад қилиш механизми бартараф этилди!
Бу вазиятда дунё ҳайрон: қизнинг танасига жигар ўтказилдими ёки жигарга қизнинг танаси кўчирилдими?!
Одам фарзанди тонгга эришганда, аъзоларининг барчаси ўз (ҳол) тилида унга шундай дейди: “Бизнинг ҳаққимиз учун Аллоҳдан қўрқ. Зеро, биз сенга оидмиз”. (Ҳадиси Шариф)
Do'stlaringiz bilan baham: |