Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан мактаб директори Г.Н.Тошев сўз олди. У ўз сўзида ёш авлодни жисмоний ва маънавий баркамол этиб вояга етказишда умумтаълим актаблари, касб-хунар коллежлари ва академик лицейларнинг тутган ўрни ва роли беқиёс. Мактабда ўқувчиларни жисмоний ва маънавий соғлом этиб тарбиялаш, юксак аҳлоқий фазилатлар рухида камол топтириш, улар ўртасида хуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш учун билим даргоҳи, оила ва маҳалла билан мустаҳкам ҳамкорликда ҳаракат қилишлари лозим.
Вояга етмаганлар орасида хуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишда ота-оналар шахсий намуна кўрсатишлари катта ахамиятга эга. Афсуски, айрим ота-оналар тарбия масаласига лоқайд қараяптилар. Фарзндларининг нима билан машғул эканлигидан бехабарлар. Шунинг оқибатида фарзандлари жиноят кўчасига кириб қоляпти.
Бепарволик туфайли ўғирлик хотин-қизлар ўртасида хам содир этилгани, вояга етмаганлар ўртасида етарли даражада иш олиб борилмаётганлиги, ўқувчиларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этилмаётганликлари айтилди. Шунинг учун ўқувчилар ўртасида жиноятчилик, хуқуқбузарлик, диний экстремизм, терроризмни олдини олиш чора-тадбирлари хақида гапирди.
Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан ММИБДЎ Ф.Ахмедова сўз олиб ҳозирги кунда яна бир муаммо вояга етмаган ёшлар ўртасида автомобил воситаларини бошқаришлари оқибатида йўл харакати хавфсизлиги, автохалокатлар содир этилаётганлиги бунинг учун ота-оналаримиз ҳам бепарволик қилаётганликлари сабаб эканлигини уқтириб ўқувчиларни огоҳликка чақирди ва катта йўлда харакатланишда, йўллардан кесиб ўтишда, транспорт воситаларига чиқиб-тушишда, тўхтаб турган автомашиналарнинг фақат орқасидан ўтиш ҳамда махсус йўлаклардан юриш, вилосепед билан катта йўлларга чиқиб кетмаслик, ўнг қўл қоидасига риоя қилиш, “Йўл қоидаси – умр фойдаси” нақлига амал қилган ҳолда ҳаракатланиш барча ўқувчиларнинг кундалик талабига айланиши лозимлиги ҳақида гапирди.
Юқоридаги масалалар юзасидан ўқитувчилардан Р.Шомуродова сўзга чиқиб ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.
Юқоридагилардан келиб чиқиб йиғилиш қуйидагича
Қ а р о р қ и л а д и
1.Нарпай туман ИИБ ХООБ прафилактика инспектори капитан М.Мустафаевнинг Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик моддаларини сотишни олдини олиш тўғрисидаги маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Мактабда таълим олаётган ўқувчилар бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун фан тўгараклари ва спорт тўгараклари машғулотларини мунтазам ишлашини таъминлаш ММИБДЎ вазифасини бажарувчи Ф.Ахмедовага топширилсин.
3. Мактаб директорининг “Жиноятчиликни олдини олиш” тўғрисидаги маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
4. Ота-оналар билан доимий ҳамкорликда иш олиб боришлари барча синф раҳбарларига топширилсин.
5. Мактабнинг ММИБДЎ Ф.Ахмедованинг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари” тўғрисидаги маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
6. Маънавия соатларида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари” ҳақида дарс ташкил этишлари барча синф раҳбарларига топширилсин.
7. Юқоридагиларни бажарилишини назорат қилиш мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ф.Ахмедова зиммасига юклатилсин.
Йиғилиш раиси:. Г.НТошев.
Котиба: А.Назарова
Do'stlaringiz bilan baham: |