3-боб. Кенгашнинг ҳуқуқва мажбуриятлари
7. Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Кенгашгахотин-қизлардан келиб тушган мурожаатларни таснифлаш, уларнинг эҳтиёжларини ўрганиш асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг шакли, турларини аниқлаш;
Хотин-қизларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар натижаларини баҳолаш, кутиладиган натижа билан солиштириб бориш ва зарур ҳолларда ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича индивидуал ишлар давом эттириш;
оилалар ва хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга оширувчи ташкилот ва идоралар билан мақсадли алоқалар ўрнатиш;
муаммоли хотин-қизларни ваколатли органлар (ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга оширувчи ташкилотлар) томонидан тавсия этилган ижтимоий хизмат кўрсатувчи масъул ходимларга йўналтириш;
зарур ҳолатларда Кенгаш фаолиятига малакали мутахассисларни жалб этиш;
хотин-қизларни тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш, кредитлар ажратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан таклифларни фуқаролар йиғини кенгашига киритиш.
ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга оширувчи ташкилот ва идоралар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти устидан Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назоратитўғрисида» Қонунида белгиланган тартибда жамоатчилик назоратини ўрнатишда иштирок этиш;
маҳалла ва оилалардаги тинчлик, ҳамжиҳатлик муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг сабаблари ва оқибатларини бартараф этиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни фуқаролар йиғини кенгашига киритиш;
Кенгаш фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган, ташаббускор, фидойи хотин-қизларни «Меҳнат фахрийси», «Мўътабар аёл» ва «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонларига тавсия этиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш.
Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
8. Кенгашнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
ўз фаолиятида қонунчиликка ва мазкур Низом талабларига риоя қилиш;
мазкур Низомда белгиланган вазифаларни амалга ошириш;
маҳалла ва оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигининг бузилиши, хотин-қизларнинг қадр-қимматининг камситилиши, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;
фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини
ва кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этиш орқали маҳалланинг нуфузи, обрў-эътиборини мустаҳкамлаш ва таъсирини ошириш;
қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш.
9. Кенгашга аён бўлган сирларнинг ўзгаларга ошкор қилиниши қатъиян тақиқланади.
10. Кенгаш раиси ва аъзолари:
ўз фаолияти давомида фуқаролар билан мулоқотда самимий,хушмуомала ва холис бўлишлари;
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига оид, шунингдек маънавий, психологик, педагогик, иқтисодий ва бошқа билимларини ошириб боришлари зарур.
11. Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ҳамда мажбуриятларни бажариши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |