ўйлаб, кўчиб кетган экан, — деб ҳикоясини тугатди Толиб.
У нинг ҳикоясини Ғайрат ҳам, Қурбон ота ҳам бир
кулиб, бир жиддий бўлиб мароқ билан эшитишди.
— Қурбон ота, мен ваъда бераман. Санжарнинг ўзи
келиб, ҳаммаси ҳақида, керак бўлса ёзма равишда маълумот
беради, энди менга рухсат, дуо қилинг, —‘Деб Толиб қўлини
дуога очди.
Ғайрат мелиса Қ урбон отага маслаҳат соли б тўғри
қилганига хурсанд эди. У «Яхшиям ўзимча бориб, Санжарни
сўроққа тутмаганим», деб ўйларди.
«Омин, Худо умрингни узун, ризқингни зиёда қилсин.
Х онадонингдан бахт аримасин, маҳалламиз учун қилиб
131
юрган яхш илигингнинг м укоф оти А л л о \д а н қайтсин.
Ҳамма ёшларимизга ўрнак бўлиб, бундан кейинги эзгу
ниятларингга етишишингда Худонинг ўзи мададкор бўлсин.
Аллоҳу акбар».
Маҳалла оқсоқолининг қабулхонасида эркак-хотинлар
ўтирганди, эшик қия очиқлиги учун ўтирганлар Толибнинг
ривоятини ҳам эшитишганди. Улар ҳам қўлларини очмб,
Толибни дуо қилишди. Қабулхонада я на бир киши ҳам бор
эди.
С а н ж а р э р т а л а б т у р и б , и ш га б о р м о қ ч и б ў л и б
кийинганида дадаси Соли ака:
— Ўғлим. ишга чиқмоқчи бўлсанг. бир Ғайрат мелисага
учраб кетгин, ҳар ҳолда маҳалламиз бедарвоза эмас. Бир
томондан Ғайратжоннинг ҳурмати, — деди. — Яна ўзи
эшигимизни қоқиб келмасин, — деб қўшиб қўйди.
С анж ар д а д а с и н и н г гапига к и р и б , Т о л и б да н сал
кейинроқ келиб қабулхонада уларга халақит бермай деб
ўтирганди. Қабулхонада ўтирганлар Толибнинг сўзларини
эшитишаркан, Санжарга қараб-қараб қўйишарди. Санжар
шундай қимоячиси, дўсти борлигидан фахрланиб ўтирарди.
Do'stlaringiz bilan baham: |