НАМУНА
“-------------------“ махалла фуқаролар йиғини кенгаши
МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ ИШ БЕРУВЧИНИНГ ТАШАББУСИ БИЛАН БЕКОР ҚИЛИНИШИ ТЎҒРИСИДА
ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИ
Хасанова Фотима Сабировна “ --------------“ маҳалла фуқаролар йигини раисининг оила ,Хотин-кизлар ва ижтимоий маънавий масалалар буйича ўринбасари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-81-сон Фармони, ва "Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-147 сонли қарори ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг 2022 йил 2 мартдаги 1–сонли буйруғига асосан, Сиз билан 2020 йил майда тузилган - -сонли меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-банди (технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги), 102-моддаси биринчи қисми 1-банди талаблари асосида ушбу огоҳлантириш билан танишиб чиққанингиздан бошлаб 2022 йил 3 майда бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирамиз.
Кўрсатилган огоҳлантириш муддати вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврини, шунингдек давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш вақтини ўз ичига олмаслигига эътиборингизни қаратамиз.
Огоҳлантириш муддати даврида ҳафтада бир кун бошқа иш қидириш учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмасликка ҳақлисиз.
Тарафларнинг келишувига кўра огоҳлантириш муддати ўртача ойлик иш ҳақингиз миқдорида пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин.
МФЙ раиси К.Шарипов
Огоҳлантириш хатининг асл нусхасини олдим:
_____________Ф.Хасанова
2022 йил 3 март
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисми 1-бандида кўрсатилган асос бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида моддий қўллаб-қувватлашнинг
қўшимча кафолатлари
№
|
Моддий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча кафолатлари
|
Кафолатларни бериш асослари
|
Моддий ёрдамни тўлаш вақти
|
1
|
Ўртача ойлик маош миқдоридаги ишдан бўшатиш нафақаси
|
Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ
|
Меҳнат шартномаси бекор қилинган кун
|
2
|
Меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги иккинчи ой учун ўртача ойлик иш ҳақини тўлаш
|
Меҳнат дафтарчаси шахсни тасдиқловчи ҳужжат
|
Меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин икки ой ўтгач иш ҳақи бериладиган кун
|
3
|
Меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги учинчи ой учун ўртача ойлик иш ҳақини тўлаш
|
Маҳаллий меҳнат органининг маълумотномаси, меҳнат дафтарчаси ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат
|
Меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин уч ой ўтгач иш ҳақи бериладиган кун
|
Эслатма: 2 ва 3 бандларидаги кафолатлар шартнома бекор қилинган кундан бошлаб 30 календарь кунидан кечикмасдан ходим маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтганида амал қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |