Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт»
189
Талоқ касалликларини даволашга овқатланиш одатини тартибга со
-
либ, ичакларни ишлатиб, қон олдириб ва жигарни тозалаб бўлгандан
кейин киришилади ҳамда овқатни кўп чайнашга диққат қилинади.
Жигар тозалаш билан бир вақтда талоқ ҳам тозаланади. Ичаклар
-
дан чиққан жигарранг ёки нефт рангидаги парчалар талоқнинг аҳволи
яхши эмаслигини ва такроран жигарни тозалаш зарурлигини кўрсатади.
Қонни тозалагандан 2 ҳафта кейин, зарур бўлса, иккинчи марта жигарни
тозалаш амалга оширилади.
Эскидан табиблар талоқ касалликлари учун тайёрлаган дориларини
доим сирка билан бирга қўллашарди. Талоқ касалликларига, ҳусусан,
инфекциялар туфайли талоқ катталашишига қарши семизўти ва дафна
баргининг жуда фойдали эканлиги аниқланган.
Шу сабабдан қуйидаги дориларни қўллаш тавсия қилинади:
4 гр янги майдаланган ёввойи семизўти уруғи + 30 гр узум сиркаси
кунида бир маҳалдан 3 кун ичилади. Семизўти уруғининг ўрнига турп
уруғи ёки ошқовоқнинг қуритилиб, майдаланган пўсти айни тарзда ис
-
теъмол қилиниши мумкин.
10 гр дафна барги (ёки ёнғоқ барги) + 400 гр сув 3 дақиқа қайнатилиб,
30 дақиқа дамлангандан кейин сузилади ва кичик қултумлар билан кун
бўйи ичилади. Бу муолажа 3 кун давомида қилинади. Семизўти уруғини
қўллаб тайёрланган дори билан алмаштириб, 3 кунлик курслар давоми
-
да 3 марта такрорланади.
Янги сиқилган 150 гр семизўти суви + 50 гр сув қўшилиб кунига 2-3
стакан ичилади.
Семизўти ейишни ва унинг сувини ичишни танаффусларсиз амалга
ошириш керак. Яна-да шифоли бўлиши учун ёввойи семизўти ишла
-
тишга ҳаракат қилиш керак.
Агар семизўтининг мавсуми бўлмаса, карам ёки қизил лавлаги суви
ёки, мавсумига кўра, анор суви сув билан арaлаштириб ичилади.
Бу сабзавотларнинг сувлари талоқнинг мизожига жуда мос келгани
учун талоқ касалликларига ва талоқ касалликларини келтириб чиқарувчи
бошқа касалликларга қарши жуда фойдалидирлар.
Фақат оқ карам ичакларда газ ҳосил қилса, сарсабил карами ишлатиш
мақсадга мувофиқ бўлади.
Анжир, узум, анор, олма, яшил баргли сабзавот, қовоқ, ошқовоқ, қизил
лавлаги, сарсабил карами, оқ карам, ҳусусан, карам томири, исмалоқ,
семизўтини таом сифатида еганда улар дори сифатида ҳам фойда берадилар.
Салатларда кўп миқдорда лимон суви, овқатларга ҳам хантал ва зан
-
жабил қўшилади. Овқатни кунига бир мартадан кўп емаслик керак.
(Овқатларнинг тартиби ҳусусида
Do'stlaringiz bilan baham: