НАМУНА
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишсизларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА*
|
|
|
«___»____________ 20__ й.
|
____________________
|
тумани
(шаҳри)
|
_____________ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (кейинги ўринларда “Буюртмачи” деб юритилади) номидан директор _____________________________(Ф.И.Ш) бир тарафдан, ______________касб хунарга ўқитиш маркази директори (кейинги ўринларда “Бажарувчи” деб юритилади) номидан директор____________________________ (Ф.И.Ш) иккинчи тарафдан, ўқиш тамомлангандан сўнг Ташқи меҳнат миграцияси Андижон вилояти фиали (кейинги ўринларда “Иш берувчи” деб юритилади) номидан __________________________________(Ф.И.Ш) учинчи тарафдан, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун жалб этилган ишсиз фуқаро (кейинги ўринларда “Ўқувчи” деб юритилади) __________________________________(Ф.И.Ш) қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар:
I. Шартнома предмети
1.1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан 2020 йил 16 июнь куни имзоланган “Каронавурус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаини яратишнинг Вақтинчалик тартиби”га (кейинги ўринларда “Вақтинчалик тартиб” деб юритилади) кўра ишсиз аҳолини миллий ҳунармандчиликнинг “Уста-шогирд” анъаналари асосида ўқитишни ташкил этиш юзасидан ушбу Шартнома тузилди.
1.2. Буюртмачи томонидан белгиланган тартибда ишсиз сифатида эътироф этилган фуқароларни миллий ҳунармандчиликнинг “Уста-шогирд” анъаналари асосида Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда “Жамғарма” деб юритилади) маблағлари ҳисобидан бир Бажарувчига ўрнатилган тартибда 10 нафардан ортиқ бўлмаган шогирдлар учун Вақтинчалик тартибда белгиланган миқдорда кўпи билан
3 ойдан 6 ойгача бўлган муддат бўйича ўқитиш харажатлари ва стипендия тўлаб берилади.
1.3. Мазкур шартнома бўйича Буюртмачи тўловни амалга ошириш, Бажарувчи “Уста-шогирд” анъанаси асосида касб-ҳунарга ўқитиш, Иш берувчи ўқишни муваффақиятли тамомлаган ўқувчиларни ишга қабул қилиш ҳамда Ўқувчи эса белгиланган тартибда ўқиш ва касбий кўникмаларни эгаллаш мажбуриятини зиммасига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |