Намоздан кейинги дуолар
Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳув лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр. Аллоҳумма лаа мааниъа лимаа аътойт, ва лаа муътия лимаа манаът, ва лаа янфаъу зал жадди минкал жадд”.
“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У Ёлғиздир. Унинг шериги йўқ. Мулк ва мақтов Унга хосдир. У барча нарсага қодирдир. Ё Аллоҳ! Сен берган нарсани қайтарувчи йўқ. Сен ман этган нарсани берувчи йўқ. “Улуғлик” эгасининг улуғлиги (мол-дунёси, бола-чақаси) Сенинг ҳузурингда фойда бермайди!”
Аллоҳумма аинний ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик.
“Ё Аллоҳ! Менга Ўзингни зикр қилиш, шукр қилиш ва Сенга чиройли ибодат қилишда мадад бер!”
“Роббанаа тақоббал минаа, иннака антас самийъул ъалийм, ва туб ъалайнаа, иннака антат тавваабур роҳийм”.
“Парвардигоро, бизлардан қабул эт. Зеро, Сен Эшитувчи, Билувчисан. Ва тавбаларимизни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчи, Меҳрибонсан!”
Do'stlaringiz bilan baham: |