Нашрга тайёрлаган



Download 0,95 Mb.
bet72/257
Sana09.06.2022
Hajmi0,95 Mb.
#647992
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   257
Bog'liq
Haqiqiy tibbiyot kitobi

Xожамот вақти


Фавқулодда ҳолатларда қон олдириш (хожамот) ҳар якшанба, душан- ба, сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилиши мумкин. Аммо қон олдириш учун энг мос вақт бўлаги ҳижри ойларнинг 17-чи, 19-чи, 21-чи, 23-чи кунлари билан душанба ва пайшанба кунларидир. Чунки бу даврда вужуддаги барча ҳаётий қувватлар ҳаракатга келиши каби, барча зарарли моддалар ҳам қўзғалади. Соат бўйича энг яхши вақт эса қуёш чиққандан кейинги 2-чи-3-чи соатлардир.
Қон олдириш оч қоринга амалга оширилади.

Xожамот жойлари


Бош орқаси, энгса (жон сақловчи): руҳий касалликлар, психологик муаммолар, қулоқ оғриғи ва шанғиллашига, бош оғриғи ва айланиши- га, яра, эгзема, учуқ, садаф (псориаз) ва соч тўкилишларига, кўз ва кўз
136 Вужудни тозалаш
қовоқлари, оғиз, тиш, тиш милклари ва бурун касалликларига яхши бўлади. Янги бошланган катаракта (парда тортиши) учун жуда фойдали, фақат эски катаракта учун зарарлидир.
Энгса чуқурининг паст қисми (бўйин): кўз ва кўз қовоғи хасталикла- рига (говмичча, кўз қовоғи оғриқлари ва шиши), оғиз ҳидланишига, тиш ва тиш милиги хасталикларига, тироид ва лимфа бези хасталикларига;
Қулоқларнинг паст қисми ва бироз орқа томони: қулоқ, бурун, томоқ ва кўз хасталиклари, олд тишлар ва қозиқ тишларига, бош оғриқларига, жигар ва сафро косаси (ўт пуфаги) санчиқларига, бош титрашига;
Елкалар: жигар касалликлари ва юқори қон босими, бош оғриши ва айланиши, кепак (қазғоқ), соч тўкилиши, бўйинда туз йиғилиши ва чур- раси (грижаси), қўл-елка оғриқлари, гормон мувозанатсизлигига;
Курак чуқурлари ораси (ўта ўрта эмас, бир оз юқори қисми): ўпкалар, юрак, ошқозон ости бези ва сафро косаси (ўт пуфаги) касалликларига;
Курак чуқурларининг пастки қисми: бел оғриғига ва чуррасига (гри- жасига), қорин оғриғига, ошқозон ва жигар касалликларига;
Бел: сийдик тута олмасликка, бел оғриғи ва чурраси (грижаси), бўйрак ва аёл-эркак (жинсий) касалликларига;
Дум суяги: простатит, фил касаллиги, бавосил (геморрой) ва ҳайз тартибсизлигига;
Тиззаларнинг устки ва пастки қисмлари, (ички ва ташқи қисмлари): тиш оғриғи ва тиш касалликларига, ҳайз тартибсизлиги, бавосил, вена- лар кенгайиши, болдир ва оёқ яраларига, ошқозон, жигар, сафро косаси (ўт пуфаги) ва буйрак хасталикларига;
Болдирлар (орқа қисми): юқори қон босими, садаф, фил касаллиги, сийдик йўллари ва буйрак касалликларига, бош оғриғига, болдир ва оёқ оғриқларига ва ўша ерлардаги яраларга;
Тўпиқнинг ташқи қисми: қуймуч асаб толасининг яллиғланишига, вена кенгайиши, бод ва фил касалликларига;
Тўпиқнинг ички қисми: хайз тартибсизлиги ва бавосилга қарши жуда яхши восита.
Эслатма:
Қон олдиришнинг энг яхшиси касалликдан олдин амалга оширилган қон олдиришдир.
Оғир кечадиган касалликларда эса ё касаллик бошланганда, ёки шид- дати камайган ва оташи сўна бошлаганда қон олдирилади. Сурункали ҳазмсизликдан шикоят этувчилар аввал ҳазм тизимини яхшилаши ва сўнгра қон олдириши даркор.
Киши биринчи марта қон олдирса, ҳаммомдан сўнгра амалга оши- рилмайди, икки соат кутиш лозим. Қони қуюқ ва ёпишқоқ бўлганлар учун ҳаммомдан чиқибоқ қон олдиришлари керак.
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 137
Икки чуқурдан, яъни энгса чуқури ва лиқилдоқдан қон олдирилмай- ди. Бу амалга оширилса, паришонхотирлик ва ҳатто жинниликка сабаб бўлиши мумкин.
Бош орқасидан, энса чуқурининг паст қисмидан (бўйиндан), қулоқ орқасидаги жойлардан тез қон олдирилмайди. Акс ҳолда бу кўришнинг заифлашувчига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳолатда қон олдириш аввали- га 2 ҳафта ораси билан 2-3 марта, сўнг ойда бир 2-3 марта амалга оши- рилиши мумкин.
Эски катарактада (кўз гавҳарининг хиралашуви, парда тортишида) ва кўз амалиётидан сўнг бош орқасига, энса чуқурининг паст қисмига ва қулоқ орқасига махсус ҳолатлардан ташқари қон олдирилмайди.
Органларини алмаштирган кишиларга, диализ ва гемофилия касал- лига йўлиққанлар қон олдирмайди.
Қорни тўқ бўлганларнинг қон олдириши мумкин эмас.
Куйган жойлардан, эгзема, вена кенгайиши ва бошқа яраларнинг, хол- ларнинг, пес (витилиго) доғларининг устидан қон олинмайди.
Бардам ва қувватли бўлганлардан ташқари, 60 ёшдан ошганлар ҳаётида ҳеч қон олдирмаган бўлсалар, қон олдирмайдилар.
Ҳайз кўрган аёллар ҳам қон олдирмайдилар. Сабаблари: 1) таҳоратсиз бўлганлари учун, 2) қон олдириш хайз қонини ушлайди; қонаш билан чиқмаган қон бачадонда сиқиқлиқлар пайдо қилиши мумкин.
Айрим ҳолатлардан ташқари, ҳомиладор хотинларнинг ва 12 ойлик бўлганга қадар болаларнинг, қон олдиришга эҳтиёжи йўқ. Ўзига хос ва- зиятга эгаларга, мисол учун, сунъий санчиқ ва қоринни ёриб бола олиш орқали туққан, мия функциясида бузуқлиқ бўлган, кўр ва ғилай бўлган болаларга, аввалдан қорни ёриб бола олинган ёки ҳар қанақанги бир амалиётни бошидан кечирган ҳомиладор аёлларга қон олдириш тавсия этилади. Лекин авваллари ҳар янги туғилган чақалоқнинг дум суягидан қон олдириларди, бу нарса туғилишда пайдо бўлган мия шишларини умуртқа суюқлигига сўрилтириб, миянинг тинч ишлашини таъминлар эди. Балки шу сабабдан аввалги замонларнинг болалари бугунги бола- ларга нисбатан анча тинч ухлашарди, итоаткор, хушмуомала ва ақлли бўлишарди.
Xожамот тугагандан сўнг кесикларга тегмаслик ва қонларни артмас- лик керак. Бироқ қон тўхтагандан ва кесиклар устида қобиқлар пайдо бўлгандан сўнг яралари қуруқ бинт билан ўраш мумкин.
Айниқса, кесиклар устидаги қобиқлар артилмайди ва инфекция ту- шишига йўл қўймаслик учун қон олдиришдан кейинги 24 соат ичида ҳаммомга кирилмайди. Қон олдиргандан сўнг 1-2 соат овқат ейиш ва ухлаш мумкин эмас.
Қон олдириш вақтида бекорга гаплашилмайди, телевизор кўрилмайди, қўшиқ тингланмайди.
138 Вужудни тозалаш
Бу таъқиқларнинг баъзилари қон олдирувчини, баъзилари қон олаёт- ганни ҳимоя этади. Барчаси жиддий ва муҳим таъқиқлардир.
Xожамотнинг баъзи сирлари бор-ки, ҳар кимга ҳам айтилавермайди. Шу сабабдан қон олдириш санъатини шу ишнинг усталаридан ўрганиш лозим.

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish