Намуна
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Кимё факультети декани Ш.Кадировага
_Кимё турлари_____бакалавриат таълим йўналиши _2___-курс талабаси Ботирова Садокат номидан
А Р И З А
Мен ________Ботирова Садокат_______________ ҳозирги кунда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Кимё факультети бакалавриат таълим йўналиши ___2__-курсида бюджет, (шартнома) асосида таҳсил оламан.
2021/2022 ўқув йилида анъанавий дарс-машғулотларига қатнашиш учун мен __Навои (Зарафшон)___вилоятидан келганлигим, Тошкент шаҳрида турар жойим йўқлиги (қуйидаги асослар мавжуд бўлса тагига чизиш шарт: меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси, чин етим, ___-гуруҳ ногиронлигим, “темир дафтар” рўйҳатига киритилган оила фарзанди эканлигим) , университетга қарашли _18__-сонли талабалар турар жойидан яшаш учун жой беришингизни ва у ерга рўйҳатга олишингизни сўрайман.
Университет “Ички тартиб қоидалари”, “Одоб-аҳлоқ қоидалари”, “Талабалар турар жойи тўғрисида”ги ҳамда “Талабалар турар жойи ички тартиб қоидалари тўғрисида”ги Низом талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда, шахсий гигиена, соғлом турмуш тарзи талабларига қатъий амал қилиб яшашга ваъда бераман.
Агар мен томонимдан талабалар турар жойи ички тартиб қоидалари бузилса, у ҳолда менга ўрнатилган тартибда чора кўрилишига розиман.
_____________ Ботирова Садокат
(имзо) (Ф.И.Ш.)
_______________
Сана
Эслатма:
Агар талаба чин етим ёки меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси бўлса, гувоҳномаларнинг нусхаси;
Агар талабада ногиронлик тўғрисида маълумотнома бўлса, маълумотномадан нусха;
Агар талаба кам таъминланган оила фарзанди бўлса жумладан, “темир” дафтарга кирувчи оила фарзанди ёхуд оиласида икки ёки ундан ортиқ тўлов шартнома асосида ўқийдиган талабалар бўлса яшаш ҳудуди бўйича сектор раҳбари ёки маҳаллий ҳокимиятдан маълумотнома талаб этилади.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Кимё факультети декани Ш.Кадировага
____кимё______________факультети бакалавриат таълим йўналиши ___2_-курс талабаси,
Ботирова Садокат_____________________________номидан
8
Т И Л Х А Т
Мен Ботирова Садокат _____ Кимё бакалавриат таълим йўналиши _2___-курс талабаси ___18__-сонли Талабалар турар жойида яшаш давримда қуйидагиларга:
Университет Кенгашининг 2021 йил 20 апрелдаги 8-сонли йиғилишида тасдиқланган “ЎзМУ Ички тартиб қоидалари”, “Одоб-аҳлоқ қоидалари” ҳамда 2019 йил 2 декабрдаги университет ректорининг 01-989-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Талабалар турар жойлари тўғрисида”ги, Талабалар турар жойлари Ички тартиб қоидалари тўғрисида”ги низомлар талабларига шунингдек, университет билан тузилган турар жойи бўйича шартнома қоидаларига қатъий риоя қилиш;
навбатчилик жадвалига биноан яшаш хоналарида, қаватларда, умумий фойдаланиш жойлари (ҳожатхона, ювиниш хонаси, ошхона ва бошқа жойлар) да навбатчилик қилиш;
умумий фойдаланиш жойлари, яшаш хоналари ҳамда дам олиш жойларида намунали тозаликни ташкил этиш, ундаги жиҳозлардан тўғри ва унумли фойдаланиш;
газ, электр жиҳозларидан ҳамда иситиш тизимидан фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш;
белгиланган вақтлар бўйича Талабалар турар жойи биносига кириб-чиқиш қоидаларига амал қилиш;
турар жойидан узоқ муддатга кетаётиб (ёзги ва қишки таътил, дам олиш, амалиёт, академик таътил олган ҳоллар), турар жойи раҳбарини уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириш;
кундалик эҳтиёжга эга бўлмаган катта ҳажмдаги шахсий ва қимматбаҳо буюмларни турар жой биносига олиб кирмаслик;
турар жойида яшовчилар ва хонадошлар билан доимо самимий, аҳил муносабатда бўлиш;
турар жойи мол-мулкидан тўғри ва унумли фойдаланиш ва зарар етказмаслик;
яшаш хонасига бегона шахсларни олиб кирмаслик ҳамда тунаб қолишлари учун жой бермаслик;
турар жойи атрофида, яшаш хонасида спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари, гиёҳванд моддаларини истеъмол қилмаслик шунингдек, уларни сақлаш, сотиш ҳамда қимор, тотализатор ўйинларини ўйнамаслик;
турар жойи хоналарида диний маросимларга оид тадбирлар, йиғинлар ўтказмаслик, диний сабоқ бермаслик ва бундай материалларни тарқатмаслик ва сақламаслик;
ўқув йили якунида менга берилган хонани бўшатиш ва ўрнатилган тартибда бино бошлиғига топшириш каби қоидаларга қатъий амал қиламан.
Агар мен ушбу қоидаларга амал қилмасам ёки бошқа тарзда бўйин товласам ўрнатилган тартибда менга чора кўрилиши хақида огохлантирилдим.
_____________ Ботирова Садокат
(имзо) (Ф.И.Ш.)
сана ______________
Do'stlaringiz bilan baham: |