танлаган меваларни ва иштахалари тортган қуш гўштларини ай- лантиришади.” (“Воқеа” сураси, 20,21). Кўриб турганингиздек, бу оят- ларда мева гўштдан олдин саналган.
Яна бир оятда “Ва сизга ширинлик ва беданалар нозил қилдик” (“Бақара”, 57) дейилади. Бу ерда ҳам ҳолва, (яъни карбонгидрат-ши- ринлик), беданадан, (яъни протеиндан) аввал келаяпти.
Ибн Сино эрталаб нон еганларга гўштни кечқурун ейишни тавсия қиларди. Нон ва гўшт орасидаги вақт шунчалик узун бўлиши керак. Гўшт билан нонни бирга ейиш зарур бўлса, аввал нонни гўшт сувига ботириб, ейиш ва шундан сўнггина гўшт ейиш лозим. Таомдан кейин сув ичилса, сув ичакларга ўта олмайди, ошқозоннинг кенгайишига, ошқозон кисло-
18 Касалликларнинг сабаблари
тасининг тарқалиб, заифлашишига, ҳазмнинг чўзилишига, ошқозоннинг қийналиши ва бузилишига сабаб бўлади. Таом орасида сув ичиш тўғри эмас, чунки овқат еб сув ичган, таомни яхши чайнамайди. Етарлича чайналмаган таом ошқозонга, ичакларга ва талоққа зарар беради (“Кам чайнаш” бўлимига қаранг).
Таомдан 1,5-3 соат кейин сув ичиш тўғри бўлади. Зотан 1,5-3 соат кей- ин ошқозоннинг ҳазми тугаётган пайт, тананинг сув талаб қилиши нор- мал ҳолат бўлиб, бу сув ичишнинг айни вақти ҳисобланади. (“Аъроф” сураси 31-чи оятда “... енглар, ичинглар фақат исроф қилманглар…”, дейилган. Бу оятда ҳам “ичинг” буйруғи “енг” амридан кейин келган).
Таом қуруқ бўлса, чайнаб ютилган ҳар луқмадан сўнг бир ютум сув ичишнинг зарари йўқ. Хоҳлаганлар таомдан кейин бир қултум сув ичиш- лари мумкин.
Эскирган ва иситилган таомлар
Янги кўкат, сабзавот ва мевалар қуёшдан олган қувватга тўла бўлади.
Янгилигида ейилганда танага қувват беради ва ҳазми осон кечади.
Пиширилганда қуёшдан олган қувватни ва тирик сувларини йўқотиб аслига, яъни тупроққа ва минералларга айлана бошлайдилар. Сувини йўқотган кўкатнинг ҳажми камайиб, минераллар ҳажми ортади.
Бир килограмм яшил, пиширилмаган исмалоқни ҳеч ким ея олмай- ди, аммо бир килограмм исмалоқдан пиширилган таом осонликча ис- теъмол қилинади. Бу минерал моддалар вужудда оғир қолдиқлар пай- до қилади ва мускулларда, аъзоларда, томирларда тўпланиб, уларни қаттиқлаштиради.
Шу сабаб, пишган кўкат таоми ўрнига хом кўкат ейиш, пишганини эса оз миқдорда ейиш тўғри бўлади. Таомни бир оз совутиб ейиш керак бўлади. Таом инсонни эмас, инсон таомни ҳурмат билан кутиши керак.
Микроблар туриб қолган таомларнинг таркибини ўзгартиради. Таом иситилганда янги кимёвий аралашмалар юзага келгани учун иситил- ган таомнинг фойдасидан зарари кўпроқ. Иситилган таомнинг таъми ўзгаради, ҳазми оғир кечади, ҳатто ҳазм бўлмаслиги ҳам мумкин.
Ўзидан инсон вужудига зарарли булган электромагнетик тўлқинлар чиқаргани учун микротўлқинли печларни таом иситишда қўлланиш ҳам зарарлидир. (“Сув” бўлимига қаранг.)
Пайғамбаримиз (с.а.в.) кечқурун қолган, эртаси куни иситилган таом- ни асло емаганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |