Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси



Download 398,27 Kb.
bet1/6
Sana21.02.2022
Hajmi398,27 Kb.
#68719
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ур тўқмоқ. 1-соатлик дарс ишланма docx





НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ
ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШ ВА ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЛИМИ
ТУМАН “БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАРКАЗИ
БОЛАЛАР ТЕАТРИ” ТЎГАРАГИ РАХБАРИ ИБРАГИМОВА ХОЛИСХОННИНГ “УР ТЎҚМОҚ” ЭРТАГИ МАВЗУСИДАГИ БИР СОАТЛИК


ДАРС ИШЛАНМАСИ


Тўрақўрғон шахри

Ушбу бир соатлик дарс ишланмаси “Баркамол авлод” болалар марказларидаги тўгараклар ва умумий ўрта таълим мактабларининг тўгаракларда фойдаланиш учун тавсия этилади.
Муаллиф: Х.Ибрагимова - “Баркамол авлод” болалар маркази “Болалар театри” тўгарак раҳбари

Тақризчилар: А.Азизов - “Баркамол авлод” болалар маркази
маънавий-маърифий ва ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари

М.Мамаюнусова - “Баркамол авлод” болалар маркази услубчиси

Ушбу бир соатлик дарс ишланма туман “Баркамол авлод” болалар маркази услубий кенгашининг 20..... йил “........”.............................даги №............ – сонли карори билан фойдаланишга тавсия этилди.

Мавзу: “Ур тўқмоқ” эртаги.


Таълимий мақсад: Ўқувчиларда ўзбек миллий драматурглари яратган асарлар асосида турли образлар яратиш, қўғирчоқларни танланган сценарий бўйича турли усулларда ҳаракатга келтира олиш, ўзбек халқ ва жаҳон эртакларидан намуналари асосида кичик саҳна асарларини яратиш малакаларини ҳосил қилишдан иборат. Қўғирчоқ театри жаҳондаги кўп халқларга қадим замонлардан буён қадрдон. У жамиятнинг тараққиётида муҳим рол ўйнаб келган. Башарият маданиятнинг буюк намоёндалари Сервантес, Гёте, Лессинг, Диккенс, Свифт, Лессаж, Гайден, Глюк, Тагор, Лорка, Фичик ва Нозим Ҳикмат кабиларнинг бу санъатга юксак баҳо бериб, катта эътибор билан қараканликлари ҳам шундан далолат беради. Лекин ҳар жойда ҳар хил шакл тараққий этган, турли ҳажмдаги саҳнавий қўғирчоқлар русум бўлган. Бир ҳил қўғирчоқлар бир ярим-икки қарич бўлса, баъзилари одам баробар келади. Айрим қўғирчоқлар қўлқопдек қўлга кийиб ўйналса, айримлари иплар билан юқоридан бошқарилган. Кўп мамлакатлар қўғирчоқни ўйнатувчи киши кўринмайди. Японларда эса томошабинларга кўринган ҳолда бир қўғирчоқни уч киши бошқаради. Шундай бўлса-да, қўғирчоқ театрининг дунёда танилган тўрт турини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин булар: қўлга кийиб ўйнатиладиган, ип билан бошқариладиган, сояси тушадиган ва актёри кўринадиган қўғирчоқ томошаларидир. Ўзбек халқи, аждодларимиз бу турларнинг барчасидан хабардор бўлганлар.
Қўғирчоқларнинг боши, қўллари ва кўйлаги бўлиб, ўйинчининг билагидан уларнинг танаси ҳосил қилинган. Қўғирчоқ бошлари одатда ёғочдан ясалган. XIX аср охирларидан Фарғона водийси ва Тошкентда чинни бошли елимли қўғирчоқлар ҳам истеъмолга кирган. Қўғирчоқ ясаш, уни кийинтириш билан кўпинча қўғирчоқбозларнинг ўзлари шуғулланган. Баъзан буюртма бўйича бешикдўз усталар ясаб беришган. Қўғирчоқларнинг кўзлари одатда қора ранг билан чизилган, баъзида қора, яшил, сариқ, пушти рангли мунчоқлардан ясалган. Қош, соқол ва мўйлов баъзан чизилган, баъзан жундан қилинган. Масалан: чол қиёфасидаги қўғирчоқнинг қоши, мўйлови ва соқоли оқ ёки мош-гуруч жун ёпинтиришдан ҳосил этилган. Қўғирчоқлар-нинг қўллари сариқ, пушти ёки қора чармдан, баъзан латта-ю увададан тикилган. Албатта, бунда қўғирчоқ қандай типни тасвирлаши эътиборга олинган.
XIX аср ва XX аср бошида Ўзбекистон ҳудудидаги қўғирчоқбозлар ишлатган барча қўғирчоқлар типларини йиғиб келганда юзтадан ҳам ошар, чунки жуда кўп қўғирчоқ ва уларнинг томошалари бизгача етиб келмаган. Аммо шу нарса аниқки, ҳар қайси қўғирчоқбоз кўпи билан 20 та қўғирчоқ ишлатган. Чунки ҳар спектаклда 8-12 қўғирчоқ иштирок этиб, мазмунан бир-бирига боғланиб кетувчи 4-6 эпизод ҳосил қилган. Ҳар қандай қўғирчоқбоз томошасида бир қўғирчоқ муҳим аҳамиятга эга бўлганки, у ҳам бўлса, Качал Полвондир. Шу сабабли уни ясашда алоҳида эътибор берилган. “Чодир жамол” театрининг Качал Полвон билан Бичахондан ташқари бизга маълум бўлган барча қўғирчоқларни тўрт тоифага ажратиш мумкин: ҳажвий персонажлар, халқ типлари, санъаткорларнинг қиёфалари ҳамда ҳайвон ва афсонавий махлуқлардир.


Биз тайёрлаган барча эртак қахрамонларини тўгарак аъзолари билан биргаликда ясаб тайёрлаганмиз.



Download 398,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish