Наргис Қосимова



Download 8,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/200
Sana03.06.2022
Hajmi8,33 Mb.
#631826
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   200
Bog'liq
онлайн журналистика-намунавий-дастур

таҳлилий ҳисобот
етакчилик қила бошлади. Мазкур 
жанрда тадбир (конференция, семинар, форум) жараёнида маълумот 
йиғаётган журналист ўз эътиборини муҳокама этилаётган соҳа ва 
йўналишнинг муҳим муаммоларини акс эттирувчи турли нуқтаи назарлар, 
фикр ва мулоҳазалар, қараш ва эътирозларнинг ўзаро боғлиқлигини 
аниқлашга қаратади. Солиштириш ва таққослаш асосига қурилган on-line 
ҳисобот 
сўзга 
чиққанларнинг 
баҳсини 
ифодалайди, 
кўрилаётган 
муаммоларни ҳал этишда уларнинг аҳамиятини белгилайди. Шу тарзда кенг 
ёритилаётган муҳокама мавзуси аудиторияни қизиқтираётган саволларга 
қаратилади ва тингловчи, томошабинлар диққатини жалб этилади. Таҳлилий 
ҳисоботда кўтарилаётган масала юзасидан билдирилган фикрларнинг реал 
вазиятдан қандай фарқланишини акс эттириш ҳам муҳим жиҳатлардан бири 
саналади Айнан шу жанрда ёзилган мақолаларни юқорида тилган олинган 
барча ахборот сайтларида кўришимиз мумкин. http://telegraf.uz сайтида 
берилган “Қорақалпоғистонда 556 млн. сўмлик бино фойдаланишга 
топширилди”, “Ўзфармсаноат” 9295,8 минг АҚШ долларлик маҳсулот 
экспорт қилди” таҳлилий ҳисоботлар шулар жумласидандир. Айтиш жоизки, 
таҳлилий корреспонденция воқеанинг муҳим бир томонини ёки бирор 
фактни қайд этади, қолган тафсилот ва қарашлардан эса, танланган фактни 
акс эттириш ва таҳлил қилиш учун кўмакчи восита сифатида фойдаланади. 
Бунда бир қатор омиллар, жумладан, сарлавҳа танлаш ва баён этиш 
изчиллиги таҳлилий корреспонденцияни мақола жанридан ажратиб туради. 
Яна бир интернет журналистикаси жанрларидан бири бу 
интервьюдир
. У вазиятни кўп томонлама очиб берувчи мураккаб саволлар 
мажмуига асосланади. Оn-line интервью саволларга жавоб берувчи шахсни 


156 
акс эттирилаётган ҳодисани нафақат таҳлил этиш, балки масалага баҳо 
беришга ҳам ундайди ва айнан шу хусусият, уни бошқа суҳбатлардан 
ажратиб туради. Афсуски интервью uz доменида фаолият юритаётган 
сайтларда камдан-кам учрайди. Юқорида тилга олинган онлайн нашрларни 
кузатиш жараёнида эса журналистлар мутлақо мазкур жанрга мурожаат 
этмаганлигининг гувоҳи бўлдик. Интернет журналистикасига хос 
жанрлардан бири бу мониторинг бўлиб, у ҳодисани маълум тартибда 
“кузатиш”, бирор фаолиятнинг айрим жиҳатларини мунтазам равишда, 
қайта-қайта “ўлчаш” ни назарда тутади. On-line журналистикада мониторинг 
предмети турли воқеаларнинг аниқ хусусиятларини (хусусиятларнинг қай 
бири танланиши мониторинг мақсадига боғлиқ) ўрганиш ҳисобланади. 
Мазкур жанр, дунё ҳамжамияти ёки бирор мамлакат аҳолиси эътиборида 
бўлган муҳим ҳодиса содир бўлган пайтда айниқса, оммавийлик касб этади . 
Мисол учун республикамизда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган 
Президент сайловлари Ўзбекистон онлайн тизимида фаолият юритаётган 
ОАВ орқали ҳам кенг ёритилиб, мазкур ҳодисага бир хил ёндашув кузатилди. 
Агарда республикамизнинг энг оммабоп сайтлари бўлмиш http://kun.uz, 
http://daryo.uz, http://telegraf.uz, http://www.gazeta.uz ва бошқалар республика 
ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси 
Президентига сайлов жараёнини ёритишар экан, ҳар бир онлайн нашр тақдим 
этилаётган фактларга холис ёндашишга ва Марказий сайлов комиссияси 
томонидан узатилган далилларга таянишга ҳаракат қилишди. Аммо мазкур 
ҳаракат натижаси ўлароқ uz. домени ҳудудида бир хил материаллар сони 
кўпайди. Аксарият сайтлар “сайловлар” рукнини очишди. Масалан, kun.uz 
сайтида мазкур жараён мунтазам равишда ёритилиб борди. Унда берилган 
“Сайлов натижалари арафасида: Ўзбекистондаги сайловлар тарихи”, “БМТ 
халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистондаги Президент сайловининг якунлари 
билан таништирди” каби мақолалар сайлов жараёнининг бориши ҳақидаги 
республика ва хорижий кузатувчиларнинг фикри асосида қурилганлигидан 
далолат беради.
Интернет журналистикада ривожланиб бораётган жанрлардан яна бири 

Download 8,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish