бундай, мана бу магнитофонга ҳамма гапингни ёзиб олдим
ука, менга шунинг ўзи ҳам етади. Лекин сен уларнинг яна
битта шеригини яширяпсан, — деб Исроил Санжарнинг
суратини кўрсатди.
— Ака, бу кишини танимайман, тўғриси, сўзим чин.
Балки кўргандирман, лекин эслай олм аяпм ан, — д еб
суратга қараб тикилиб қолди Исмат.
— Тўхтанг, ҳа, эсимга тушди, ўшанда охирги марта
ўша Неъмат билан кўрганман. Ҳа, ўша. Лекин яқинда ҳам
тоғда кўргандай бўлдим. Бир шаҳардан кўчиб борган фермер
акамизникига меҳмонга борган экан. Айтдим-а кўзимга
и с с и қ к ўринди д е б , ҳа ўш а. худди ў зи , улар ўш анда
тўрталари ўша машинада кетишганди. Аммо машинадан
йўл! а тушиб қолган бўлса керак-да. Чунки машинадан учта
мурда чиққанди ўшанда.
— Мана бу ишинг яхши, йигит. Эслагин-чи, рулга ким
ўтирганди ўшанда. ёдингдами? — деди Исроил ичидан
севиниб.
Исмат бир оз ўйланиб қолди. У қўллари билан бошини
ушлаб:
— Рулга Неъмат аканинг шериги Аҳмад ўтирди. Орқа
ўриндиққа Неъмат ака хотини билан ўтиришди. Бу киши
эса олди ўриндиққа ўтирганди.
— Аниқми, адашмаяпсанми?
236
— Йўқ. М ен м аш инанинг ёнигача уларни кузатиб
қўйдим, ўшанда.
— М айли, энди бунинг қизиғи йўқ. Лекин қилган
ишларинг учун жавоб беришингга тўғри келади, йигит, —
деб ўрнидан туриб ёрдамчисини чақирди.
— Бу йигитни расмийлаштириб, КПЗга жўнатиб туринг,
— деди Исроил. Ёрдамчиси унинг қўлига кишан тақмоқчи
б ў л га н ди , И см ат ялиниш га туш ди: «Ака, р аҳм и н ги з
келсин, уйимда ёлғиз онам ва хотиним қолишган. Уларнинг
мендан бошқа боқувчилари йўқ, ахир қачонлардир билмай
Do'stlaringiz bilan baham: |