Наммпи технология факультети Ҳаётий фаолият хавфсизлиги кафедраси



Download 61 Kb.
bet1/3
Sana21.02.2022
Hajmi61 Kb.
#51278
  1   2   3
Bog'liq
xayot xavszligi





Ibbiib
НамМҚИ Машинасозлик факультети Ҳаётий фаолият хавфсизлиги кафедраси
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанидан 2-оралиқ назорат иши
7- вариант
1. Ёнувчи моддаларни сақлаш қоидалари
2. Электр хавфсизлиги
3. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари
Кафедра мудири: доц.М.Собиров
1. Ёнувчи моддаларни сақлаш қоидалари

Ёниш жараёни ёнувчи модданинг ҳаво таркибидаги кислород билан бирикиш реакциясидан иборат, яъни


,
бу ерда – ёнувчи модда таркибидаги углерод (яъни ёнувчи мода); О – ҳаво таркибидаги кислород; – модданинг ёниши натижасида ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдори. Ёниш бўлиши учун учта омил бўлиши шарт:
-ёнувчи модда; -оксидловчи(одатда бу ҳаво таркибидаги кислород); -ёниш учун зарурий энергия (импульс) манбаи. Оксидловчи сифатида нафақат кислород, балки хлор, фтор, бром, йод, азот оксидлари ва ҳоказолар бўлиши ҳам мумкин.
Ёнувчи маҳсулотларнинг таркибига кўра ёниш икки турга бўлинади:
-гомоген ёниш, яъни фақат бир хил модда ёниши кузатилса, масалан бир турдаги газ, углерод, ўтин кабилар алоҳида ёнганда гомоген ёниш бўлади;
-гетероген ёниш, бунда қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолидаги ёнувчи моддалар аралаш ҳолда ёнади.
Ёнувчи моддаларнинг ёниши асосан тўрт турда – биологик жараён туфайли, кимёвий жараён орқали, қиздириш берилгач ва учқунлатиш орқали амалга ошиши мумкин. Шунинг учун ёнувчи моддаларни сақлашда, ташишда булар ҳисобга олиниши керак.
Ёниш жараёни тарқалиш тезлиги секундига ўн метрлар чамасида бўлса, дефлаграцион ёниш; юз метрлар чамасида тарқалса, портлаш; минг метрлар чамасида тарқалса, детонацион ёниш бўлиб ҳисобланади. Шуни инобатга олиб, умумий ҳола ёниш тезлиги – ёниш; – портлаш; – деб тушунтирилади.
Ёниш жараёнида иссиқлик билан бир қаторда ёруғлик ҳам ажралиб чиқади. Ёниш жараёни таркибида углерод тутмаган ҳолдаги моддаларда ҳам юз бериши мумкин. Масалан, бром, олтингугурт, хлор каби моддаларнинг кислород билан бирикиши ёки уларнинг буғлари мавжуд бўлганда ҳам содир бўлиши мумкин. Портлаш – ёнишнинг хусусий ҳоли бўлиб, у бир онда кечади ва бунда қисқа вақт ичида кўп миқдорда иссиқлик ва ёруғлик чиқади.
Деярли барча ёнувчи моддалар, ўзларининг агрегат ҳолатларидан қатъи назар углерод , водород ва кислород дан ташкил топган органик моддалардир. Модданинг ёнувчанлиги асосан улар таркибидаги углерод ва водород миқдорига боғлиқ бўлади.
Ёнувчан аралашма аланга олгунча ўз-ўзидан қизиб, охири ёна бошлайдиган ҳарорат ёнувчан аралашманинг ўз-ўзидан алангаланиш ҳарорати дейилади. Бундай оксидланиш реакциясининг тезлиги шундай бўладики, ажралиб чиқаётган иссиқлик атроф-муҳитга ютилишга улгурмайди. Ўз-ўзидан ёниш ўз-ўзидан алангаланишдан шу билан фарқ қиладики, ўз-ўзидан ёниш ташқи иссиқлик манбаи ҳисобига эмас, балки модданинг ўзида рўй берадиган кимёвий, биологик ёки физик жараёнлар ҳисобига содир бўлади. Қизиганда буғ ва газлар ҳосил қила оладиган ҳамма моддаларнинг ёниш жараёнлари аланга билан кечади. Кокс, графит, пистакўмир, қурум алангасиз ёнади. Суюқликлар алангаланиш ҳароратларига қараб икки гуруҳга бўлинади:
-алангаланиш ҳарорати 61оС гача бўлган суюқликлар осон алангаланувчи суюқликлар дейилади ва бундай суюқликларни ташиш воситалари ва идишлари «ЛВЖ (легко восплеменяюшиеся жидкости)» қисқартма белги билан таъминланади;
-алангаланиш ҳарорати 61оС дан юқори бўлган суюқликлар ёнувчи суюқликлар дейилади ва буларни ташиш воситалари ва идишлари «ГЖ (Горючие жидкости)» белгиси билан таъминланади.
Оддий ёнилғилар(углеводородлар ва улар маҳсулотлари) учун ҳаво таркибидаги кислороднинг миқдори 12-14% бўлганда ҳам қийин ёниши мумкин, алангаланишнинг юқори чегараси катта бўлган моддалар(водород, этилен оксидлари, олтингугурт-углерод бирикмаси ва ҳок.) моддалар учун ҳавонинг таркибидаги кислород миқдори 5% бўлса ҳам алангаланиб ёниши мумкин.
Ёнувчи қаттиқ моддаларнинг алангаланиш тезлиги ва ёниш тезлиги уларнинг солиштирма сиртига боғлиқ бўлади. Ёнувчи газ, буғ, чанглар (ёнувчи суюқликлар буғлари ҳам шу чангларга киритилади) ҳаво кислороди билан аралашиб портловчи аралашмалар ҳосил қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам бундай чанглар мавжуд бўлиши мумкин бўлган хоналарнинг электр ёритиш қурилмалари қуйидаги кўринишда ўрнатилади:
-ёритгич включателлари хонадан ташқарига ўрнатилади;
-ёритгич лампа ва лампочкалар хона ҳавосидан изоляцияланган ҳолда ўрнатилади.

Download 61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish