Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт



Download 4,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/318
Sana28.04.2022
Hajmi4,69 Mb.
#588799
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   318
Bog'liq
Хақиқий тиббиёт

2-чи кун:
Биринчи кун каби мева ёки сабзавот сувлари ичишда давом этилади. 
Ишлайдиган кишилар иш жойларида биринчи 2 кун 2-3 олма, лимон 
ёки грейфрут ейишлари мумкин. Мева еганлар 2 кун кечки пайт кат
-
та ҳожатга чиқмаган бўлсалар, магнезиум сульфат ёки сано кукунини 
ичишлари ёки клизма қилишлари керак. 
3-чи кун:
Бутун кун мева ёки сабзавот суви ичишда давом этилади. Кечки 
17.00да тўла бир ош қошиқ магний сульфат бир пиёла сувда эритиб
ичилади. (Магнезиум сульфат бўлмаса, ярим чой қошиқ туйилган сано 
ичилиши керак)
17.00дан 19.00гача ҳеч нарса ичилмайди. Соат 19.00да ўнг тарафга 
жигар устига илиқ сув халтаси қўйиб, ётилади. 50 гр рафинланмаган за
-
йтун ёғи 50 гр лимон суви билан арлаштирилиб, 15 дақиқалик танаф
-
фуслар билан ичилади.
Жами 250 гр зайтун ёғи, 250 гр лимон суви ичилиши керак. Бу миқдор 
юқорида айтиб ўтганимиздек, 50 граммлик аралашмалар ҳолида, 15 
дақиқалик танаффуслар билан ичилади.
1. Ўрта бўйли ва ўртача вазнли кишилар учун умумий миқдор 250 гр 
зайтун ёғи + 250 гр лимон суви = 500 гр бўлиши керак.
2. Узун бўйли ва вазни оғир кишилар учун миқдор 300 гр зайтун ёғи 
+ 300 гр лимон суви = 600 гр бўлиши керак.
3. Паст бўйли, ёш ва заиф бўлганлар, 50 кг дан оғир бўлмаганлар учун 
200 зайтун ёғи + 200 гр лимон суви = 400 гр кифоя қилади.
4. Лимон суви ҳар сафар ичилганида янги сиқилиши керак. Агар ёғ 
ичиш давомида ошқозон булғанса, оғизни очиб чуқур нафас олиб, ют
-


Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт»
119
маслик шарти билан ялпиз ёки беҳи чайнаб, булғанишни тўхтатиш мум
-
кин. Ёғ ичиш оралари узун ёки қисқа бўлиши мумкин, фақат уни ичиш 
вақтлари шундай танланиши керакки, зайтун ёғи + лимон суви аралаш
-
маси соат 21.00гача тугатилиши керак.
Соат 19.00дан 23.00гача илиқ халта жигарга босиб ётилади ва катта 
ҳожат эҳтиёжидан ташқари ўрнидан турмаслик керак. Турилса, ошқозон 
булғаниши натижасида қусиш мумкин. Қўлдан келганча қусмасликка 
ҳаракат қилиш керак, чунки зайтун ёғи билан лимон қусиб чиқарилса, 
тозаланиш жараёни амалга ошмайди. Соат 24.00дан кейин қусиш жигар 
тозаланишга тайёр эмаслигининг ёки жигар кўп миқдорда оғир токсин
-
ларнинг тўпланганини кўрсатади. Бу ҳолат қуйида тушунтирилади.
Кечки 23.00-02.00 орасида 2-3 марта катта ҳожатга чиқиш керак. Соат 
02.00гача катта ҳожат келмаса, клизма қилиниши керак. Эртаси куни 
07.00да такрор клизма қилинади. Ичаклардан чиққанларни яхшилаб 
кўриш учун тувак ишлатиш керак. Яна эрталаб 2-3 қошиқ гуруч бўтқаси 
ейилади. Гуруч бўтқаси жигарнинг ёпилишини таъминлайди.
Бу тозаланиш жараёнидан кейинги келган катта ҳожат билан жигар ва 
ичаклардаги гижжа, сафро косасидаги тошлар, ичак “чўнтакча”ларида 
тўпланган ахлат тошлар ва қора рангли (нефт каби) моддалар ташқарига 
чиқиб кетади. Ташқарига чиққан гижжалар - жигар ва ичакларда 
тўпланган заҳарларнинг кўплигига қараб - ўлик ёки жонли ҳолда чиқади.
Энг охирида келадиган катта ҳожат сариқ, яшил ёки яшилга яқин 
рангда бўлиши керак. Агар ҳожатнинг ранги яшил ёки сариқ бўлмаса, 
тозаланиш тамомланмаган ҳисобланади, яъни кўп миқдорда тўпланган 
токсин бир тозаланишда чиқариб юборилаолмаган бўлади. 
Тозаланишдан кейин 1-2 кун давомида чиққан нарсаларнинг ранги 
яшил бўлиб-бўлмаганини кузатиш керак. Агар тозаланиш натижасида 
жигар ёки ичакдан гижжалар чиқиб кетган бўлса, 1 ҳафта давомида гиж
-
жаларга қарши даволаниш керак. (

Download 4,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   318




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish