Занжабил
Zengiber officinale
Жигар, ошқозонни иситиб, қувватлантиради, ҳазмни осонлаштира
-
ди, ичакларни кучли қилади, қусишнинг олдини олади, ошқозондаги
балғамни парчалайди ва яллиғланишни кетказади. Қон босимини нор
-
маллаштиради, қон айланишини яхшилайди, терлатади ва иссиқни ту
-
ширади. Жинсий орзуларни амалга оширади. Давомий занжабил истеъ
-
мол қилиш саратон (рак)нинг олдини олади.
Ичак касаллигига дучор бўлганлар, кўричак жарроҳлигини
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт»
99
ўтказганлар занжабил кукунини чой, сут ва таомлар билан бирга кунига
2 гр.гача (1чой қошиқ) истеъмол қилишлари мумкин.
Оқ ундан қилинган ширинликлар, нон ва нон маҳсулотларига занжа
-
бил қўшилса, зарарини камайтиради.
Янги занжабил қирғичдан ўтказилиб, асал билан айни миқдорда
қoриштирилади ва ҳар куни таомдан аввал 1-2 қошиқ ютилади. Ёки янги
занжабил суви кунда 1-2 қошиқ ичилади. Таомдан аввал ёки ҳазмни
қувватлантириш учун таомдан сўнг ҳам ичиш мумкин.
Ошқозон ачиши ва жиғилдон қайнашини кетказиш учун ва
ҳазмсизликка қарши таомдан аввал ёки кейин янги занжабилни тишлаб
ейиш керак.
Зайтун дарахти
Olea europaea
Зайтун баргини чайнаш оғиз яраларига фойдали.
Зайтун баргини қайнатиб, суви билан ғарғара қилиш тиш миликлар
-
ни қувватлантиради ва тиш оғриқларини кетказади. Ичиш эса юқори
қон босимини ва қондаги қандни туширади.
Зайтун ёғи
Кун ора соч тагига зайтун ёғи суриш соч тўкилишини тўхтатади, соч
-
ни қувватлантиради, оқ сочларни тўкади, бош оғриғини енгиллатади.
Эски зайтун ёғи билан бел ва бўғимларни массаж қилиш бўғимларни
юмшатади ва оғриқларни камайтиради. Сарамас ва аллергик тери
тўкилишларига зайтун ёғи сурилса, тўкилиш озаяди, геморройга сурил
-
са, оғриқни тиндиради ва яхшилайди.
1 ҳовуч майиз 1 литр сув ичида қайнатилиб, сузилади, бу сув 200 гр
эски зайтун ёғи билан аралаштирилиб, клизма қилинса, қалин ичак яра
-
ларига, геморрой, парапроктит номли қалин ичак фистулинига фойда
беради.
Зайтун ёғи билан массаж қилиш мускулларни юмшатади, кўзга су
-
риш кўзни қувватлантиради, қулоққа томизиш қулоқни тозалайди, тери
-
га суриш терини порлатади, юмшатади, гўзаллаштиради ва ажинларни
йўқотади.
Бўтакўз, жамбул, майдаланган седана ёки арпабодиён билан аралаш
-
тириш зайтун ёғи фойдасини орттиради. Керак жойга ва сочга сураётиб,
зайтун ёғига бир томчи бинафша, гул ва шунга ўхшаш ҳушбўй ёғлар
қўшиш мумкин.
Зайтунёғи ичилса, жигарни юмшатиб, тозалайди, сафрони орттиради,
жигар оғриқларини кетказади ва ишлатади, сариқ касаллигидан даво
-
лайди, ичакларни дам олдиради, ошқозонга куч беради, яраларини ёпа
-
ди, гижжаларни туширади, геморройни йўқотади, томирларни очади,
холестерин ва қондаги қандни туширади, иммунитетни оширади. Ҳам
ичилиб, ҳамда клизма қилинса, ичак тиқилмаларини кетказади.
100
Табиий дори-дармонлар
Зайтун ёғидан максимум фойда кўриш учун таомни ёғсиз пишириб,
устига зайтун ёғи қуйиш керак.
Хулоса
Инсонлар турли мизожларга эга бўлганлари учун ўз мижозларига мос
таомларни ва ҳаракатларни танлашади. Табиий яшаган кишининг тан
-
лови ҳам тўғри бўлади. Мижозни бузмаслик учун туғилганидан бошлаб
боланинг табиий истакларини муҳофаза этмоқ керак.
Нормал туғилиш билан дунёга келган, 2 ёшигача эмизилган болалар
-
нинг истаклари табиий бўлади. Улар мижозларига зарарли таомларни
умуман оғизларига олишмайди, юзларини ўгиришади. Фақат ота-она ва
атрофдагилар болаларнинг хоҳишларини тизимли равишда ўз раъйла
-
рига бўйсундиришга ҳаракат қилиб, болаларни табиий юриш-туриш ва
хоҳишлардан узоқлаштиришади.
Табиий бўлмаган барча тайёр ва қўшимчали таомлар, озиқланиш
қоидаларининг бузилиши, дори истеъмол қилиш, табиий бўлмаган
ўтириш ҳолатлари, нам рўмолча ва тайёр без (памперс) қўллаш табиий
хоҳишларни зарарли одатларга айлантиради. Буларнинг барчаси инсон
-
нинг мижозига тўғри келмаган таом танлашга, мижоз ўзгаришларига ва
касалликларга олиб боради.Мижоз бузилганидан кейин, истаклар кети
-
дан кетиш - жарга юриш демакдир.
Бундай ҳолатда мижоз хусусиятларини ўз ҳолига келтириш учун та
-
нани тозалаш ва очлик қилиш керак. Оч қолган инсоннинг ҳид ва таъм
билиш туйғулари ўзига келади, хоҳишлари жонланади ва табиийлаша
-
ди, мижознинг хусусиятлари янгидан юзага чиқади.
Инсон табиий зайтун ёғи, пиёз, саримсоқ, кўкатлар, мева, қисқаси
фақатгина соғлик учун фойдали ва мижозига мос таомларни хоҳлаб,
қўшимча моддали таом, ичкилик ва сунъий ароматлардан қочишгa бош
-
лайди.
Инсон фақат ўшанда таомларда энг тўғри танловни қила олади.
Овқатларни тўғри танлай билган инсоннинг фикрлари ва ҳаракатлари
ҳам тўғри тарафга ўзгаради.
Мева, сабзавот, қоразираворлар ва кўкатлар табиий бўлса ва тўғри
танланса, улар фақатгина таом эмас, касалликларга қарши қўрғон ҳам
бўлади.
Кишилар юқорида келтирилган энг фойдали таомлар рўйхатидан,
ўз мижозига қараб, кераклисини таом ёки дори сифатида қўллашлари
мумкин.
Бугунги инсон олдига қўйилган юзлаб таомларнинг барчасидан фой
-
даланиш тушунчаси янглиш. Аслида, инсон қанчалик кам еса, шунча
-
лик соғлом бўладҚадимги олимлар ўсимлик зикрини эшитиб, бир ор
-
ганнинг зикри қайси ўсимлик зикрига мос бўлса, ўшa ўсимлик шу орган
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт»
101
учун шифоли эканини билишган. Яъни,ўсимликлар инсон аъзолари
(ҳужайралари)нинг зикрини тўғрилашда, тузатишда ёрдамчи бўладилар.
Бу мавзуда Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) илми бутун ўтган ва келажак
олимларнинг илмидан устун эканига заррача шубҳа йўқ. Пайғамбаримиз
(с.а.в.):
Do'stlaringiz bilan baham: |