Амалий машғулот № 1 Реакторда полиэтилен ишлаб чиқаришда полиэтиленнинг сарф балансини хисоблаш Режа: Экструдерлар ва эктрузион агрегатлар
Реакторда полиэтилен ишлаб чиқаришда полиэтиленнинг сарф балансини хисоблаш
Амалий ишдан мақсад: Йилига 130 минг тонна полиэтилен ишлаб чиқаришда хом-ашёни сарф-балансини хисоблашни ўрганиш
Йилига 130 минг тонна полиэтилен ишлаб чиқаришда хом-ашёни сарф-баланси Масала ишлаш намунаси Технологик жараён бўйича йилига 6240 тонна бутен-1 ишлаб чиқарилиб, турли маркали полиэтилен олишда бутен-1 хар хил миқдорда сомономер сифатида ишлатилади.
1. Бутен-1 ишлаб чиқаришда этиленни бутен-1 га айланиш миқдори 85% ни ташкил этади. Демак, йилига 6240 т бутен-1 ишлаб чиқариш учун сарф бўладиган этилен миқдори
6240 85%
Х 100%
х= 6240 * 100/85=7341 т.ни ташкил этади.
Реаксияга киришмаган этилен ёқилғи газлари сифатида ажралиб чиқади ва ёқиб юборилади.
Демак, бутен-1 ишлаб чиқаришда этиленни ишлатиш (харажат қилиш) коеффистиенти 7341 : 6240 =1.176 га тенг.
2. 130 000 тонна полиэтилен олишда ишлатиладиган этилен миқдорини аниқлаймиз. Бир йилда сарф бўладиган этиленнинг умумий миқдори 142 480 тоннани ташкил этади.
142 480 - 7341 =135 139 т. этилен.
Демак, 130 000 тонна полиэтилен ишлаб чиқариш учун 135 139 т этилен ва 6240 т бутен -1 сарф қилинади.
3. 130 000 тонна полиэтилен ишлаб чиқариш учун харажат қилинаётган мономерлами миқдорини аниқлаймиз. 135 139 + 6240 = 141 379 т
Технологик жараёнда мономерларнинг полимерга айланиш миқдори (конверсия) 95% ни ташкил этади. Демак, 130 504 т мономерлар аралашмасидан полимерга айланадиган миқдорини топамиз:
141 379 100%
Х 95%
х= 134 310 т
Демак, полмерланиш жараёнида полимерга айланмаган мономерлар аралашмаси (етилен+ бутен -1) миқдори:
141 379 - 134 310=7069 т. ни ташкил этади.
Бу миқдордаги мономерлар аралашмаси технологик жараёнда қайтмас йўқотилади.
Демак, бутен -1 ва полиэтилен ишлаб чиқариш жараёнида хаммаси бўлиб 1101 + 67069 = 8170 тонна этилен (етилен+бутен-1 аралашмаси) қайтмас йўқотилади.
Энди полиэтилен ишлаб чиқариш технологик жараёни охиридан полимерланишда хосил бўлган йўқотишларни хисоблаб топамиз.
Хосил бўлган полиэтилен гранулаларини элашда катталиги тўғри келмаган гранулалар миқдори, полимерга айланаётган мономерлар миқдорини 0.296 % ни ташкил этади.
134 310 100%
Х 0.296%
Х= 134 310 * 0.296/100= 397 т.
Гранулага қирқиш вақтида совутиш сувида йиғилиб қолган полимерни майда заррачалари, полимерга айланаётган мономерлар миқдорини 0.23% ини ташкил
етади.
134 310 100%
Х 0.23%
Х = 134 310 * 0.23 / 100 = 308 т.
Экструдерлаш жараёнида учиб чиқаётган циклогексанни чиқариб юбориш тирқишидан йўқотилаётган полимер миқдори, полимерга айланаётган мономерлар миқдорини 0.6574 % ини ташкил этади.
134 310 100%
Х 0.6574%
Х=134 310 * 0.6574/100=883 т.
Қолдиқ сиклогександан тозалашда (буғлатгичда) сиклогексан буғлари билан олиб чиқилаётган полимер миқдори, полимерга айланаётган мономерлар миқдорини 0.183% ни ташкил этади.
134 310 100%
Х 0.183%
Х= 134 310 * 0.183/100= 245 т.
Циклогександа эриган мономолекуляр (паст молекулали) полиэтилен миқдори, полимерга айланаётган мономерлар миқдорини 1.8% ини ташкил этади.
134 310 100%
Х 1.8% Х= 1354 310 * 1.8/100= 2417 т.
Фаолсизлантирилган катализаторлар билан чўкмага тушиб, олиб чиқиб кетилаётган полимер миқдори, полимерга айланаётган мономерлар миқдорини 0.0424 % ини ташкил этади.
134310………….100%
Х 0.0424%
Х= 134 310 * 0.0424/100=57 т.
Бутен -1 ишлаб чиқариш материал баланси жадвали.