Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт»
405
2. Аспартам Е-951
Аспартам кенг қўлланилаётган ширинлатувчидир. Бу модда ДНК ма
-
нипуляцияси, клонлаш, микробиал ферментация услуби билан қўлга ки
-
ритилади. Шоколад, сақич, кетчуп, соуслар, шакарламалар, дорилар, ди
-
етик егулик ва ичимликларда қўлланилади. Озиқ-овқат секторида бошқа
номлар остида кўринади, лекин асосан «аспартам», «фенилаланин»
ёки «сурел» номлари остида этикетларда билдирилади. Қоришимларда
қўлланилганда, «Aspamiks», «Aspasvit», «Svitli», «Aspartin», «Evrosvit»ва
хакозо номлар остида чиқади.
Аспартамнинг 60%ни фенилаланин ташкил қилади. Фенилаланиннинг
сунъийси табиийсидан анча кучли бўлгани учун, уни истеъмол қилган ки
-
шида бу моддага руҳан ва жисмонан боқимандалик (бангилик) пайдо бўлади.
Фенилаланиндан олинган гормонлар фикрлаш, ўйлаш жараёнига ҳам
таъсир қилади. Шу боис, аспартам бангиси бўлган
кишилар шоколад
емаса ёки
аспартамли ичимлик ичмаса,
ишлай олмайдиган даражага ке
-
лиши мумкин. Жисмоний бангилик, аспартамдаги синтетик фенилала
-
ниннинг метоболизмага дохил бўлиб, панкреас, жигар, тироид бези ва
буйракусти безининг гормон ишлаб чиқариш жараёнига қўшилади. Энг
муҳим тироид гормонларидан бўлган тирозин билан панкреас гормони
бўлган инсулин фенилаланин воситасида ишлаб чиқилади. Фенилала
-
нин тананинг энг муҳим функцияларини назорат қилади. Шу сабабли,
синтетик фенилаланин қўлланган киши унга тўла боқиманда бўлиб,
бангига айланади. Синтетик фенилаланин иштирок этган бутун жараён
-
лар организмни таҳриб (ҳароб) этишга хизмат қилади.
Оқибатда, хроник ҳорғинлик, ҳушдан кетиш, пайларда оғриқ, кўз
қовоқларида, лабларда, қўлларда, оёқларда шишув, кунгил айниши, бош
оғриғи, бош айланиши, семизлик, безовталик, депрессия, тироид ва невро
-
логик хасталиклар, хотирани йўқотиш, спазмлар, эпилептик хуружлар, ми
-
яда бузуқликлар, жинсий органларда муаммолар, эшитиш қобилиятининг
заифлашуви, жигар ва буйрак патологиялари пайдо бўлиши мумкин.
Аспартамнинг мия ғурраси, склероз, эпилепсия, паркинсон, альцгей
-
мер, зеҳнипастлик ва диабетга сабаб бўлгани ҳам кузатилган.
Унинг
ҳомилаликка, она қорнидаги эмбрионга катта зарар бергани ҳам маълум.
Аспартам кўпгина ўлкаларда таъқиқлангандир. Бу ўлкаларда
қисирлик, туғилишдаги қусурлар, болалардаги зеҳний ва руҳий муаом
-
молар бирданига озайгани кузатилмоқда. Аммо Туркияда бу модда турли
махсулотларда шитоб билан тарқалишда ва кўпайишда давом этмоқда.
Озиқ-овқат, ҳайвон емлари ва ёки даволаш мақсадида йилда 2 млн
тонна ишлаб чиқарилган синтетик аминокислоталар ичида миқдори энг
катта бўлгани фенилаланин ва глутамик аминокислотадир.
Do'stlaringiz bilan baham: