Наргис Қосимова


Ўзбекистон миллий қидирув тизими



Download 8,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/200
Sana03.06.2022
Hajmi8,33 Mb.
#631826
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   200
Bog'liq
онлайн журналистика-намунавий-дастур

Ўзбекистон миллий қидирув тизими


45 
2003 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, WWW.UZ – Узнет 
оламидаги барча хизматларни ўзида мужассамлаштирган ягона мажмуа 
ҳисобланади. Ушбу қидирув тизими орқали 

Узнет ва каталоглар бўйича қидириш; 

Сайтларнинг қайси рукнга тегишлилиги ва улар ҳақида 
маълумотлар каталогига кириш; 

Ташриф 
буюрувчилар 
статистикаси 
ва 
каталог 
иштирокчиларининг сайтлар технологик маълумотларини олиш; 

Сайтларга ташриф буюрувчилар бўйича Узнет рейтингини кўриш 
мумкин. 
Каталог ҳар куни фаол фойдаланувчилар ҳамда WWW.UZ 
модераторлари томонидан янги ресурслар билан бойитилади. Каталогга янги 
сайт манзилини Узнет билан алоқадор ID.uzдан рўйхатдан ўтган ҳар бир 
фойдаланувчи қонун талабларига амал қилган ҳолда қўшиши мумкин. 
Ўзбекистонда WWW.UZ тизими очиқ ҳолда барча сайтлар статистикасини 
юритади. Шу орқали ресуслар оммабоплиги баҳоланади. Ҳар бир сайтда 
WWW.UZ тизимининг ҳисоблагичи ўрнатилади ва уларнинг рейтинги 
шакллантирилади. WWW.UZ тизимини модернизация қилиш ва доимий 
қўллаб-қувватлаш “Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-
қувватлаш бўйича ягона интегратор UzINFOCOM” томонидан амалга 
оширилади. 
Аксарият қидирув тизимлари реклама ҳисобига даромад оладиган 
тижорат корхонаси ҳисобланади, айрим қидирув тизимларида алоҳида тўлов 
эвазига киритилган калит сўзлар учун чиқариб беришда олдинги ўринларни 
банд этиш мумкин. Натижаларни бериш тартибидан пул ишламайдиган 


46 
қидирув тизимлари эса контекстли рекламадан даромад топади, бунда 
реклама хабарлари фойдаланувчининг сўровига мос келади. Бундай реклама 
қидирув натижалари рўйхати билан битта саҳифага чиқарилади, ҳамда 
қидирув тизимлари фойдаланувчи ҳар сафар реклама хабари устига 
тугмачани босганда пул ишлайди.
Ўнлаб турлича ҳисоб ёзувларига эга бўлмаган замонавий интернет 
фойдаланувчисини топиш мушкул бўлса керак. Маълумотларни сақлаш ва 
уларни бошқариш махсус аккаунтлар ёрдамида амалга оширилади. Улар 
почта, мессенжерлар, ижтимоий тармоқлар ва бошқа кўплаб сервислар учун 
талаб қилинади. Google ҳисоб ёзуви энг қулай ва фойдали аккаунтлардан 
бири бўлиши мумкин. “Google” аккаунти нима? “Google” аккаунти, худди 
бошқа аккаунтлар сингари сизнинг шахсий саҳифангизни намоён этади. Унда 
сизнинг 
мета-маълумотларингиз, 
ижтимоий 
профиллар 
ҳақидаги 
маълумотлар, ҳамда сиз сақлаб қўйишни истаган интернет-контент 
сақланади. Аккаунт тармоқ орқали харидларни амалга ошириш, турли 
маълумотларни излаш ва бошқа имкониятларни беради. “Google” энг 
фойдали ва зарур аккаунтлардан бири ҳисобланади. Ўзининг қидирув тизими 
билан бутун дунёга машҳур бўлган ушбу компания бугунги кунда кенг 
кўламдаги хизматлар турларини такдим этмоқда ва жуда кўплаб қизиқарли 
сервисларга эга. Улардан фойдаланиш учун эса айнан “Google”-аккаунтга 
кириш зарур бўлади. Сервис “Google” компаниясига тегишли. У дунёдаги энг 
оммабоп тизимлардан бири саналади. “Google” сервисларидан исталган 
бирида рўйхатдан ўтилган вақтда почта манзили автоматик тарзда яратилади. 
Агар сиз YouTubeда рўйхатдан ўтсангиз ҳам, барибир Googleда почта 
қутисига эга бўласиз. Почта мобил қурилмаларда push-хабарлар, жўнатилган 
хатнинг ўқилгани ҳақида ҳисобот, жўнатилган хатни ва чет мижозларни 
орқага қайтариш каби хизматларни кўрсатади. “Google” компанияси YouTube 
ва Musicда тармоқдаги жуда катта медиаконтент базаси билан боғланган. 
Ҳаммага яхши таниш бўлган YouTube ҳам Google компаниясига тегишли. 
Ҳамда тўлақонли ишлаши учун уларнинг ҳисоб ёзувлари бўлиши талаб 
қилинади. “Google” аккаунти видеони сақлаш, кўришлар асосида шахсий 
тасмани яратиш, шунингдек шахсий видеороликларни жойлаш имконини 
беради. Нисбатан машҳур бўлмаган, аммо жуда муҳим сервислардан яна 
бири Google Play Music – легал трекларнинг улкан базаси (ўттиз миллионлан 
ортиқ) ҳисобланади. Сервис ишлаши ва сизнинг коллекциянгизни жойлаш 
учун ҳисоб ёзуви зарур. Тўпламлар яратиш, мусиқани шахсий кутубхонага 
сақлаш ва оффлайн учун тўловни амалга ошириш зарур. Тўлов Google Wallet 
воситасида амалга оширилади. У тўлов ва кредит хариталарини бошқариш 


47 
тизимидир. 
Google 
Play 
ва 
“Андроид”. 
«Андроид»нинг 
барча 
фойдаланувчиларига яхши маълум бўлган Play Market иловалар дўкони ҳам 
сизнинг ҳисоб ёзувингиз бўлишини талаб қилади. Google Play аккаунти 
сизнинг 
смартфонингиздаги 
ёки 
Chromebook 
компьютеридаги 
маълумотларни бошқариш, турли қурилмалар ёрдамида уларни архивлаш ва 
синхронлаш имконини беради. Бундан ташқари, фойдаланувчи олдида 
операция тизимлари учун дастурий таъминотнинг улкан коллекциясидан 
фойдаланиш имконияти пайдо бўлади. Қурилмаларда сиз кўрадиган барча 
иловалар Google Play Market орқали тарқатилади. Мусиқа каби иловаларни 
ҳам Google Walletдан фойдаланиб харид қилиш мумкин. Органайзер, 
сақлагич ва хариталар. Сервислар орасида майда, аммо фойдалилари ҳам 
мавжуд. Масалан, тақвим. Агар сиз кун тартибингизни назорат қилиб 
боришни, ҳамда исталган платформадан унга кира олишни истасангиз, 
“Google” ҳисоб ёзуви айнан сиз учун. Ёдга солиш ва қайдлар ҳам аккаунт 
ёрдамида синхронлаштирилади. Google Keep сервиси ана шу имкониятлар 
учун жавоб беради. Муҳим маълумот ва файлларни сақлаш учун ажойиб 
қаттиқ диск – Google Driveдан фойдаланилади. У исталган шу каби 
сервиснинг ўрнини боса олади. “Google”да фотоальбомларни ҳам эсдан 
чиқаришмаган. Сизнинг хотираларингиз мустаҳкам тарзда қўриқланади. Шу 
боис, агар сиздан “Google” аккаунти нималиги ҳақида сўраб қолишса, ҳеч 
иккиланмай, у сизнинг шахсий архивингиз ва виртуал қаттиқ диск эканини 
дадил айтишингиз мумкин. Яна бир оммабор сервис хариталардир. Деярли 
бутун дунё улардан фойдаланади. Компания бутун жаҳон ҳақидаги улкан 
маълумотлар базасига, сунъий йўлдошдан олинган суратларга, транспорт 
воситалари ҳаракати ҳақидаги маълумотлар ва кўплаб бошқа зарур 
ахборотларга эга. Улардан “Google” аккаунтисиз ҳам фойдаланиш мумкин. 
Аммо ҳисоб ёзувининг бўлиши нисбатан аниқроқ маълумотларни (яқин 
атрофдаги қаҳвахона, ёқилғи қуйиш шаҳобчаси ва бошқалар) олиш ва зарур 
жойлар ҳақидаги маълумотларни сақлаб қўйиш имкониятини беради. 
Google+. Юқорида санаб ўтилган ва ёддан кўтарилган барча сервислар 
орасида “Google+” ижтимоий тармоғи ҳам бор. У бир қарашда қизиқарли 
лойиҳа. Аммо Facebook ва Twitter билан рақобатлаша олмагани боис у 
оммалашиб кетмаган. “Google+” нафақат ижтимоий профил, балки универсал 
кириш воситаси ҳамдир. Худди кўпинча рўйхатдан ўтиш ўрнига 
фойдаланиладиган Facebook сингари ушбу аккаунтдан ҳам фойдаланиш 
мумкин. Google Now. “Андроид” операция тизими фаол ўса бошлаган вақтда 
“Google” муҳандислари Apple изидан бориб, ўзларининг овозли 
ёрдамчиларини яратишди. Уни Google Now деб номлашди. У ўзига хос 


48 
хизмат. У фойдаланувчини максимал даражада фойдали ва релевант ахборот 
билан таъминлай олади. “Google” ҳисоб ёзуви турли сервислар ёрдамида сиз 
тўғрингизда маълумот тўплайди. Бу ўринда гап сиз тинглайдиган мусиқа, 
севимли фильмларингиз, боришни ёқтирадиган жойларингиз, таомларингиз, 
сайтларингиз, футбол жамоаларингиз ҳақида кетмоқда. Ана шу маълумотлар 
асосида сиз учун профиль яратилади. Google Now эса ундан сизга 
ёқтирадиган гуруҳингизнинг янги мусиқий альбоми қачон чиққани, кинога 
чипталар нархи қанчалиги, сиз ишқибозлик қиладиган клуб ўйинни қандай 
ҳисобда якунлагани ва бошқалар ҳақида хабар бериш учун фойдаланади. 
Ушбу 
маълумотларнинг 
барчаси 
шифрланади. 
Улардан 
бошқа 
фойдаланувчилар фойдалана олмайди. Агар бундай ёндошув сизга маъқул 
келмаса, ҳисоб ёзувини исталган вақтда ўчириб ташлашингиз мумкин. 
Ўчириб ташланган “Google” аккаунтини тиклашнинг деярли имкони йўқ. 

Download 8,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish