Наргис Қосимова



Download 8,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/200
Sana03.06.2022
Hajmi8,33 Mb.
#631826
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   200
Bog'liq
онлайн журналистика-намунавий-дастур

Портрет лонгрид
(people stories). Мазкур турга интервьюлар
очерклар, биографик лавҳалар киради. Мазкур турдаги лонгриднинг асосий 
вазифаси глобал иқлим ўзгаришидан жабрланган қаҳрамонни кўратиш, 
муаммо оқибатларига мослашаётган шахснинг ҳаётий тамойиллари, масалага 
қарашларини таҳлил этиб беришдан иборат. Бундай материалнинг асосий 
жиҳатларидан бири юқори сифатли, бир-бирига мантиқан боғлиқ бўлган 
иллюстратив қаторнинг мавжудлигидир. 
Хўш, лонгрид қандай яратилади? Агарда сиз эндигина журналистика 
соҳасига қадам қўяётган бўлсангиз, лонгрид сиз учун эмас. Чунки унинг 
матни оддий журналистик матндан бироз фарқ қилади. Матн ўз таркиби 
бўйича мураккабдир. Агарда матннинг бошида мақола сингари лид бўлса, 
унинг давоми бевосита аудио ёки видео лавҳа ёхуд интервью билан давом 
этади. Кейинги қисмда матн видеолавҳанинг узлуксиз давоми бўлиши лозим. 
Факт ва далиллар таҳлили, статистик маълумотларнинг кўплиги, 
қаҳрамонларнинг видеоинтервьюси ва ҳоказо. Демак, сиз лонгрид 
тайёрлашга аҳд қилдингиз. Материални тайёрлашдан олдин мавзу билан 
яхшилаб танишинг. Танлаган бир неча қаҳрамонларингизнинг мавзу 
юзасидан фикрини ўрганинг. Иложи борича бир-бирига қарама-қарши 
фикрларни йиғишга ҳаракат қилинг. Турли ахборот манбаларидан 
фойдаланинг. Лонгрид фақатгина қизиқарли фактлар, ёрқин иқтибослар, 
мавзу юзасидан илгари маълум бўлмаган деталлар билан бойисагина қизиқ 
бўлади. 
Матнни ёзишдан олдин мақсадни аниқлаб олинг. Бирор-бир масала 
хусусида ёзмоқчисиз. У маълум бир соҳага тегишли. Масалан глобал иқлим 
ўзгариши мавзуси. Бу муаммо умумий мавзу бўлса, унинг атроф-муҳитга, 
аҳоли соғлиғига салбий таъсири, ҳудудда юз бераётган ўзгаришлар ва 
ҳоказолар асосий мавзулар бўлиши мумкин. Айнан сизни қайси мавзу 
қизиқтираётганини аниқланг. Материал ғоясидан сўнг унинг кўриниши 
юзасидан режа тузиб олинг, яъни унинг умумий кўриниши қандай бўлади, 
материалингизга инфографика, иқтибос, видео керакми? Режани тузиб олгач, 
материалнинг таркибий қисмларни тайёрлашга киришинг. Замонавий 
журналист мультимедиа технологиялардан хабардор бўлиши муҳим. 
Лонгрид учун материал тайёрлашда мобил қурилма ҳамда монтаж дастури 
юкланган ноутбуклардан фойдаланиш кифоя. Бунда сиз энг оддий Windows 
Movie 
Maker 
2012ёки 
Kate’s Video Toolkit видеодастурларидан 
фойдаланишингиз мумкин. Windows Movie Maker 2012 дастуридан 


264 
фойдаланиш жуда ҳам осон. Видеотасвирларингизни дастур ойнасига тортиб 
киритиш кифоя, улар дарҳол сиз киритган тартибда бир чизиққа тизилади. 
Тасвирдан тасвирга ўтиш, махсус эффектлардан фойдаланиш клик орқали 
амалга оширилади. Шунингдек, дастур орқали видеолавҳангизга титрлар 
ёзиш, мусиқа қўйиш мумкин. Олинган натижани ягона видеофайл сифатида 
сақлашингиз ёки танлаган сайтингизга дарҳол юклашингиз мумкин. Kate’s 
Video Toolkit видеодастури қўшимча равишда видеони таҳрир қилиш 
имкониятини ҳам беради. Сиз ўз видеолавҳангиздан ортиқча нарсаларни 
олиб ташлашингиз ёки етишмаётганини қўшишингиз мумкин. Шунингдек 
видеони турли форматларга конвертация қилиш имконияти ҳам мавжуд. 
Ягона камчилиги, дастур ойнасини бутун экранга катталаштира олмайсиз. 
Қолганида эса мазкур дастур ўзининг соддалиги билан кўплаб мухлисларига 
эга. 
Лонгриднинг яна бир асосий қисми инфографикадир. 
Лонгридга инфографика тайёрлашда тайёр сервислар - http://
easel.ly

http://cacoo.comдан фойдаланиш ишингизни осонлаштиради. 
http://easel.ly да рўйхатдан ўтганингиз билан, ўз ғояларингизни 
визуаллаштиришга киришинг. Сервисда тайёр шаблонлар мавжуд. Уларга 
ўзингиз йиққан маълумотларни жойлаштирсангиз кифоя. 
http://cacoo.com
 – мазкур сервис турли хил диаграмалар: блок-схемалар, 
майнд-карталар, графикалар ва ҳаттоки откриткаларни яратиш учун қулай. 
Унда инфографика учун шаблонлар йўқ, аммо барча қурилмалар ўрганилса, 
кўнгилдагидек инфографикани яратиш мумкин. Сервис бепул. Ундан 
фойдаланиш учун компьютерингизда албатта Microsoft Visio дастури 
ўрнатилган бўлиши лозим. 
Долзарб мавзуларни ўқувчига етказишнинг яна бир қулай усули Simile 
TimeLine технологиясидан фойдаланган ҳолда материал тайёрлашдир. У 
инглиз тилидан таржимада вақт чизиғида солиштириш маъносини бериб
JavaScript дастурида маълум вақт бирлигида воқеа-ҳодисаларни акс эттириш 
учун қўлланилади. Аксарият ҳолатларда инфографиканинг ушбу тури иқлим 
ўзгариши оқибатларини кузатаётган муассасалар фаолиятини ёритишда 
ишлатилади. 
Бундан 
ташқари 
бу 
мавзу 
бўйича 
ёритилган 
материалларингизни бир дастурда хронологик тарзда сақланиши ҳамдир. 
Мазкур технологиядан фойдаланишда сизга https://timeline.knightlab.com 
сайти қўл келади. Мазкур сайт танланган мавзу бўйича жуда ҳам содда ва 
осон равишда журналистик материал тайёрлашга имкон беради. 

Download 8,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish